Экстрапирамида тизими тузилиши, вазифаси, патологияси
Пўстлоқ ости тугунларининг гистологик тузилиши
Download 172.5 Kb.
|
Экстрапирамида тизими - тузилиши, вазифаси, патологияси
Пўстлоқ ости тугунларининг гистологик тузилиши.
1. Тарғил тананинг қобиғи кўп миқдордаги майда ва баъзан учраб турувчи йирик ҳужайралардан иборат, улар мультиполяр, учбурчак шаклга эга, цитоплазмаси тигроид моддадан холис. Қобиқда миелин пардали толалар жуда кам, асосан мустақил, тутам-тутам ҳолида бўлган миелинсиз толалар учрайди. Думли ўзакнинг боши ва қобиқни гистологик тузилиши бир хил бўлганлиги учун уларни стриатум таркибига киритилган. О.Фотх (O.Vogt, 1920) фикрига биноан тарғил тананинг баъзи қаватлари ўзининг макроскопик ва гистологик ўзгариши билан бош мия пўстлоғининг аналогик қаватларининг тузилишига ўхшайди. Бильшовский (1920) текширишларининг натижаси бўйича тарғил танада икки хил ганглиоз ҳужайраларни учратиш мумкин. Кўпчиликни майда йирик ўзаклик Голджи ҳужайралари ташкил этади, уларга эфферент толалар киради. Уларнинг аксонлари эса йирик ҳужайралар томон йўналади. Бу йирик ҳужайралар узун аксонлик I ва II типдаги Голджи ҳужайраларига киради. Тарғил танада учровчи кам миқдордаги миелинли толалар қисман бош мия пўстлоғи ҳужайраларига тегишли бўлиб стриатумга коллатерал толалар бериб, чуқурроқда жойлашган бошқа пўстлоқ ости марказлари томон йўналади. Уларнинг маълум бир қисми тарғил танадан бошланиб, рангпар шар ва бошқа марказлар билан ўзаро боғлаш вазифасини бажаради. Кўп миқдордаги зич жойлашган миелин пардаси бўлмаган толалар балки симпатик нерв тизимига тааллуқли бўлса керак деган фикрлар бор. 2. Рангпар шар-паллидум, стриар системадан ўзида кўп миқдорда миелин пардали толалар борлиги ва унда ҳужайраларнинг нисбатан камлиги билан фарқ қилади. Паллидумнинг ҳужайралари йирик, улар аксон ва дендритларга эга. Ҳужайра танаси ва унинг дендритлари жуда қалин, илмоқсимон симпатик толалар билан қопланган. Илмоқсимон толаларнинг охири - қалинлашган қисмини ташкил этиб жуда кўп миқдордаги импульсларни рангпар шарнинг ҳужайраларига етказиб бериш натижасида улар ниҳоятда кўп миқдорли импульсларни қабул қилиш имкониятига эга бўладилар. Паллидумнинг ҳужайралари йирик, учбурчак, дуксимон шаклига эга бўлиб, дендритларга ва тигроид моддага жуда бой. Пўстлоқ ости ўзакларининг кимёвий тизими. Паллидум билан стриатумнинг химизмида жуда катта фарқ бор. Паллидар тизимда етарли миқдорда оҳак ёки сохта оҳак борлиги (Spatz, 1922), стриатумда эса унинг йўқлиги аниқланган. Ундан ташқари паллидумда липоидлар парчаланишига хос бўлган спиртда эримайдиган мой ва мойсимон моддалар бор. Паллидум ва унга яқин турувчи қора моддада кўп миқдорда «мия томири» ва оқсил алмашувига хос маҳсус пигмент борлиги аниқланган. Қора модда ҳужайраларида биоген амин допамин синтез қилинади ва у нигростриар йўллар орқали думли ўзакка боради. Тормозланишни камайтириш медиатори вазифасини бажаради. Қора модданинг зарарланиши допамин синтезини камайиши, уни стриар тизимга кам миқдорда бориши натижасида паркинсонлик синдроми келиб чиқишга сабаб бўлади. Экстрапирамида тизимини нормал фаолиятида ацетилхолин ва гистамин ҳамда допамин ва серотонин мувозанати таъминланиши керак. Мувозанатнинг бузилиши натижасида ацетилхолин миқдорининг ошиб кетиши акинетик - ригидлик, допамин миқдори ошиши гиперкинетик синдромни келтириб чиқаради. Download 172.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling