Экологик туризм маршрутларини ишлаб чиқиш экологик туризмнинг ресурслари Экологик туризм маршрутларини ишлаб чиқиш тамойиллари Экологик туризм маршрутидаги хизматлар


Экологик туризм маршрутларида ҳаёт хавфсизлигини таъминлаш


Download 172.97 Kb.
bet5/5
Sana25.04.2023
Hajmi172.97 Kb.
#1398239
1   2   3   4   5
Bog'liq
ЭКОЛОГИК ТУРИЗМ МАРШРУТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

Экологик туризм маршрутларида ҳаёт хавфсизлигини таъминлаш.
Туризмдаги бошқа туристик маршрутларларга таққослаганда экотуризм маршрутларида туристларнинг ҳаётига хавф солувчи манбалар анчагина. Чунки экотуризм маршрутлари табиатимиздаги барча экологик иқлим минтақаларини ўз ичига олади. Бу экологик иқлим минтақаларининг барчасида табиатдаги заҳарли ҳашоротлар, судралиб юрувчилар яшашади.
Экотуризм маршрутларида туристларнинг ҳаётига хавф солувчи вазиятлар ва манбаларни қуйидаги тартибда гуруҳлаш мумкин:
1. Заҳарли судралиб юрувчилар (илонлар) ва ҳашоротлар (қорақурт, фаланга, пашшалар) чақиши хавфи.
2. Иқлимнинг таъсири хавфи (иссиқ уриши, тоғларда қон босими ошиши, ўсимликларнинг аллергия чиқариши, шамоллаш).
3. Ички касалликларнинг келиб чиқиши хавфи (мева –сабзавотлардан, маҳаллий сувлардан, маҳаллий-миллий овқатлардан).
4. Транспорт воситаларининг чўлда ва тоғликларда, нотекис йўлларда юришдан келиб чиқадиган хавф.
Экотуризм маршрутларида табиатдаги заҳарли илонлар, ҳашоротлар ҳақида маршрутнинг «ахборотланганлик» тамойили бўйича заҳарланиш ҳақида маршрут маълумотларида огоҳлантириш хабарлари ёзилиши, заҳарли илонлар, чаён ва қора-қуртларнинг қаерларда кўпроқ учраши ёки бўлиши албатта ёзилиши шарт бўлади.
Маҳаллий иқлим шароитлари, манбалари асосида туристларда ички касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш учун маҳаллий сувдан фойда ланмаслик, маҳаллий аҳоли овқатларини билган ҳолда овқатланиш, меваларнинг хусусиятлари ҳақида оғзаки огоҳлантиришлар, ахборотлар, суҳбатлар ўтказиш албатта кутилмаган хавфнинг олдини олади.
Экотуризм маршрутларида туристларнинг ҳаётида хавф пайдо бўлганда қуйидаги хавф олди ва хавф сўнгидаги тадбирлар маршрут ҳужжатларида акс эттирилиши албатта зарур:
1. Экотуризм маршрутларида илонлар, чаён, қорақуртдан заҳарланишига қарши ва бошқа ички касалликларнинг олдини олувчи дорилар, зардоблар воситалари бўлган «экотуризм аптечкаси - дорихонача» си бўлиши.
2. Туристларнинг экотуризм ресурслари маконларида якка ҳолда юрмаслиги.
3. Заҳарланган ҳолатда биринчи тиббий ёрдам кўрсатадиган тиббиёт мутахассисининг маршрут давомида туристлар билан бирга бўлиши.
4. Экотуризм маршрутлари ўтадиган жойлардаги яқин касалхоналар, врачлик-фельдшерлик маконларининг адреслари, телефонлари маршрут ҳужжатларида бўлиши, доимий Мобил алоқаларининг ишлаб туришинитаъминлаш.
5. Транспорт воситаларининг техник созлигини доимо назоратга олиш ва маршрутга чиқиш олдидан йўлларнинг ҳолатини кузатиб чиқиш.
Download 172.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling