Экстрапирамида тизими тузилиши, вазифаси, патологияси
Пўстлоқ ости марказий ўзакларининг анатомо - гистологик тузилиши
Download 172.5 Kb.
|
Экстрапирамида тизими - тузилиши, вазифаси, патологияси
Пўстлоқ ости марказий ўзакларининг анатомо - гистологик тузилиши.
1. Думли ўзак (nucleus caudatus) ёйсимон шаклга эга бўлиб, у кўрув бўртиғи билан ясмиқсимон ўзакларни қоплаб туради. Унинг олдинги йўғонлашган қисмини думли ўзакнинг боши, ўрта қисмини унинг танаси ва орқа пастки ингичкалашган қисмини унинг думи деб аталади. Думли ўзакнинг боши ён қоринчанинг олдинги шохини ташқи ва пастки деворини ҳосил қилади. Орқага йўналган бу ўзакнинг боши ҳажм жиҳатидан ингичкалашиб боради ва унинг танасини ҳосил қилиб, ён қоринчанинг марказий қисмига ўтади. Бу ўзакнинг орқа ингичкалашган қисми - думи пастга қараб йўналиб, ён қоринчанинг пастки шохини юқори деворини ҳосил қилади. Думли ўзак кўрув бўртиғидан чегараловчи ҳосила билан ажралиб туради. Думли ўзакнинг боши ясмиқсимон ўзакдан ички капсуланинг олдинги оёқчаси билан ажралиб туради. Бош мия пўстлоғидан Варолий кўпригига йўналувчи проекцион толалар, ҳамда думли ва ясмиқсимон ўзакларни қўшиб турувчи ассоциатив толалар бу ердан ўтади. Думли ўзакнинг боши, ясмиқсимон ўзакнинг орқа қисми - қобиқ (putamen) билан ўтказувчи йўллар орқали боғланган бўлиб думли ўзакнинг бошчасини ҳосил қилади, унинг жойлашган ери бош мия асосининг ҳидлов пиёзчасига (bulbus olfactorius) тўғри келади. Думли ўзакнинг думи ҳам қобиқ билан ясмиқсимон ўзакнинг пастки ўсиқчаси орқали боғланган. 2. Ясмиқсимон ўзак (nucleus lentifоrmis) думли ўзакнинг ташқи томонида жойлашган. Ички капсуланинг олдинги оёқчаси ясмиқсимон ўзакни думли ўзакдан, унинг орқа оёқчаси эса ясмиқсимон ўзакни кўрув бўртиғидан ажратиб туради. Ясмиқсимон ўзак учбурчак ёки пирамидасимон формага эга, унинг асоси ташқи, учи эса ичкари ва пастки томонга қараган. Ясмиқсимон ўзакка оддий кўз билан қаралганда ҳам унинг ташқи қисми қобиғи (putamen) тўқ кулранг, ўрта ва ички қисми эса рангсизроқ. Бу ўзакнинг қисмлари ўзаро юпқа оқ модда қатлами билан ажралиб туради. Ясмиқсимон ўзакнинг рангсизроқ ўрта ва ички қисми рангпар шар (glоbus pallidus) номи билан аталади. Ясмиқсимон ўзакнинг ташқи бўлаги қобиқнинг ранги тўқроқ эканлигининг сабаби шундаки, унинг ўтказувчи йўллари (толалари) миелин парда билан қопланмаган, оч рангга эга бўлган қисми рангпар шар эса асосан миелин пардали толаларга бой. Охирги йилларда рангпар шар ва унинг тармоқ қисмига, тааллуқли бўлган маълумотларга ўзгартиришлар киритилган. Собиқ совет олимлари Ю.Я.Либерзон (1987) ва Л.А.Кукуев (1955) ясмиқсимон ўзакнинг ташқи қисми - putamen фило ва онтогенез даврида олдинги миядан (telencephalon) ташкил топганлигини, рангпар шар (globus pallidus) эса оралиқ миядан ривожланганлигини аниқлашган. Шундай қилиб думли ўзакнинг боши ва ясмиқсимон ўзаклар экстрапирамида тизимининг асосини ташкил этади. Фило ва онтогенез жиҳатидан думли ўзакнинг боши ва қобиқ тарғил тана ёки стриар тизим (striatum), пўстлоқ ости ўзакларининг қолган қисми ва рангпар шар эса паллидар тизим (pallidum) номи билан юритилади. Филогенетик ва цитоархитектоник текширишлар натижасида рангпар шар экстрапирамида тизимининг қадимги қисми эканлиги аниқланган. Тарғил танани ривожланиши бош мия ярим шарларининг тараққиёти билан боғлиқ. Бош мия ярим шарлари ва проекцион йўлларининг тараққий этиши ва марказий нерв тизимининг пастки қисмлари билан боғланишида жиддий ўзгаришларга олиб келади, натижада у ички капсула ёрдамида думли ўзак ва қобиққа бўлинади. Бодомсимон тана (cоrpus amygdaloideum) бош мия чакка бўлагининг пастки гиппокамп пуштасининг олдинги қисмининг орасида жойлашган. Тўсиқ - (ихота) (claustrum) ясмиқсимон ўзакнинг ташқи томонида жойлашган бўлиб, у кул рангга эга бўлган юпқа пластинкадан иборат, ясмиқсимон ўзакдан ташқи капсула ажратиб туради. Download 172.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling