Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Ҳаво кемаларида содир этиладиган жиноятлар


Download 231.81 Kb.
bet46/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

Ҳаво кемаларида содир этиладиган жиноятлар 1960 йиллар охиридан бошлаб кенг тарқала бошлади. Бунгача содир этилган айрим шундай жиноятлар «ҳаво қароқчилиги» деб баҳоланар эди. Бу атама денгиз хуқуқидан олинган бўлиб, унинг қароқчиликка ҳеч қандай алоқаси йўқ. Қароқчилик фуқаролар ва экипаж аъзо-лари мулкини эгаллаб олишдек шахсий мақсадларни кўзлайди. Босқинчилик, самолётларни олиб қочиш, гаровга олиш, само-лётларни вайрон қилишдек ҳаракатлар билан биргаликда кечади. Ҳаво кемаларида амалга ошириладиган жиноятларнинг мақсади ҳам бошқача бўлади.
Ҳаво кемаларида содир этиладиган қонунбузарликлар ва бош-қа шунга ўхшаш ҳаракатлар юзасидан 1963 йилда қабул қилин-ган ва 1969 йилдан кучга кирган Токио Конвенциясида ҳаво кемасини гаровга олиш «Ҳаво кемасида учаётган шахс, ноқону-ний равишда, куч ишлатиш ёки куч ишлатиш билан қўрқитиш орқали ҳаво кемаси парвозини бошқаришга, қўлга олишга ёки бошқа усуллар билан назоратга олишга уриниш» сифатида таъ-рифланган. Бироқбундай ҳаракатлар жиноят сифатида бахдпан-маган, балки давлатларга тегишли тавсиялар берилган эди.



  1. йилда ҳаво кемаларини ноқонуний равишда қўлга олишга қарши кураш бўйича Гаага Конвенцияси имзоланди ва бундай ҳаракатлар халқаро жиноят сифатида кўрилади.

  2. йилдафуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши йўналти-рилган ноқонуний ҳаракатларга қарши кураш ҳақидаги Монреал Конвенцияси қабул кдлинди. Унда ҳаво кемасида содир этилади-ган ва жиноий жавобгарликка тортилишга олиб келадиган жино-ятлар сони анча кенгайтирилган. Конвенциянинг 1-моддасига биноан уни имзолаган давлатлар:




  • ҳаво кемасида бўлган шахсга нисбатан зўравонлик содир этилган ва бу харакат ҳаво кемаси хавфсизлигига тахдид солганда;

  • фойдаланилаётган ҳаво кемасини вайрон қилиш ёки унинг ишдан чиқишга ёки парвозига хавф туғдирувчи носозликлар кел-тириб чиқарилганда;

  • хаво кемасига уни вайрон қилувчи, ишдан чиқарувчи ёки парвозига хавф туғдирувчи ҳар қандай буюм ва қурилмалар олиб кирилганда;

  • ҳаво кемаси парвозига жиддий зарар келтирадиган аэронавигация жиҳозлари бузилганда ва ундан фойдаланишга аралашилганда;

  • ёлғон маълумотларни тарқатиш билан ҳаво кемасига хавф туғдирилганда, бундай жиноятларни амалга оширган шахсларга нисбатан босқинчилик ва ҳаво кемаларин^олиб қрчишда қўллан-гани каби қаттиқ чораларни кўриш мажбуриятини ўз зиммала-рига оладилар.

Юқорида қайд этилган ҳаракатларни содир этишга уриниш ҳамда уларда иштирок этиш жиноят ҳисобланади. Мазкур Кон-венция фуқаро авиацияси фаолиятига ноқонуний равишда ара-лашишга қарши курашни самарали ташкил этишга хизмат қил-гани учун давлатимиз унинг фаол иштирокчиси ҳисобланади.
Ҳаво кемасини босиб олиш ва олиб қочиш - «хайджекинг» энг кўп ижтимоий хавф туғдирувчи ҳодиса .уюобланади.
Бундай жиноятларнинг ижтимоий хавфи уларнинг давлатга катта зарар келтириши, нафақат самолётнинг ўзида, балки ава-рия натижасида ерда хдм кўплаб одамларнинг ҳалок бўлишига олиб келиши билан белгиланади. Ҳаво транспортини олиб қочиш, уни бошқаришдаги қийинчиликлар, ёқилғи тугаб қолиши хавфи бўлган шароитда амалга оширилади. Кўпгина ҳолларда бундай парвоз вақтида отишмалар, гуноҳсиз кишиларни ўлдириш, та-лончилик каби ҳаракатлар содир этилади. Бундай жиноятлар ки-шиларда фуқаро авиацияси кемаларида учишнинг хавфсизлигига ишончни йўқотади.
128
Бироқ ҳаво кемасини олиб қочиш, ҳавода уни ноқонуний бошқариш ва қайд (регистрация) қилинган давлатига қўнди-ришдек фуқаролик жиноятини ижтимоий хавфсизликка тахдид соладиган ва халқаро жиноят сифатида баҳоланадиган ҳаво ке-масини олиб қочишдан фарқлаш зарур. Охирги ҳолатда ҳаво кемасини олиб қочиш уни ноқонуний қўлга олиш ва фуқаро авиацияси фаолиятига ноқонуний аралашишдек харакатларни ҳам ўз ичига қамраб олади.
Самолётларни олиб қочувчи халқаро жиноятчиларни шартли равишда 3 та гуруҳга бўлиш мумкин:

  • самолёт олиб қочувчилар содир этган жиноятлари учун давлат олдидаги жавобгарлик ёки ўзларининг жиноятчи шерик-ларидан қутулиш мақсадида экипаж ва йўловчиларга қурол би-лан тахдид қилган ҳолда самолёт йўналишини ўзгартириш ва бошқа давлат ҳудудига қўндиришни талаб қиладилар;

  • мазкур рейсда учаётган муайян йўловчи ёки давлат ёки бирор бир ташкилот ёки бошқа шахслардан йўловчиларни ти-рик, самолётни эса бешикаст қолдириш шарти билан товон олиш учун олиб қочиш. Содда қилиб айтганда, олиб қочиш таъмагир-лик мақсадида содир этилади. Охирги йилларда бундай жиноят тури кенгтарқалмокда;

  • жиноятчилар халқаро низо чиқариш ёки давлатлараро алоқа-ларни чигаллаштиришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўядилар.

Террорчилик нияти билан амалга оширилган бундай ҳаракат-лар халқаро миқёсдаги энг хавфли жиноятлардан ҳисобланади. Улар билан курашни Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО), Учувчилар уюшмасинингхалқарофедерацияси (ИФАЛ-ПА) ва Ҳаво транспортининг халқаро ассоциацияси (ИАТА) каби ташкилотлар амалга ошириб келмокда.
Шундай қилиб, жиноятчилар ҳаво кемасини қўлга олиш ва олиб қочишда ундан ноқонуний тарзда ҳаракат воситаси сифати-да фойдаланиш ва унинг йўналишини ўзларига керак томонга ўзгартиришдек мақсадни кўзлайдилар. Қайд этилган конвенция-лар ҳаво кемалари қўндирилган давлатларни олиб қочилган ҳаво кемаси ва юкни қонуний эгаларига қайтариш ҳамда зудлик би-лан йўловчилар ва экипажга ўз йўналишлари бўйича учишга рухсат бериш мажбуриятини юклайди.
Гаага Конвенциясининг 1-моддасида ҳаво кемасини зўравон-лик, қўрқитиш ёки унинг бошқа ҳар қандай кўринишини амал-га ошириш орқали эгаллаб олиш ёҳуд шундай ҳаракатларни со-дир этишга уриниш ва унда иштирок этиш уни олиб қочишнинг объектив томони сифатида қайд этилади. Бунда ҳаво кемасининг
учиш ёки қўниш жойи у қайд (регистраиия) қилинган худудцан ташқарида бўлиши керак.
Гаага Конвенциясининголтинчи ва еттинчи моддаларига му-вофиқ ҳаво кемасини олиб қочган жиноятчи пайдо бўлган ҳар қандай давлат ўз миллий қонунчилигига таяниб, дастлабки тер-гов ишларини олиб бориш учун уни ҳибсга олиши ёки бошқа эҳтиёт чораларини кўриши ва ўрганиш натижаларини манфаат-дор давлатларга етказиши мумкин. Агар давлат жиноятчиларни тутиб беришдан бош тортган ҳолларда уларга қарши жиноят иши қўзғаши шарт.
Қайд этилган жиноятларга нисбатан жиноий юрисдикция-ларни чегаралашда барча ҳаво кемалари: ҳаво йўли орқали фуқа-роларни ташиш, авиация хизматлари, аҳолига тиббий ёрдам кўрса-тиш ва бошқа эҳтиёжларни қондириш мақсадида давлат реестрига киритилган — фуқаро ҳамда ҳарбий, божхона ва гтолиция хиз-матларида фойдаланиладиган давлат ҳаво кемалари каби икки гуруҳга бўлинади.
Юқорида қайд этилган конвенциялар фақат фуқаро ҳаво ке-маларига тааллуклидир. Жиноят давлат ҳаво кемасида содир этилган ҳолларда миллий юрисдикиия (байроқнинг мустақиллиги) та-мойили амал қилади. Шунинг учун ҳам^давлат ҳаво кемасини олиб қочган жиноятчилар ҳаво кемаси қайд (регистрация) қилин-ган давлатга топширилиши шарт.
1988 йилда Монреал Конвенцияси халқаро фуқаро авиация-сига хизмат кўрсатувчи аэропортларда ноқонуний зўравонлик-ларга қарши кураш Протоколи билан тўлдирилди. Бунда Кон-венциянинг 1-моддасида «Атайлаб ва ноқонуний тарзда мослама, нарса ёки қурол ишлатган ҳар қандай шахс:
а) аэропортда халқаро фуқаро авиациясига хизмат кўрсатаёт-ган шахснинг ўлимига ёки оғир тан жароҳатига олиб келувчи зўравонликни содир этганда;
б) халқаро фуқаро авиациясига хизмат кўрсатувчи аэропорт биноси ёки ускунасини бузганда ёки уларга жиддий зарар кел-тирганда, аэропортда турган фойдаланилмаётган ҳаво кемасига зарар етказганда, унинг хавфсизлигига хавф туғдирганда ёки туғ-Дириши мумкин бўлган даражада аэропорт хизмати ишини буз-ганда жиноят содир этган ҳисобланади», — деган бандлар билан тЎлдирилди.
Монреал Конвенцияси иштирокчиси бўлган давлатларга жи-ноятчи унинг ҳудудида бўлса ва уни топширмоқчи бўлмаса, унга нисбатан ўз юрисдикциясини қуллаш мажбурияти юклатилган.
ИКАО доирасида фуқаро авиациясини террорчилик ва бошқа ноқонуний хуружлардан ҳимоя қилишга қаратилган янги услуб-лар ишлаб чиқилмокда. Масалан, давлатлар ноқонуний арала-шишларга жавобан ахборотлар алмашиш тартиби, хавфсизлик ма-салалари бўйича шахсий таркибни ўқитиш ва тайёрлаш, ерда ва хаво кемасида хавфсизликни таъминлаш ва ш.к. масалаларда ке-лишиб олдилар. Ишлаб чиқилган тавсиялар ИКАО томонидан нашр этилган «Фуқаро авиациясини ноқонуний аралашувдан х.имоя қилиш бўйича йўриқнома»да жамланган.
Ҳаво транспортида қайд этилган жиноятлар содир этилиши-нинголдини олиш мақсадида Монреал Конвенцияси иштирокчи давлатларга ўз миллий қонунчилигида бу жиноятлар учун жино-ий жавобгарликни белгилашни таклиф этади.
Ҳаво кодекси ҳаво кемаси командирига ўз ҳаракатлари билан учиш хавфсизлигига рахна солувчи шахсларга нисбатан барча чораларни, зарур ҳолларда хатто, қурол ишлатиш мажбуриятини хам юкланои.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling