Экотизимдаги жараёнларни моделлаштириш фанининг маќсади


Download 291.78 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana01.04.2023
Hajmi291.78 Kb.
#1316137
  1   2
Bog'liq
VgWPW6mWCXv9K6K77VzO63BN6DqxfBm3ny2dd94R



1.2. Физик ва математик моделлаштириш 
Экотизимдаги жараёнларни моделлаштириш фанининг маќсади 
моделлаштириш ёрдамида экотизимда вужудга келадиган ўзгаришларни 
баћолаш ва оќибатларини башоратлашдан иборат.
Моделлаштириш экотизимдаги жараёнларни билиш услуби сифатида 
амалда кенг кулланилади. 
«Модел» - сўзининг луѓавий маъноси – «нусћа» деганидир. 
Экотизимдаги 
жараёнларни 
моделлаштириш, 
умуман 
моделлаштиришни икки турга ажратиш мумкин: 
1) физик моделлаштириш; 
2) математик моделлаштириш
Физик моделлаштиришда ўрганилаётган жараёнларнинг физик модели 
вужудга келтирилади. Яъни жараённинг барча физик хоссалари саќланиб 
ќолинишига ћаракат ќилинади. 
Масалан атроф – мућитни ифлослантирувчи моддаларнинг сув 
хавзаларида таќсимоти ёки гидротехник иншоотларнинг атроф – мућитга 
таъсири ва бошќа жараёнларни маълум бир масштабда модели яратилади. 
Математик моделлаштиришда жараёнлар математик ишоралар, 
белгилар, мантиќий кетма – кетликлар билан ифодаланади. 
Масалан механикада кенг ќўлланиладиган узлуксизлик тенгламаси
ћаракат миќдорининг, массанинг, энергияннинг сакланиш конунлари ва.ћ.к.
Маълумки барча математик моделлар кандайдир схема ва 
гипотезаларга асосланган. Шунинг учун тузилган математик моделларда 
жараёнларни ифодалаш сифати ћам хар хил бўлади. 
Математик моделлаштиришда ЭЋМ имкониятидан кенг фойдаланиш 
мумкин. Яъни математик тенгламаларни сонли усулда ечиш билан хулосалар 
олиш мумкин. 
Моделлаштириш жараёнида моделлаштиришнинг икки туридан хам 
фойдаланиш мумкин. Бундай моделлаштиришга «гибрид» моделлаштириш 
дейилади. 
Масалан бирон – бир жараённинг физик модели яратилади ва уни 
бошќариш эса ЭХМ ёрдамида амалга оширилади ёки жараён физик моделда 
кузатилади, ўлчов натижалари ва ћисоблаш ишлари ЭХМ ёрдамида 
бажарилади. 
Физик ва математик моделлаштиришнинг афзаллик ва мураккаб 
томонлари мавжуд. 


Физик моделлаштиришда бирон – бир жараён ћаќида тўлиќ маълумот 
олиш мумкин, холбуки жараённи ифодаловчи барча факторларни математик 
ифодалаш мушкил. Шу билан бир каторда физик моделларни яратиш 
математик моделларни яратишдан осонроќ. 
Чунки тузилган математик тенгламаларнинг ечимини топиш маълум 
ќийинчиликлар билан боѓлиќ. 
Физик моделлаштиришдан фойдаланишнинг мушкул томонлардан, 
имкониятларнинг чекланганлиги, масалан тажриба лабораторияларининг 
ўлчамларининг тўѓри келмаслиги; ўхшашлик шартларининг ћамма ваќт 
бажариш имконияти йўќлиги ва ћ. к. 
Моделлаштиришнинг ќайси туридан фойдаланиш учун ќўйилган 
масаланинг мазмун мохиятига эътибор ќилиш, керакли натижанинг 
мазмунидан ва моделлаштириш имкониятидан келиб чиќиш лозим. 
Атроф – мућитга бўлаётган техноген таъсирни камайтириш, экологик 
кескин вазиятни юмшатиш учун ќуйидаги иккита муаммони ечиш керак 
бўлади: 
1) Шундай оптимал технологик ечимлар топиш керакки, табиатга, инсон 
организмига ва унинг авлодига (генофонд) минимум таъсир кўрсатиши 
керак. 
2) Мумкин булган оѓир оќибатларни аниќ баћолаш ва башорат ќилиш 
имкониятини яратиш. 
Мавжуд ва келажакда бўладиган технологик жараёнлар ва ишлаб 
чиќаришнинг, инсон ћаётига, хайвонот оламига, усимлик дунёсига ва умуман 
биосферага кўрсатадиган салбий таъсирларини объектив баћолаш ва башорат 
ќила олиш имкониятига эга бўлиши керак. 
Табиат томонидан берилган неъматлардан инсоният асосан икки 
йўналишда фойдаланиш мумкин. Биринчиси фаќат ўз манфаатларини уйлаб, 
иккинчиси табиатни асраб – авайлаб фойдаланиш (2 –расм ). 
Биринчиси бешубћа инсониятни ћалокатга яќинлаштиради, иккинчи 
йўл инсоният ва табиат ўртасидаги мувозанатни саќлаб боришига имконият 
беради. Илмий – техник тараќќиёт, аћоли сонининг усиши атроф – мућитни 
ћимоя ќилиш заруриятини муќаррар ќилиб ќўймоќда. 

Download 291.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling