Мактабларга етказиб берилаётган маҳсулотларнинг сифати ва миқдори назорат қилинмаслиги. Айрим ҳолларда маҳсулотлар сифат ва хавфсизлик меъёрларига жавоб бермайди, бу эса болалар саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги 1,8,19 ва 55-мактабларда ўқувчиларга истеъмолга яроқсиз ҳолатдаги олма, шунингдек, зараркунандалар билан заҳарланган қадоқланган маҳсулотларни қайта-қайта бериш ҳолатлари аниқланган;
Кейтеринг компанияси томонидан етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бўйича махсус комиссия иштирокчилари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизми ишлаб чиқилмаган;
Ўқувчиларнинг сифатли ва тўйимли овқатланишини таъминлаш учун давлат томонидан ажратилаётган маблағ етарли эмас. Бир ўқувчи учун ажратилаётган 5,6 минг сўм миқдоридаги молиявий маблағлар СанПиН 0017-21 (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йилда 32-сон билан рўйхатга олинган) билан тасдиқланган овқатланиш ва калория меъёрларига риоя қилишни таъминлашга имкон бермаяпти. Бу эса тендерни ўтказиш ва кейтеринг компанияларини танлаб олишда коррупция ҳолатлари пайдо бўлишини рағбатлантирмоқда;
Қонунчиликда мактабларда бепул овқатлантириш дастурларини молиялаштириш учун халқаро ва маҳаллий донорлар маблағларини жалб қилиш имконияти кўзда тутилмаган. Таъкидлаш зарурки, БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастурининг асосий вазифаларидан бири ҳар қандай даромад даражасидаги мамлакатларга тажриба алмашиш, молиялаштиришга эга бўлиш ва ёндашувларни такомиллаштиришда ёрдам бериш ҳисобланади. Биргина 2021 йилда БМТ ЖООД дунёнинг 57 мамлакатидаги (қуйида жадвал келтирилади) 15,5 миллион мактаб ўқувчиси овқат билан таъминланишига кўмаклашди.
2021 йилда дунё мамлакатларида мактабларда овқатланиш дастурлари бўйича БМТ ЖООД ёрдамининг кўриниши
Ўзбекистонда бепул мактаб овқатини ташкил этиш муаммоларини ҳал этиш бўйича тавсиялар
Юқорида санаб ўтилган муаммо ва камчиликлар мактабларда бепул овқатлантиришни ташкил этиш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар самарадорлиги, бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан синовдан ўтган, бу мақсадлар учун бюджетдан 2,7 триллион сўм ажратилган ҳолда 2023 йил сентябрь ойидан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш режалаштирилган амалиётга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Мавжуд муаммоларни ҳал этиш ва бепул мактаб овқатини ташкил этиш сифатини ошириш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш таклиф этилмоқда:
Do'stlaringiz bilan baham: |