Фаолиятлилик тамойилида экотуризм маршрутларининг ҳаракатланиш вақтлари, муддатлари тушунилади. Фаслларимиз алмашиб турганлигидан экотуризм маршрутларини тузишда бу тамойилга жиддий эътибор бериш талаб қилинади. Чунки, экотуризмнинг муҳим ресурслари бўлган тоғ ҳудудларидаги экотуризм ресурсларига қишки маршрутлар ишлаб чиқишда туристларнинг ҳаёти хавфсизликларини таъминлаш масаласи биринчи навбатдаги ўта жиддий масаладир.
Тоғлардаги экотуризм ресурсларига етиб боришда автойўлларда қорнинг эримаслиги, баланд довонлардан ҳар қандай транспорт воситаларининг чиқаолмаслиги, тоғдаги маршрут суқмоқларининг қор билан кўмилиб қолиши, қор кўчкилари туристлар ҳаётига жиддий хавф солади. Шунинг учун ҳам тоғ ҳудудларига қиш мавсумида экотуризм маршрутларини ташкил қилишда чегараланиш муддатларини ва бу маршрутларнинг ҳаракатланиш вақтларини аниқ белгилаш экотуризмда жиддий аҳамиятга эгадир.
Кўпқирралик, кўп вариантлилик тамойили бўйича экотуризм маршрутлари қуйидаги вариантларга бўлинади.
1. Фақат қуруқлик бўйлаб экотуризм масканига бориш.
2. Ҳаво транспорти ёрдамида экотуризм масканига бориш.
3. Сув маршрути орқали экотуризм масканига бориш.
4. Аралаш транспорт воситаларидан фойдаланиб экотуризм масканига бориш.
Экотуризм маршрутларида қулайлик тамойилини қўллаш муҳим аҳамият касб этади. Бу тамойилда экотуризм маршрутларида қуйидаги қулайлик манбалари яратиш лозим бўлади:
1. Транспорт ва транспорт хилларидан фойдаланишдаги қулайлилик.
2. Маршрут давомида хизматларни қабул қилиш қулайлиги.
3. Маршрут давомида дам олиш, кўнгил очар ўйинларга қатнашиш, экскурсияларга чиқиш, овқатланиш ёки тунаб қолишдаги қулайликлар.
4. Маршрут давомида тиббий ёрдамни олиш қулайлиги.
5. Маршрут давомида турист учун минимум (термосда чой, палатка, ётиб дам олиш учун йиғма кароват, бироз қаттиқ овқат, қатиқ, шарбатлар, тухум) ва оптимум (меҳмонхонада тунаш, ресторанда овқатланиш, спорт залида машқ қилиш, бассейнда чўмилиш) қулайлиги пухта ишлаб чиқилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |