Экстрапирамида тизими тузилиши, вазифаси, патологияси
ЭКСТРАПИРАМИДАЛ ТИЗИМНИНГ ҚОН БИЛАН
Download 172.5 Kb.
|
Экстрапирамида тизими - тузилиши, вазифаси, патологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭКСТРАПИРАМИДА ТИЗИМИНИНГ ФИЗИОЛОГИЯСИ
ЭКСТРАПИРАМИДАЛ ТИЗИМНИНГ ҚОН БИЛАН
ТАМИНЛАНИШИ Стрио-паллидар тизимнинг қон билан таъминланишида, асосан, бош миянинг ўрта ва қисман олдинги артерияларининг чуқур шохчалари иштирок этади. Бош миянинг олдинги артерияси (a.cerebri anterior) мия тўқимасининг чуқурлигига кириб, думли ўзакнинг боши томон 34 шохча беради, ундан ташқари доимий бўлмаган қайтувчи Гейбнер артерияси ҳам бор. У думли ўзакнинг бошини, қобиқнинг олдинги қисминигина ички капсуланинг юқорида кўрсатилган йўлига тааллуқли қисмини қон билан таъминлайди. Баъзан бу артерия бош миянинг ўрта артериясининг лентикулостриар шохчасини ўрнини босиши мумкин, бу ҳолда у ички капсулани қон билан таъминлашда етакчи ролни ўйнайди. Бош мия ўрта артериясининг 10-12 та чуқур шохчалари медиал ва латерал гуруҳларга бўлинади. Медиал гуруҳ шохчалари ички капсулани ва кўрув бўртиғининг айрим қисмини қон билан таъминлайди. Латерал гуруҳ шохчалари эса қобиқни, ички капсулани ва думли ўзакни қон билан таъминлайди. Қобиқнинг ташқи томонидан ўтувчи латерал группа шохчаларидан бири йирикроқ бўлиб у қобиқ рангпар шар ва ички капсулани қон билан таъминлайди, аксари ҳолларда шу артериянинг соҳасида қон қуйилиши рўй беради. Шунга кўра Шарко уни a.haemorragica деб атаган. ЭКСТРАПИРАМИДА ТИЗИМИНИНГ ФИЗИОЛОГИЯСИ Анатомик тузилиши, айниқса алоқаларнинг мураккаблиги, фило ва онтогенетик тараққиёти бўйича экстрапирамида тизими энг нозик, турли туман туғма рефлектор вазифаларни бажаради. Миқдор ва сифат томонидан нисбатан кам ўзгарувчи ташқи муҳитда экстрапирамида тизими, бош мия пўстлоғининг иштирокисиз организмни ёки бутун бир туркумни ҳаётини таъминлаши мумкин. Бу тизимнинг шартсиз- рефлектор фаолиятларига қуйидагилар киради: ташқи муҳитга мослашиш; ўз-ўзини мудофаа қилиш; овқатланиш; жинсий; ота-оналик; турни сақлаш, инстинктлар. Мураккаб шартсиз рефлекслар - инстинктлар фаолияти Н.А.Рожанский ва бошқалар томонидан ҳар томонлама ўрганилган. Йирик илмий текширишлар натижасига кўра мураккаб шартсиз рефлектор фаолиятлар пўстлоқ ости тугунларига - экстрапирамида тизимига хос бўлган вазифалар эканлиги ҳозирги пайтда шубха туғдириши мумкин эмас. Экстрапирамида ва пирамида тизимлари биргаликда энг мураккаб ҳолатларни бажаришда иштирок этади. Ҳар қандай ҳаракатнинг таркибига кирувчи барча мураккаб ҳаракатлар (айрим гуруҳ мушакларининг келишилган ҳолда қисқаришига бошқаларнинг бўшашиши) маълум миқдорда пўстлоқ ости тугунлари орқали таъминланади. Киши танасининг маълум бир ҳолатда фиксация қилиниши ва ҳар қандай ҳаракатни амалга оширилиши пўстлоқ ости тугунларининг доимий назорати остида олиб борилади. Бу фаолият натижасида ҳаракатларнинг нозик, тежам ва бир текисда бажарилиши таъминланади. Пўстлоқ ости тугунларининг вегетатив нерв тизими марказлари билан бўлган чамбарчас боғлиқлиги натижасида мураккаб шартсиз рефлектор ҳаракатлар жараёнида мимикани ўзгариши, ҳаяжонланиш, кайфиятни, тери рангини бузилиши, кўп терлаш каби белгилар рўй беради. Тарғил тана (стриатум) мушак тонусини, ихтиёрдан ташқари ҳаракатларнинг мувозанатда сақлаб турувчи қисми ҳисобланади. Бу ҳаракатлар чуқур сезги йўллар орқали проприоцепторлардан доимий келиб турувчи импульсларга жавобан рўй беради. Қўл, оёқ ва тананинг бошқа қисмларида рўй берувчи ҳар қандай ҳаракат бажарилиши пайтида мушакларда тонусни гуруҳларга бўлиниши рўй беради. Бунинг асосида афферент толалар орқали проприорецептив импульсларнинг кўрув бўртиғига келиши, ундан тарғил танага ўтиши ва стриатумнинг эфферент толалари орқали келувчи импульслар тана ҳолатини ўзгаришида иштирок этадилар. Ҳар бир агонист мушакни иннервация қилиниши унинг антогонистини денервация қилиниши билан кузатилади, аксинча ангонист мушакнинг қисқариши унинг антогонистини бўшашига олиб келади. Бундай кинетик ва статик ҳаракат механизмида ҳамма ҳаракат тизимлари иштирок этади. Натижада, ихтиёрий ҳаракатларнинг бир текисда, аниқ, нозик ўлчовда, тежамлик билан бажарилиши таъминланади. Одам ва маймунларда экстрапирамида тизими мураккаб ҳаракатларни бошқарилишини таъминлайди. У мушаклар тонусини, тананинг ҳолатини, тоник ва фазовий активликни пирамида тизими билан биргаликда таъминлаб туради. Бундай бирлик ҳаракатни мавжуд бўлишининг асосий шартларидан бири - бу бирликни анатомик ёки функционал бузилиши, мушак тонуси ва мувозанатни сақлаш механизмларининг бузилишига, ихтиёрсиз ҳаракатларни - гиперкинезлар пайдо бўлишига олиб келади. Шундай қилиб, экстрапирамида тизими физиологик жиҳатдан энг қадимги ҳаракат ва тоник аппарат ҳисобланади. Экстрапирамида тизими олий шартсиз рефлекслар марказидир. Бош мия ярим шарларининг тараққиёти эса ихтиёрий ҳаракатнинг келиб чиқиши билан мия пўстлоғига бўйсинувчи ролни ўйнайди. Download 172.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling