Экстрапирамида тизими тузилиши, вазифаси, патологияси


СТРИО-ПАЛЛИДАР ТИЗИМНИНГ МАРКАЗИЙ НЕРВ


Download 172.5 Kb.
bet4/8
Sana29.03.2023
Hajmi172.5 Kb.
#1307562
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Экстрапирамида тизими - тузилиши, вазифаси, патологияси

СТРИО-ПАЛЛИДАР ТИЗИМНИНГ МАРКАЗИЙ НЕРВ
ТИЗИМИНИНГ БОШҚА ҚИСМЛАРИ БИЛАН БЎЛГАН
АЛОҚАЛАРИ
Стрио-паллидар тизимнинг бошқа қисмлари билан бўлган алоқалари жуда мураккаб ва бойдир. Бу алоқаларнинг кўпчилигининг физиологик вазифаси шу вақтгача аниқланмаган. Улар қаторига стрио-паллидар тизимнинг бош мия пўстлоғи билан тўғридан-тўғри бўлган алоқалари киради. Айрим олимлар бундай алоқани борлигини тасдиқлашади, бошқалари эса инкор этиб, у кўрув бўртиғи орқали ўтса керак деб тахмин қилишади.
3 9- расм. Пўстлоқ ости ўзаклари.

  1. Думли ўзакни боши

  2. Думли ўзак танаси

  3. Думли ўзак думи

  4. Kўрув дўнглиги

  5. Kўрув дўнглиги ости ўзаги

  6. Қора субстанция

  7. Қизил ядро

Стрио-паллидар тизим билан кўрув бўртиғи, оралиқ миянинг ўзаклари, субталамик ва қизил ўзаклар ўртасида кўп миқдорда алоқалар борлиги аниқланган.
Стрио-паллидар тизимда афферент ва эфферент йўллардан ташқари комиссурал толалар бўлиб, улар хиазманинг устидан ўтиб икки томондан ясмиқсимон ўзакларни боғлаб туради.
Аниқ ўрганилган йўллардан бирига бош мия пўстлоғини стриатум билан боғлаб турувчи, ички капсуладан ўтувчи йўлларнинг коллатералларидир. Бу коллатерал толачалар, асосан, думли ўзакнинг боши томон йўналадилар. Баъзи бир маълумотларга кўра, бу толалар бош мия пешона бўлагининг премотор соҳасига тааллуқлидир. Аммо стриатумга афферент йўллар, асосан, кўрув бўртиғининг олдинги вентрал-медиал қисмидан келади. Ўз қаторида кўрув бўртиғининг бу қисмига афферент толалар ўрта миянинг тўр формациясидан, миячанинг олдинги оёқчасидан ўтувчи пўкаксимон ўзак (nucleus emboliformis) ҳужайраларининг аксонларидан келади. Миячадан келувчи импульслар ихтиёрий ҳаракатларни координациясини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Стриар системанинг асосий эфферент йўллари латерал илмоқни ҳосил қилиб, у орқали паллидумга, қисман қора моддага боради.
Паллидумга афферент толалар орқа мия ва кўрув бўртиғи йўлларидан (спиноталамик йўл), медиал илмоқдан, миячадан ва ниҳоят стриатумдан келади.
Ясмиқсимон ўзакнинг ташқи бўлагининг эфферент толалари латерал илмоқ орқали гипоталамусга, Форел тутами орқали қизил ўзакка ва мия сўғонининг ўрта қавати (tegmentum) дан ўтувчи толаларга боради.
Паллидумдан тўғридан-тўғри орқа мияга борувчи йўллар аниқланмаган.
Қора модда паллидумнинг аралашган соҳаси деб ҳисобланади. Қора модда бош мия пўстлоғининг 6-премотор соҳасидан, марказ орқа пуштадан бош мия пўстлоғининг тепа, чакка бўлагидан, ҳамда стриатум ва, айниқса, паллидумдан импульслар олади.



Download 172.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling