Экстрапирамида тизими тузилиши, вазифаси, патологияси


Download 172.5 Kb.
bet1/8
Sana29.03.2023
Hajmi172.5 Kb.
#1307562
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Экстрапирамида тизими - тузилиши, вазифаси, патологияси


Экстрапирамида тизими - тузилиши, вазифаси, патологияси

Режа:




  • Пўстлоқ ости марказий ўзакларининг анатомо - гистологик тузилиши.

  • Пўстлоқ ости тугунларининг гистологик тузилиши.

  • Стрио-паллидар тизимнинг марказий нерв

  • Тизимининг бошқа қисмлари билан бўлган

  • Алоқалари

  • Экстрапирамидал тизимнинг қон билан

  • Таминланиши

  • Экстрапирамида тизимининг

  • Физиологияси

  • Паллидумнинг жароҳатланиш белгилари

  • Тарғил тананинг жароҳатланиш синдроми

Бош мия пўстлоғининг ихтиёрий ҳаракат соҳаси ва ундан орқа мияга йўналувчи йўллар (пирамида система) тўғрисидаги маълумотларнинг тўпланиши ва бойиши экстрапирамида тизимига мос бўлган илмий тушунчаларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди.


Экстрапирамида тизими номининг асл маъноси шуки, бу тизимнинг орқа мия билан бўлган алоқа йўллари пирамида тизимига даҳли йўқ, ундан ташқари демакдир.
Аслида экстрапирамида тизими, пирамида тизимига тегишли бўлмаган, мия сўғонининг ўрта қавати (tegmentum) ва тўр формация билан боғлиқ бўлган пастга йўналувчи йўллар орқали орқа мия билан алоқа қилади. Тўр формацияда жойлашган (оралиқ) нейронлар марказий нерв тизимининг ўтказувчи йўлларини боғлаб, улардан импульсларни ўтишини узиб туриш (релье) вазифасини бажаради, ретикулоспинал йўл эса экстрапирамида тизимининг умумий ва якунловчи йўли ҳисобланади.
Экстрапирамида тизими таркибига:

  1. Думли ўзак (nucllus caudatus).

  2. Ясмиқсимон ўзак (nucllus lenticularis).

  3. Бодомсимон тана (соrрus amygdaloideum) - бош мия чакка бўлагининг пастки пуштасининг (gyrus

temporalis interior) олдинги илмоқ қисмида (unсus) жойлашган.

  1. Тўсиқ-ихота (claustrum).

  2. Қизил ўзак (nucllus ruber).

  3. Қора модда (substantia nigra).

  4. Субталамик ўзак (nucllus subthalamicus).

  5. Бош мия пўстлоғининг премотор соҳаси - Бродманнинг 6майдони ҳам киради. Бу майдондан экстрапирамида тизимига кетувчи эфферент йўллар борлиги шубха туғдирмайди, лекин бу йўлларнинг қаердан ўтиб бориши ҳали аниқланган эмас. Аммо 6майдон билан паллидумни (О.С.Вальшонок, З.Ю.Овошник, 19361947), қора модда, таламусни (кўрув бўртиғи) ва гипоталамусни боғлаб турувчи толалар аниқланган (Zevin, Peterson, 1944). (1952)

Нейросонографик текширишлари натижасида мия пўстлоғининг премотор зонаси (6-майдон) билан мия устунининг ўрта қавати (tegmentum), Варолий кўприги, қора модда, қизил ўзак, кулранг модда ва Луис танасининг алоқалари борлиги ҳам исботланган.
38- расм. Базал ўзаклар.

  1. Қадоқ тана тиззаси

  2. Шаффоф тўсиқ

  3. Д умли ўзак бошчаси

  4. Гумбаз устуни

  5. Ички капсула

  6. Oролча пўстлоқ

  7. Лентикуляр ўзак қобиғи

  8. Рангпар шар

  9. Учинчи қоринча

  10. Tўсиқ

  11. Думли ўзак думи

  12. Гиппокамп

  13. Ён қоринчани орқа шохи

  14. Қадоқ тана камари


Download 172.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling