Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Download 231.81 Kb.
bet49/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

Ёлланиш билан боғлиқ жиноят БМТнинг қатор резолюция ва қарорларида халқаро жиноят сифатида қайд этилган. Би-ринчи навбатда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1961 йил 24 ноябрдаги резолюциясида БМТ қўмондонлиги остида бўлма-ган ҳар қандай ҳарбий ва ярим ҳарбий одамларни, ёлланган-ларни зудлик билан қўлга олиш ва чиқариб юбориш учун энг самарали, шу жумладан, куч ишлатишга асосланган чораларни кўриш зарурлиги қайд этилганини таъкидлаш лозим. 1967 ва 1977 йилларда қабул қилинган резолюцияларда ҳам ўз ҳудуди-да жангариларни ёллаш ва саклашга рухсат берган давлатлар қатъий қораланган. Хавфсизлик Кенгаши ўзининг 405-резо-люциясида давлатлардан ўз ҳудудини жангариларни ёллаш учун бермаслик, ўз фуқароларини уларни шакллантириш, ёллаш ёки уларни бошқа давлатларга ташлаш жараёнида иштирок этишга рухсат бермасликни талаб қилади.
БМТ Бош Ассамблеясининг 1968 йилда қабул қилинган 2465-резолюцияси (XXIII) ёлланганлардан фойдаланиш амалиёти жи-ноий жавобгарликка тортиладиган фаолият эканини, ёлланган-ларнинг ўзи эса жиноятчи ҳисобланишини ва қонундан ташқарида эканини белгилаб берди. Шунингдек, унда барча давлатларда ўз ҳудудида жангариларни ёллаш, уларни маблағ билан таъминлаш ва ўқитишни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат си-фатида баҳолайдиган ва ўз фуқароларига ёлланма жангчи сифа-тида хизмат қилишни ман этадиган қонунлар қабул қилиш за-рурлиги таъкидланган.
БМТ Бош Ассамблеясининг Халқаро ҳуқуқтамойиллари Дек-ларациясида (1970 й.) давлатларга бошқа давлат ҳудудига бос-тириб кириш учун доимий ҳарбий куч ёки қуролланган гуруҳ-лар, шу жумладан, ёлланма жангариликни ташкил этиш ёки ташкил этишни рағбатлантириш ва ўз ҳудудида ушлаб туришдек ҳаракатлардантийилиштавсия этилган. Шу билан бирга, ёлланма жангариларни халқаро жиноятчи сифатида жазолаш колониал ва хорижий ҳукмронликка ҳамда ирқчиликтузумларига қарши ку-рашаётган «Комбатантлар ҳуқукларининг асосий принциплари» (1970 й.)да ҳам кўзда тутилган.
Шунингдек, Бош Ассамблея бошқа бир давлатга нисбатан қуролли кучларни қўллайдиган ёлланма жангчиларни ўзга мам-лакатлар ҳудудига юборишни тегишли халқаро-ҳуқуқий оқибат-ларни келтириб чиқарадиган хуруж, деб таърифлаган эди.
Ёлланишнинг жиноий жиҳати минтақавий халқаро ташки-лотлар қарорларида ҳам ўз аксини топган. Улар қаторига Африка бирлиги ташкилоти (АБТ)нинг Лагосда бўлиб ўтган вазирлар кен-
гашининг фавқулодда VII сессиясининг резолюциясини, АБТ Ассамблеяси томонидан 1967 йилда қабул қилинган ёлланма жанг-чилар тўғрисидаги резолюцияни, 1971 йилда Аддис-Абебада АБТ томонидан қабул қилинган Африкадаги ёлланма жангчилар ҳақидаги Декларацияни кўрсатиш мумкин.
«Ёлланиш» тушунчасининг мазмуни биринчи марта Уруш пай-тида фуқаро аҳолини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Женева Кон-венциясига 1977 йилда қабул қилинган Қўшимча протоколнинг 47-моддасида таърифлаб берилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-модда-сида ёлланишнинг моҳияти ва бундай ҳаракатлар учун қўллани-ладиган жазо аниқбелгилаб қўйилган: «Ёлланиш, яъни низола-шаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган низолашаётган дав-лат ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томо-нидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бош-қа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракат-ларда қатнашиш учун ёлланиши — беш йилдан ўн йилгача озод-ликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155-модда-сида эса терроризмнинг моҳияти ва бундай^аракатни содир эт-ганлик учун қўлланиладиган жазолар тавсифлаб берилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддаси 6-қисмига му-вофиқ «Терроризм, наркобизнес ва уюшган жиноятчиликка кўмаклашадиган, шунингдек, бошқа ғаразли мақсадларни кўзлов-чи оқимлар, секталар ва бошқаларнингфаолияти ман этилади». Охирги пайтларда дунёнинг кўплаб минтақаларини қамраб олган экстремизм билан боғлиқ муаммолар фаол муҳокама қилин-мокда. Диний экстремизмга қарши кураш Марказий Осиё учун ҳам долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Крнуннинг 5-моддасида шун-дай дейилади: «Давлат турли динларга, ҳар хил эътиқодларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида эътиқод қилувчи ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнати-лишига кўмаклашади, диний ва ўзга мутаассибликка ҳамда экс-тремизмга, муносабатларни қарама-қарши қўйиш ва кескинлаш-тиришга, турли конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга Қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмайди».
134
Шу билан бир қаторда, ҳозирда «экстремизм» ва «диний экс-тремизм» тушунчаларининг мазмунини белгилашда турлича ёнда-шувлар мавжудлигини таъкидлаш зарур. Демак, ушбу тушунча-ларнинг қуқуқий мазмунини аниқ белгилаб олиш мазкур кўринишдаги ҳаракатларни тўғри баҳолаш ва уларнинг олдини олишга ўз ҳиссасини қўшиши аниқ.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling