Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш


Download 231.81 Kb.
bet55/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
maruza-matni

Демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш. Кўпгина ривожланган давлатларда фуқароликжамияти асослари-ни шакллантиришга муайян даражада эришилган бўлса-да, уни янада такомиллаштириш жараёни давом этмоқда. Фуқаролик жа-мияти тушунчаси асосида инсон эркинлиги, унинг барча кўри-ниш ва муносабатларда намоён бўлиши ғояси ётади. Хусусан, у иқтисодий соқада хусусий мулкка эга бўлиш, сиёсий сохдда сиё-сий ҳаётда иштирок эта олиш, ҳуқуқий соҳада тенг ҳуқукдилик, ижтимоий сохада уюшмаларга бирлашиш, диний соҳада - виждон эркинлиги, маданий сохада — маданий хилма-хиллик, миллатлар-аро ва ирқлараро муносабатларда — миллатлар, иркдарнингтенг-лиги ва толерант муносабатда бўлиши, коммуникация соҳасида — ахборотларни эркин айирбошлаш ва сўз эркинлиги, мафкуравий соҳада — ғоявий хилма-хиллик, плюрализм, миграция соҳасида — инсоннинг яшаш жойини эркин танлаш, руҳий соҳада — инсон ҳурфикрлилиги ва фикрларнинг тенг ҳуқукди рақобати асосида ривожланиши орқали амалга ошади, деб эътироф этилади.
Воқеликда бу соҳаларнинг барчасида идеал ҳрлатга эришиш им-конияти чегараланмаган. Лекин тарихий тажриба ушбу идеал мақсад-га амалиётда муайян даражада яқинлашиш мумкинлигини кўрсатди.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг дунёда энг ри-вожланган мамлакатлар қаторига қўшилиш ҳамда фуқаролик жа-мияти ҳамда дунёвий, демократик адолатли ҳуқуқий давлатни шакллантириш мақсадини ўз олдига қўйди. Шундан келиб чи-қиб, ҳозирги замон цивилизациясига хос сиёсий фаолият ва уюшувнингўзимизга мос тизимлари, янги сиёсий институтлар ва технологиялар, жамият сиёсий ҳаётида қатнашишнинг асосий шакл-лари (икки палатали парламент, демократик сайловлар, референ-думлар, умумхалқ муҳокамалари) яратилди. Бу борада жаҳонда ишлаб чиқилган, ривожланган демократик давлатларга хос бўлган кўппартиявийлик тизими, нодавлат ташкилотларнинг фаоллиги ва жамият ҳаётида хар томонлама қатнашиши мамлакатимизнинг ўзига хос вазиятига мос равишда рўёбга чиқмокда.
144
Яқин ўтмишда хусусий мулк тақик/шнган ва оқибатда иқти-содий фаолият эркинлиги йўқ қилинган эди. Инсон фаолияти ва мохияти яхлитлиги нуқтаи назаридан иқтисодий эрксизлик бош-қа сохалардаги эркинликларнинг ҳам шаклланишига тўсиқ бўлди. Шунинг учун ҳам, яқин ўтмишда эълон қилинган эркинликлар кўп жиҳатдан рўёбга чиқмай декларация шаклида қолиб кетди. Шу сабабли республикалар мустақилликка интилди ва оқибатда истиқлолга эришди. Давлатимиз мустақиллиги миллатимизнинг энг кжсак неъмати ва миллий эркинлигимизнинг асосидир.
Узбекистонда фуқаролик жамиятини қуриш ўтиш даври қи-йинчиликларини мумкин қадар камайтириш, турли ижтимоий ил-латлар, адолатсизликларнинг олдини олиш йўли билан амалга оши-рилмокда. Ўзбекистон бошқа давлатлар каби фуқароликжамияти қуришда инсоният аввал босиб ўтмаган, янги йўлдан бормокда. Бу йўлда тоталитар тузум давридагидан фаркли равишда инсон фаол-лиги, эркинлиги, ташаббуси ва ижодкор кучини ривожлантириш асосида фуқаролик жамияти қурилиши мўлжалланмоқда.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling