Экстракторларнинг синфлари
Тарелкали абсорберларни ҳисоблаш
Download 0.81 Mb.
|
экстракция
Тарелкали абсорберларни ҳисоблаш. Бу абсорберларда газнинг ҳаракати қуруқ тарелка ва суюқлик юзасидаги сирт таранглик кучи тарелкадаги газ-суюқлик қатламига қаршилик қилади. Шунинг учун тарелкаларнинг гидравлик қаршилиги уч қаршиликнинг йиғиндисига тенг бўлади;
ΔPт =Δpқт+ΔDck+Δpгс (9.52) бу ерда: Δрқт — қуруқ тарелканинг қаршилиги; ΔРск — суюқлик юзасида сирт таранглик кучи таъсиридан ҳосил бўладиган қаршилик; Δpгс - газ-суюқлик қатламидаги қаршилик. Қуруқ тарелканинг қаршилиги қуйидаги тенгламадан аниқланадт (9.53) бу ерда: ωг = ω/F — тарелка тешикларидаги газнинг тезлиги. ξ — тарелканинг қаршилик коэффициенти, у катта интервалда (0,5 . . . 4) ўзгариб, тарелканинг конструкциясига боғлиқ. Тарелкага кираётган суюқлик қатламидаги суюқликнинг сирт та-ранглик кучи таъсиридан ҳосил бўлаётган қаршиликни енгиш учун кетган босим қуйидагича. (9.54) Оқимли режимда ишлайдиган тарелкалар учун Δрск ҳисобга олинмайди. Тарелканинг газ-суюқлик қатламидаги қаршилиги қатламнинг статик босимига тенг деб олинади: Δргс=h0pcg =hгс· ргс· g (9.55) бу ерда: h0 ва hгс —тарелкадаги суюқлик ва газ-суюқлик қатламининг баландлиги; рс ргс—тарелкадаги суюқлик ва газ-суюқлик аралашмасининг зичлиги. Δргс нинг қийматини эмпирик тенгламалар орқали ҳам аниқлаш мумкин. Ағдарилма, элаксимон ва клапанли тарелкалар учун тарелкадаги газ-суюқлик қатлами баландлигини қуйидаги тенглама билан ҳисобланади: ; (9.56) бу ерда: Eu0 =Δpгс /pг ω2T - Эйлер критерийси; Fr = ω2T /ghre - Фруд критерийси. Газнинг маълум тезлигида барботаж қатламининг юзасига чиқиб кўпиклардан ажралган суюқлик томчиларини газ ўзига тортиб олади. Суюқлик томчилари газ оқими билан юқориги тарелкага тушади. Газ оқими билан суюқликнинг чиқиб кетиши натижасида модца ўтказишнинг ҳарақатлантирувчи кучи камаяди, қуйилиш қурилмаларида суюқликнинг сарфланиш миқдори кўпаяди ва абсорберда суюқликнинг газ билан чиқиб йўқолиб кетиши сабабли тарелкали аппаратларнинг самарадорлигини ошириш имконияти чегараланади. Суюқликнинг газ билан чиқиб кетиши абсорберга берилаётган суюқлик умумий миқдорининг 5 ... 10% идан ошмаслиги керак. Газнинг тезлиги ортиши, сепарация бўшлиғи баландлигининг кама-йиши билан суюқликнинг газ билан чиқиб кетиши кўпаяди. Элаксимон тарелкаларда суюқликнинг чиқиб кетиш миқдори қуйидаги тенглама билан аниқланади; (9.57) бу ерда: Нсп = Н — Нгс — сепарация бўшлиғининг баландлиги; δ- суюқликнинг сирт таранглиги. Абсорбентнинг чиқиб кетишини камайтириш учун юқориги та-релканинг устки қисмига насадка қатламидан иборат бўлган, металл тўрдан ишланган сепаратор қурилмаси ўрнатилади. Контактлашган фазалар юзаси барботаж қатламидаги кўпиклар юзаси билан аниқланади. Фазаларнинг солиштирма контакт юзаси қуйидаги тенглама орқали топилади: (9.58) бу ерда: ε - газни тўлдирувчи кўпик қатлами; м3/м3; dў—кўпикнинг ўртача ҳажмий юза диаметри; м. Контакт фазасининг тарелка бирлик юзасига бўлган нисбати қуйи-дагича аниқланади: (9.58 a) Абсорбернинг диаметри газнинг қабул қилинган фиктив тезлиги бўйича умумий сарф тенгламасидан аниқланади. Абсорбернинг иш баландлиги ёки пастки ва устки тарелкалар орасидаги масофа — модда ўтказиш коэффициентини ҳажмий бирликларда ифодалаб модда ўтказишнинг асосий тенгламасидан ёки тарелкалар сонини аналитик ва график усулда ҳисоблаб аниқланади. Абсорбернинг баландлиги Н модда ўтказиш тенгламасидан ҳисоб-ланганда, газ ва суюқлик фазаларидаги модда ўтказиш коэффициентлари (9.14) (9.15) тенгламалар орқали топилади. Тарелкаларда фазаларнинг контакт юза катталигини аниклаш қийин, шунинг учун модда ўтказишдаги модда бериш коэффициентлари қиймати тарелканинг кесимига нисбатан ёки тарелкадаги кўпикларнинг V=hгсSТ ва суюқликнинг V0= h0SТ ҳажмига нисбатан олинади (hгс, h0 — кўпикнинг ва суюқлик қатламининг тарелкадаги баландлиги). Тарелкадаги газ ва суюқлик фазаларидаги ўтказиш сонининг баландлиги (пг ёки пс) қуйидаги тенгламалар орқали аниқланади: газ фазаси учун: (9.59) суюқлик фазаси учун: (9.60) Тарелканинг иш юзасига нисбатан олинган модда бериш коэффи-циентлари βT,ST , βQ,ST сиртқи модда бериш коэффициентлари βг βс билан қуйидагича боғланган: газ фазаси учун: βгST = βгv · hгc = βгv׳ ·h0 = β*·a ·hгc ; (9.61) суюқлик фазаси учун: βCST = βcv · hгc = βcv׳ ·h0 = βc ·a ·hгc ; (9.62) Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling