Эксперт таклифи Халқаро тадқиқотчилар фикрича самарали таълим, мустаҳкам соғлиқ ва сифатли овқатланиш инсон капиталини шакллантиришнинг асоси ҳисобланади. Мактаб ёшидаги болалар нафақат таълим


Download 69.2 Kb.
bet4/5
Sana05.10.2023
Hajmi69.2 Kb.
#1692310
1   2   3   4   5
Bog'liq
bepul ovqatlanish

Биринчидан, мактабларда бепул овқатлантириш дастурларини молиялаштириш учун халқаро ва маҳаллий донорлар маблағларини жалб этиш имкониятини назарда тутувчи умумтаълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини ташкил этиш тўғрисидаги низомни такомиллаштириш. Шунингдек, молиявий ва техник воситаларни жалб қилиш, мазкур жараёнга умумэътироф этилган инновация усулларини (ноу-хау) жорий этиш учун БМТ ЖООД билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ.
Иккинчидан, чекланган бюджет маблағларида миллий амалиётга киритиш мумкин бўлган манзилли бепул мактаб овқатланишини ташкил этиш бўйича хорижий тажрибани пухта ўзлаштириш. Масалан, Франция Президенти Макрон ўзининг Камбағалликни қисқартириш режасига 1 евро баҳосидаги мактаб тушликлари билан ёрдам беришни киритди, COVID-19 даврида эса ижтимоий ҳимоя тизими университет талабалари учун амал қилди. АҚШда 2022 йил сентябрь ойида Президент Байден очлик, овқатланиш ва саломатлик масалаларига бағишланган Миллий стратегияни янгилади, у АҚШ болалари учун бепул мактаб овқатланишни оммалаштиришни ўз ичига олган.
Учинчидан, бошланғич синф ўқувчиларининг ёш гуруҳлари бўйича алоҳида бепул мактаб овқатланишини ташкил этиш учун мавсумий меню ва овқатланиш меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда тендерларни ўтказиш ва кейтеринг компанияларини танлаб олишда мазкур нормативларга қатъий амал қилиш.
Тўртинчидан, энг яхши таклифларни аниқлаш учун тендерларни ташкил этиш ва ўтказишда, шунингдек, кейтеринг компанияларини танлаб олишда халқаро тавсияларга, хусусан, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲТТ) келгусида давлат харидлари бўйича ва коррупциянинг олдини олишнинг самарали чораси бўлиб хизмат қилиши мумкин тавсияларига қатъий риоя қилиш.
Бешинчидан, жамоатчилик фикрини ўрганиш натижалари бўйича кейтеринг компаниялари томонидан етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва миқдорини, шунингдек, уларнинг соғлом овқатланиш қоидалари ва талабларига мувофиқлигини мунтазам мониторинг қилишнинг самарали усул ва механизмларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Download 69.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling