Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Диний экстремистик оқимларнинг ғаразли мақсадлари


Download 231.81 Kb.
bet38/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

Диний экстремистик оқимларнинг ғаразли мақсадлари. Барча исломий диний-экстремистик ҳаракатлар ўз олдига тинч-осо-йишта давлатда мураккаб ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маъ-навий-маърифий вазиятни инқирозга келтириш йўли билан хркимиятни эгаллаш ва ўз ҳокимиятини ўрнатиш мақсадини қўядилар. Аммо унга эришишда \ар бир диний экстремистик ҳаракат, ташкилотда ўзига хос йўл ва услублардан фойдаланади. Хусусан, «Ҳизбут-таҳрир» аввало, ислом ниқоби остида экстре-мистик ғоялар билан йўғрилган тушунтириш ишларини олиб боради. Бунда ҳизбчи ҳар бир шахснинг фикрлаш доирасига қараб ўз таълимотига даъват этади.
Крлаверса, жамиятда содир бўлаётган у ёки бу шаклдаги қи-йинчиликлар, турли табиий офатлардан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиб, агар исломнинг сақи\ҳукмлари бўлганда эди, бун-дай ҳодисалар рўй бермас эди, қабилидаги фикрлар билан ғараз-ли ниятларини амалга оширишга интиладилар. Бошқача айтган-да, уларнинг наздида ҳужум фикрга қаратилмоғи лозим. Бу ҳужум фикрий курашга, фикрий кураш, ўз навбатида, фикрий инқи-лобга олиб бориши керак. Фикрий инқилобнинг орқасидан эса сиёсий инқилоб содир бўлади. Мазкур вазифани адо этган авлод-нинг ўзи ҳокимият тепасига келади.
Бу мақсадларни амалга ошириш учун ташкилот 1989 йилдан бошлаб «ал-Ваъй» («Онг») номли ойлик нашрини турли тиллар-даги таржимаси билан давомий чиқариб келмоқца. Хусусан, маз-кур нашрнинг ўзбек тилидаги 140 дан ошиқ сони мамлакати-мизда махфий равишда тарқатилгани маълум.
Айни пайтда, «Ҳизбут-таҳрир» курашни уч босқичда олиб бо-ришни кўзлайди. Улардан бириичиси «тасқиф» — тушунтириш ишлари босқичидир. Унда ҳали онги тўлиқ шаклланмаган, фик-ри заиф, таъсирга берилувчан ёшларни ўз тузоғига илинтириш, \уқуқ-тартибот ва ҳокимият идораларидаги масъул шахсларни ўз тарафига оғдиришдек мақсадларга эришиш кўзланади.
Иккинчи - «тафоул» - биргаликда ҳаракат қилиш босқичида фикрий кураш орқали «Умматнинг оёққа туриши, фикрий онг-лилиги ва келажак масалаларини идрок қилишга эришиши» йўлида фикрий инқилобга етишиш назарда тутилади.
Учинчи — «инқилоб» — тўнтариш босқичида эса, тарбиялан-ган уммат орқали ҳокимиятни қўлга киритиш мўлжалланади.
Юқоридагилардан «Ҳизбут-тахрир» ҳам бошқа диний экстре-мистикташкилотлар каби мавжуд конституциявий тузумни ағда-рибташлаб, ҳокимияттепасига келишга интилиши, ягона хали-фалик давлатини қуриш, унинг асосий ва сўнгги мақсади экани очиқ-ойдин кўриниб турибди. Шунинг учун ҳам, «Ҳизбут-таҳ-рир»нинг расмий фаолият кўрсатиши деярли барча мусулмон мам-лакатлари, жумладан, араб давлатларида расман тақиқланган.
Республикамизда фаолият юритишга интилаётган бошқа оқим-ларнинг ўз олдиларига қўйган мақсадлари ҳам юқоридагидан де-ярли фарқ қилмайди. Масалан, «ваҳҳобийлик»нинг мақсади ди-ний ҳрлатни пайғамбар давридаги кўринишга қайтариш, яъни, дин, мусулмончилик ўша даврда қай ҳолатда бўлган бўлса, бу-гун ҳам шундай қолиши керак, деган даъвода яққол намоён бўлади. Бундай тузум бугун қандай натижаларга олиб келиши мумкин-лигини «Толибон» ҳаракати Афғонистонда олиб борган сиёсати ва унинг оқибатлари х.ам яққол кўрсатиб турибди.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling