Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Ядровий материалларини ўғирлаш билан боғлиқ жиноят 1


Download 231.81 Kb.
bet47/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

Ядровий материалларини ўғирлаш билан боғлиқ жиноят 1980 йил 3 мартда қабул қилинган Ядровий материални ҳимоя қилиш ҳақидаги Конвенцияга биноан халқаро жиноят ҳисобланади. Унда таъкидланишича, ядро техникаси ва ядровий материаллар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши оқибатида уни давлатлар, халклар ва атроф-муҳитга зиён келтириш мақсадида ўғирлаш, ноқону-ний йўл билан қўлга киритиш имконияти пайдо бўлди.
Конвенцияда бундай жиноят объектлари, таркибий қисмла-ри, уларни содир этувчиларини жавобгарликка тортиш тартиб-лари белгиланган. Давлатлар:

  • ҳар қандай шахснингўлйми ёки соғлиғига, шахсий мулкига жиддий зарар етишига олиб келиш мумкин бўлган ядровий материални ишлаб чиқариш, эгалик қилиш, фойдаланиш, бировга бериш, кўринишини ўзгартириш, йўқ қилиш ёки парчалаш;

  • ядровий материални ўғирлаш ёки босқинчилик йўли билан қўлга киритиш;

  • ядровий материални алдов йўли билан қўлга киритиш ёки ўзлаштириш, қўрқитиш ёки бошқа шаклдаги тахдид орқали уни беришга мажбур қилиш;

— ядровий материалларни юқорида қайд этилган мақсад ишлатиш билан тахдид солиш, давлат, унинг юридик ёки жисмоний шахсларини қўрқитиш орқали ўғирлаш каби қонунбузарликларни рухсатсиз, қасддан содир этилган ва жавобгарлики тортилувчи харакатлар деб эълон қилдилар.
учиш ёки қўниш жойи у қайд (регистрация) қилинган ҳудуддан ташқарида бўлиши керак.
Гаага Конвенциясининг олтинчи ва еттинчи моддаларига му-вофиқ ҳаво кемасини олиб қочган жиноятчи пайдо бўлган ҳар қандай давлат ўз миллий қонунчилигига таяниб, дастлабки тер-гов ишларини олиб бориш учун уни ҳибсга олиши ёки бошқа эҳтиёт чораларини кўриши ва ўрганиш натижаларини манфаат-дор давлатларга етказиши мумкин. Агар давлат жиноятчиларни тутиб беришдан бош тортган ҳолларда уларга қарши жиноят иши қўзғаши шарт.
Қайд этилган жиноятларга нисбатан жиноий юрисдикция-ларни чегаралашда барча ҳаво кемалари: ҳаво йўли орқали фуқа-роларни ташиш, авиация хизматлари, аҳолига тиббий ёрдам кўрса-тиш ва бошқа эҳтиёжларни қондириш мақсадида давлат реестрига киритилган — фуқаро ҳамда ҳарбий, божхона ва полиция хиз-матларида фойдаланиладиган давлат ҳаво кемалари каби икки гуруҳга бўлинади.
Юқорида қайд этилган конвенииялар фақат фуқаро ҳаво ке-маларига тааллуклидир. Жиноят давлат ҳаво кемасида содир этилган ҳолларда миллий юрисдикция (байроқнинг мустақиллиги) та-мойили амал қилади. Шунинг учун ҳам, давлат ҳаво кемасини олиб қочган жиноятчилар ҳаво кемаси қайд (регистрация) қилин-ган давлатгатопширилиши шарт.
1988 йилда Монреал Конвенцияси халқаро фуқаро авиация-сига хизмат кўрсатувчи аэропортларда ноқонуний зўравонлик-ларга қарши кураш Протоколи билан тўлдирилди. Бунда Кон-венциянинг 1-моддасида «Атайлаб ва ноқонуний тарзда мослама, нарса ёки қурол ишлатган ҳар қандай шахс:
а) аэропортда халқаро фуқаро авиациясига хизмат кўрсатаёт-ган шахснинг ўлимига ёки оғир тан жароҳатига олиб келувчи зўравонликни содир этганда;
б) халқаро фуқаро авиациясига хизмат кўрсатувчи аэропорт биноси ёки ускунасини бузганда ёки уларга жиддий зарар кел-тирганда, аэропортда турган фойдаланилмаётган ҳаво кемасига зарар етказганда, унинг хавфсизлигига хавф туғдирганда ёки туғдириши мумкин бўлган даражада аэропорт хизмати ишини буз-ганда жиноят содир этган ҳисобланади», — деган бандлар билан тЎлдирилди.
Монреал Конвенцияси иштирокчиси бўлган давлатларга жи-ноятчи унинг ҳудудида бўлса ва уни топширмоқчи бўлмаса, унга нисбатан ўз юрисдикциясини қўллаш мажбурияти юклатилган.
132
ИКАО доирасида фуқаро авиациясини террорчилик ва бошқа ноқонуний хуружлардан ҳимоя қилишга қаратилган янги услуб-лар ишлаб чиқилмоқда. Масалан, давлатлар ноқонуний арала-шишларга жавобан ахборотлар алмашиш тартиби, хавфсизлик ма-салалари бўйича шахсий таркибни ўқитиш ва тайёрлаш, ерда ва ҳаво кемасида хавфсизликни таъминлаш ва ш.к. масалаларда ке-лишиб олдилар. Ишлаб чиқилган тавсиялар ИКАО томонидан нашр этилган «Фуқаро авиациясини ноқонуний аралашувдан ҳимоя қилиш бўйича йўриқнома»да жамланган.
Ҳаво транспортида қайд этилган жиноятлар содир этилиши-нинг олдини олиш мақсадида Монреал Конвенцияси иштирокчи давлатларга ўз миллий қонунчилигида бу жиноятлар учун жино-ий жавобгарликни белгилашни таклиф этади.
Ҳаво кодекси ҳаво кемаси командирига ўз ҳаракатлари билан учиш хавфсизлигига рахна солувчи шахсларга нисбатан барча чораларни, зарур ҳолларда ҳатто, қурол ишлатиш мажбуриятини хам юкландл.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling