Экстрапирамида тизими тузилиши, вазифаси, патологияси


Паллидумнинг жароҳатланиш белгилари


Download 172.5 Kb.
bet6/8
Sana29.03.2023
Hajmi172.5 Kb.
#1307562
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Экстрапирамида тизими - тузилиши, вазифаси, патологияси

Паллидумнинг жароҳатланиш белгилари
Паллидум жароҳатланиш белгиларининг тўплами паркинсонизм ёки акинетик-ригидлик, амиостатик, гипертоникгипокинетик синдром номи билан юритилади. Бу синдромнинг келиб чиқиши асосида паллидар тизим фаолиятининг етишмовчилиги, унинг тўр формацияга нисбатан бўлган таъсирини ўзгариши, импульсларни бош мия пўстлоғи, пўстлоқ ости тугунлари ва мия устуни нейронларига етиб келмаслиги ётади.
Марказга интилувчи ва марказдан қочувчи импульслар оқимини бошқариб, назорат қилиб турувчи мия сўғони тўр формациясининг, қора модда билан алоқасини бузилиши, мушакларга келувчи кераксиз импульслар оқимини тартибга солиш қоидасини бузилишига олиб келади, натижада ортиқча кераксиз импульсларнинг ёғилиб келиши рўй беради ва мушакларнинг пластик тонуси ошиб кетади.
Паллидар тизимнинг зарарланиш белгиларидан асосийси ихтиёрий ҳаракатни чегаралана бориши, мимикани сусайишидир (олигокинезия, брадикинезия). Бундай бемор кам ҳаракат, инерт бўлади. Ихтиёрий ҳаракат эркинлигининг чегаралана бориши натижасида тинч ҳолатдан ҳаракатга ўтиш вақтида ҳаракат қила олмай у ўзига ноқулай ҳолатда қотиб қолади (мумқўғирчоқ позаси - поза восковой кукли, манекен феномени). Бундай беморда махсус поза рўй беради: тана ва бош бир оз олдинга букилган; қўллар тирсак бўғинида букилиб кўкрак қафасига келтирилган, назар ташлаш олдинга бир нуқтага қаратилган. Ихтиёрий ҳаракатни бошлаш қийинлашади - паркинсоник бир ерда қадам ташлаш рўй беради. Кейинчалик қийинлик билан бемор майда-майда қадам ташлаб ҳаракат қилабошлайди. Нормал физиологик синкинезиянинг йўқлиги натижасида юриш пайтида қўллар ҳаракат қилмайди. Бундай беморни орқасидан озгина туртиб юборилса, ўзини тўхтата олмай олдинга (пропулсия), агар ён биқинидан туртиб юборилса, орқаси билан югуради (ретропулсия). Дасҳат бузилади (микрография).
Тана мушакларида пластик тонус ошиб кетади. Пассив ҳаракатни текширишнинг бошланиш давридан секин-секин тонуснинг ошиши кузатилади, бу хол «тишсимон ғилдирак» («Зубчатое колесо») феномени дейилади. Баъзан «пародоксал кинезия» рўй беради. Ҳаракат қила олмай курсида ўтириб чиққан бемор ҳаяжонланиш рўй берганда бирданига вақтинча югуриб кетиши, ўйинга тушиши мумкин.
Тинч ҳолатда кузатиладиган паркинсоник қалтираш асосан панжа бармоқларида кўринади (феномен катания пилюль, счета монет). Қалтираш тинч турган ҳолатда кучайиб, ихтиёрий ҳаракатга интилиш вақтида камаяди.
Постурал рефлекслардан Вестфалнинг товон ва болдир феномени чақирилади.
Вестфал феноменини чақириш учун оёқ кафтини юқорига пассив ҳолда букилади, бу вақт оёқ кафтини ёзувчи мушакларнинг тонусини ошиши тарангланиши содир бўлиб, оёқ кафти юқорига букилган ҳолда қотиб қолади.
Болдир феномини - қоринда ётган бемор оёғини тизза бўғимида 900 остида пассив ҳолда букилса, у шу ҳолда қотиб қолади. Бундай беморлар шилқимсимон, айрим сўзларни бир неча бор қайтариб сўрайверади, фикр қилиш секинлашади (брадипсихия), товуш паст (брадилалгия) монотон оҳангга эга бўлади.
Паллидар тизимнинг зарарланиш синдромлари эпидемик энцефалитни сурункали босқичида, оғир атеросклероз натижасида паллидар тизимда қон айланишининг бузилишида, рангпар шар ўзагида ўсаётган ўсмаларнинг бошланғич босқичида, дорилар билан заҳарланиш (аминазин Билан) ва баъзи ирсий касалликларда учрайди.



Download 172.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling