Экстрапирамида тизими тузилиши, вазифаси, патологияси


Тарғил тананинг жароҳатланиш синдроми


Download 172.5 Kb.
bet7/8
Sana29.03.2023
Hajmi172.5 Kb.
#1307562
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Экстрапирамида тизими - тузилиши, вазифаси, патологияси

Тарғил тананинг жароҳатланиш синдроми
Асосан гиперкинетик-гипотоник белгилардан иборат. Гиперкинез - бу тананинг айрим ёки ҳамма мушакларида ихтиёрсиз ҳаракатларни пайдо бўлиши, бу ҳаракатлар беморнинг хохишисиз, ихтиёрдан ташқари ҳуруж равишда рўй беради. Гиперкинезнинг асосида стриатум томонидан пастда жойлашган ҳаракат марказларининг тормозланиб туришининг етишмаслиги ётади. Натижада мушаклар тонуси пасайиб кетади ёки йўқолади ва ихтиёрсиз ҳаракатлар-гиперкинезлар пайдо бўлади. Гиперкинезлар тананинг айрим қисмларида, оёқ, қўлларда, юз мушакларида пайдо бўлиб, ухлаш даврида йўқолади.
Бу гиперкинезлар мимика мушакларида пайдо бўлиши, юзини буриштиришга, тилда бўлса - гапиришни бузилишига, юқори нафас йўлларидаги мушакларда бўлса, ўқтин-ўқтин ғалати товушлар чиқариб, нафас олишни бузилишига олиб келади. Гиперкинез хиллари қуйидагилар:
Қалтираш - гиперкинезларнинг энг кўп ҳили бўлиб, амплитудасига, тезлигига ва жойлашган ерига нисбатан ҳар хил бўлади.
Миоклониялар - ҳар хил мушакларнинг тартибсиз, клоник қисқаришлари. Улар юз, тана, қўл ва оёқларда кўринадилар. Катта амплитудали бўлмаган гиперкинезларда бир вақтни ўзида антагонист мушаклар гуруҳини қисқариши локамотор эфферентга кучли таъсир кўрсатмади.
4 0-расм.Экстрапирамида системасининг патологияси.

  1. Xoреик гиперкинезлар

  2. Aтетоз

  3. Toрзион дистония

  4. Гемиболизм

  5. Спастик бўйин қийшайиши

Хореик гиперкинезлар ихтиёрсиз, тартибсиз ҳаракатлари яққол кўриниб турган локомотор эффекти билан ҳаракатланади, тананинг ҳар хил қисмида тинч турган ҳолда ва ихтиёрий ҳаракатланишларида пайдо бўлади. Бу ҳаракатлар хилма-хил, кетма-кет бўлиб алмашинадилар. Бундай ҳолатда бемор гоҳ кўзини қисади, гоҳ тилини чиқаради, лабини ялайди, гоҳ юзини буриштиради, гоҳ қўлини ирғитади, гоҳ баданини ҳаммаси қимирлаб кетади ва ҳоказолар.
Гиперкинезларнинг бошқа хилларига атетоз, хореотетоз, тиклар, торсион дистония, гемибализм, блефароспазм ва бошқалар киради. Юқоридаги келтирилган белгилардан ташқари яна стриар белгида эмоцияни, руҳиятни, вегетатив қон томирларини бузилишлари кузатилади ва бу белгилар кичик хореяда, Гентингтон хореясида, тарғил танада ўсма ўсиш жараёнининг бошланғич даврида кузатилади.
Экстрапирамида тизимини текшириш усуллари ва унинг зарарланиш белгиларини болаларда аниқлаш жуда қийин вазифа ҳисобланади. Ундан ташқари аниқланган белгиларни болаларда, айниқса бир ёшгача бўлганларда стриопаллидар тизимини функционал ҳолатини эътиборга олинмаса, ҳато хулосага олиб келиши мумкин. Шунинг учун болаларда экстрапирамида тизимини текширишда болани умумий ҳолатини, неврологик белгиларини турғунлигини ва симметриклигини эътиборга олиш зарур.
Чақалоқ болаларни текширишда, болани ҳолатига эътибор берилади. Қўл ва оёқларидаги спонтан ҳаракатларига, ҳаракатларнинг симметриклигига, калласини, иягини, қўлоёқларини қалтирашига, атетоид ҳаракатларга, тикларга, миоклонияларга, гипо, акинезияларга, мушак гипотонияси ёки гипертониясига диққатни жалб қилинади.
Одатда чақалоқ болаларда бошни, бўйинни орқага тортадиган, қўлларини букувчи мушакларининг тонуси бирмунча баланд бўлади. Болаларда хақиқий мушаклар ригидлиги ҳам бўлади. Акинезия ва мушаклар ригидлиги болаларда паркинсонизм синдромида бош мия пўстлоғининг диффуз зарарланганида, мия устунини рефлекслари устун туриш ҳисобига кузатилади. Мутизм ва акинетик синдроми мия устунини, Сильвий сув йўли соҳасини жароҳатланганидан гувоҳлик беради. Ёш болаларда гипотония ва гиперкинезиялар кўпроқ ревматик полиоэнцефалитда кузатилади.

Адабиётлар:


1.Герасимова М.М. «Нервные болезни». Дарслик. - Тверь.
Триада. 2003й.

  1. Жан Айкарди «Заболевания нервной системы у детей» в 2-х томах. Дарслик. – Москва. Бином. Лаборатория знаний 2013 й.

  2. Маджидова Ё.Н. «Хусусий неврология».Дарслик. -Тошкент. Sharq. 2012 й.

  3. Бадалян Л.О. «Детская неврология». Дарслик. - Москва.


Download 172.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling