Эксперт кенгаши тўҒрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳАҚида


III боб. Эксперт кенгашининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


Download 438.03 Kb.
bet4/21
Sana19.06.2023
Hajmi438.03 Kb.
#1607047
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Ma`lumotnoma IIB

III боб. Эксперт кенгашининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Эксперт кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга:
илмий даражалар берувчи илмий кенгашларга қўшимча хулоса олиш учун диссертацияларни юбориш;
етарлича асосланмаган хулосани қайта ишлаш учун илмий даражалар берувчи илмий кенгашга қайтариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
илмий даража талабгорларини, диссертация ҳимояси ёки унинг жамоавий тақризи ўтказилган илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раҳбарини, расмий оппонентларни, илмий раҳбарларни (консультантларни), шунингдек етакчи ташкилот вакилларини ўз мажлисларига таклиф қилиш;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2021 йил 31 мартдаги 295/12-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-3, 09.04.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2021 й., 10/21/2443-3/0307-сон)
ўз мажлисларида илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ва илмий унвонлар берувчи кенгаш раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
ўз вакилларини илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар мажлисларига юбориш;
зарур ҳолларда диссертация бўйича расмий оппонентларни тавсия этиш;
илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар фаолиятини текширишда ОАК номидан иштирок этиш.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-2, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 572-модда)
7. Эксперт кенгаши мазкур Низом ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV боб. Эксперт кенгашини тузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Эксперт кенгаши турли фан соҳалари ва иқтисодиёт тармоқларининг етакчи мутахассис-олимларидан иборат таркибда тузилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эксперт кенгашининг раиси ва аъзолари ОАК Раёсати томонидан илмий ташкилот ва таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар ва Фанлар академиясида фаолият юритаётган шахслар орасидан ОАК раҳбарияти тавсиясига асосан тасдиқланади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2021 йил 31 мартдаги 295/12-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-3, 09.04.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2021 й., 10/21/2443-3/0307-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Эксперт кенгаши таркибига камида 5 йиллик илмий ва педагогик иш тажрибасига эга бўлган ҳамда илмий даража олган мутахассис тайёрлаган фан докторлари киритилади. Фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассиснинг эксперт кенгашининг илмий котиби этиб тайинланишига истисно тариқасида йўл қўйилади.
Эксперт кенгаши камида 9 нафар ва кўпи билан 21 нафар мутахассис-олимлардан иборат таркибда шакллантирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-2, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 572-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Эксперт кенгаши таркиби фаолияти давомида таркибининг учдан бир қисмини янгилаш шарти билан ОАК Раёсати томонидан уч йил муддатга тасдиқланади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, эксперт кенгаши таркибига ОАК раисининг буйруғига асосан қисман ўзгартириш киритилиши мумкин, ушбу ўзгартириш ОАК Раёсатининг навбатдаги мажлисига тасдиқлаш учун киритилиши лозим.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эксперт кенгаши таркибида сурункасига икки муддатдан ортиқ ишлаш мумкин эмас. Эксперт кенгаши таркибидан чиққан аъзолар эксперт кенгаши таркибига бир йил ўтгандан кейин қайта киритилиши мумкин.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Зиммасига юклатилган вазифаларни сифатли бажараётган эксперт кенгаши раиси, раис ўринбосари (ўринбосарлари) ва илмий котиби ўз вазифасини кейинги муддатда ОАК Раёсатининг қарори асосида давом эттириши мумкин.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-2, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 572-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Бир ташкилот ходимлари бир вақтнинг ўзида битта эксперт кенгашининг раиси, ўринбосари ва илмий котиби, шунингдек эксперт кенгаши аъзолари илмий даражалар берувчи илмий кенгаш аъзоси бўлиши мумкин эмас.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-2, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 572-модда)
Эксперт кенгашининг аъзоси мажлисларда фаол иштирок этмаганда, экспертиза (илмий экспертиза) жараёни, шу жумладан диссертация экспертизасига оид маълумотларни ошкор қилганда, у ОАК Раёсати томонидан эксперт кенгаши таркибидан чиқарилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)

Download 438.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling