Экология асослари 1-Боб. Кириш. Экологиянинг умумий масалалари


Экологиянинг бошқа фанлар билан боғлиқлиги ва вазифалари


Download 227.5 Kb.
bet7/7
Sana14.02.2023
Hajmi227.5 Kb.
#1196496
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ekologiya 1 kurslar uchun

2.2 Экологиянинг бошқа фанлар билан боғлиқлиги ва вазифалари

Муҳит омиллари ўрганилганда экология бошқа фанларнинг методларидан фойдаланади. Улар кимё, метеорология, иқлимшунослик, тупроқшунослик ва бошқалардир. Ҳозирги вақтда экологияда математик методлар кўп қўлланилмоқда. Экология ўсимликлар физиологияси билан ҳам боғлиқ. Физиология соҳасидаги илмий ишлар қатъий назорат шароитида ўтказилади, экологлар эса доимий равишда ўзгариб турадиган табиий шароитда иш олиб борадилар.


Экология, жумладан, геоботаника билан боғлиқдир, чунки у биогеографиядан келиб чиққан. Фитогеограф турлар билан иш кўрса, эколог ҳаётий формаларини ўрганади. Турлар эволюциясини ўрганиш учун палеонтология ва палеогеографияни ҳам билиш шарт, чунки бу фанлар турларнинг ривожланиш тарихини ўрганади. Экология систематика, иқтисод, ҳуқуқ ва бошқа бир неча фанлар билан боғлиқ.
Инсон муҳитини яхшилаш, зарур эҳтиёжларини тўлароқ қондириш учун экосистемалар маҳсулдорлиги ва унинг барқарорлигини ошириш талаб этилади. Шу мақсадда қуйидаги тадбирлар бажарилиши лозим:



  • биоценозлар ҳосил қилиш (сунъий яйловлар ҳосил қилиш);

  • қумларнинг кўчишини тўхтатиш, тупроқ эрозиясига қарши курашиш;

  • қишлоқ хўжалиги экинларини районлаштириш;

  • ўсимликларни ва ҳайвонларни иқлимлаштириш;

  • ўсимликларни зараркунандалардан муҳофаза қилиш;

  • атроф—муҳитдаги антропоген ўзгаришларни ўрганиш ва муҳитни яхшилаш методикасини асослаш; .

  • биологик рекультивация ишларини олиб бориш;

  • юқори ҳосилдорлик асоси— ўсимликлар оптимал зичлигини аниқлаш;

  • экологик хавфни аниқлаш ва унинг олдини олиш;

  • табиатда оз учрайдиган ва йўқолиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш, кўпайтириш йўлларини ишлаб чиқиш;

  • ҳаво ва тупроқнинг тозалигини таъминлаш;

  • сувнинг тозалигини асраш, ифлосланишига йўл қўймаслик;

  • биологик хилма — хилликни асраш;

  • ўсимлик ва ҳайвонлар популяцияларининг сонини бошқариш;

  • йўқолиб бораётган популяцияларни аниқлаш ва уларни муҳофаза килиш;

  • табиат ва жамият орасидаги мувозанатнинг бузилишига йўл қўймаслик;

Download 227.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling