Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Терроризмга қарши курашнинг мафкуравий ҳамда маънавий-


Download 231.81 Kb.
bet50/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

Терроризмга қарши курашнинг мафкуравий ҳамда маънавий-тарбиявий асослари. Ушбу соҳа диний онг радикаллашувининг олдини олиш ҳамда аҳолида диний-мафкуравий иммунитетни ҳосил қилишнинг асосий воситаларидан бири ҳамда экстремизм ва терроризмнинг олдини олишдаги ҳаётий ва таъсирчан омил-лардан бири саналади. Кўпчилик мамлакатларда мафкуравий ва маънавий-маърифий тарбия тизими дунёвий моҳиятга эга таъ-лим-тарбия муассасаларида ёшларга дин ҳақида илмий асослан-ган билимлар бериш ва диний муассасалар имкониятларидан диний-маънавий тарбиянинг му\им ўчоғи сифатида фойдала-нишдек жиҳатларни қамраб олади. Уларни рўёбга чиқаришда турли, шу жумладан, анчагина қисми халқаро ташкилотлар ма-қомига эга бўлган ноҳукумат, нотижоратташкилотлар ҳам фао-лият кўрсатмоқда. Диний-сиёсий экстремизм ва терроризмга қарши курашнингохирги йиллардаги халқаро тажрибасида дин-лараро бағрикенглик ғояси тарғиботи алоҳида ўрин тутмокда. Бугун уни тарғиб қилаётган ўнлаб ташкилотлар дунё бўйлаб фаолият юргизмокда. Уларнингорасида ЮНЕСКО каби глобал миқёсда амал қилаётган нуфузли халқаро муассасалар бор.
Бу йўналишда олиб борилаётган ишларда диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг халқаро сиёсий-хуқуқий зами-нини мустаҳкамлаш билан бирга, унинг маънавий-маърифий асос-ларини кучайтириш жаҳон ҳамжамияти олдидаги энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
12-мавзу. Ўзбекистоннинг диний экстремизм ва халқаро терроризмга кдрши кураши


Режа:
1. Халқаро майдондаги қагьий сиёсат.
2. Халқаро шартномаларда иштирок этиш.


Халқаро майдондаги қагьий сиёсат. Диний экстремизм ва хал-қаро терроризм нафақат ташқи, балки ички хавфсизликка ҳам дахлдор масаладир. Чунки диний экстремистик ва халқаро тер-рорчиликташкилотлари жангарилик усуллари билан хркимият учун курашувчи гуруҳларни шакллантириш, уларни ҳар томон-лама рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга интилади.
Марказий Осиё давлатлари учун диний экстремизм ва халқа-ро терроризмнинг хавфи 1990 йилда Наманган ва Андижонда, 1990—1996 йилларда Тожикистондаги фуқаролик уруши ва мо-жаролар давомида, 1999 йили 16 февралда Тошкент шаҳрида, 1999—2001 йиллари Қирғизистоннинг Боткен, Ўзбекистоннинг Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида, 2004 йилнинг март—апрел ойларида Тошкент шахри ва Бухоро вилоятида ҳамда 2004 йил-нинг июл ойида Тошкент шахрида амалга оширилган террорчи-лик ҳаракатлари тимсолида ўзини кўрсатди.
Мустақилликка эришган Ўзбекистон Республикаси диний му-таассиблик, ақидапарастлик, экстремизм ватеррорчиликнингмин-тақавий ва умумбашарий миқёсдаги хавф эканидан келиб чиқиб, жахрн ҳамжамияти биргаликда унга қар^и курашиши лозимлиги тўғрисидаги ғояни жаҳоннинг нуфузли ташкилотлари минбарла-ридан эълон қилди. Тўғрисини айтиш керак, Ўзбекистоннинг ди-ний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши кураш сиёсати-нинг моҳиятини ривожланган мамлакатлар ва дунёнинг нуфузли халқароташкилотлари кечроқанглади. Хусусан, Ўзбекистон Рес-публикаси Президенти И.А.Каримов 1993 йил 28 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида қилган маърузасида жаҳон ҳамжамиятини Афғонистон муаммосини изчил ўрганиш ва ечиш-га чақирди. «Толибон» ҳаракатининг диний мутаассиб ва жангари-лик фаолияти ҳақидаги ушбу ҳаққоний фикр фақат АҚШдаги 2001 йил 11 сентябрь фожиаларидан сўнг тан олинди.
Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов ташаббуси билан 1998 йилда ташкил топган «6+2» гуруҳининг БМТ раҳбарлигида 1998—1999 йилларда олиб борган фаолияти Афғонистонда экс-тремизм ва терроризмга қарши курашда катта аҳамиятга эга бўлганини таъкидлаш зарур. Бу гуруҳ Афғонистон билан чега-Радош олти давлат (Хитой, Ўзбекистон, Покистон, Эрон, Тожи-кистон, Туркманистон) ва минтақаташқарисидан Афғонистондаги ВДзиятга жиддий таъсир кўрсатиб турган икки давлат — АҚШ ва Россиянинг юқори даражадаги вакилларидан ташкил қилинган эди.
136
Бу гуруҳ бир қатор мажлислар, муҳокамалар ва музокаралар ўтка-зиб, уларга Афғонистонда бир-бири билан курашаётган кучлар ва-килларини жалб қилиб, «Афғонистондаги можарони тинч йўл би-лан бартараф этишнинг асосий тамойиллари тўғрисида»ги Тошкент Декларациясини ва минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича бир қатор бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқци. 1999 йилнинг 28 июлида БМТХавфсизлик Кенгаши мажлисида «6+2» гуруҳинингТошкент учрашуви якунлари юксак баҳоланди.
2001 йилнинг 28 сентябрида БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши 1373(2001)-сонли резолюцияни қабул қилиб, БМТдоирасидатер-роризмга қарши кураш қўмитасини тузди. Ушбу қўмитанингту-зилиши ва фаолияти Узбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таклиф қилган терроризмга қарши кураш халқаро марказининг концепциясига ҳамоҳангдир. Зеро, Юртбошимиз 1999 йилнинг ноябрида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташки-лотининг (ЕХҲТ) Стамбулда бўлиб ўтган Саммитида ва 2000 йилнинг 7—8 сентябрь кунлари Нью-Йорқда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг «Мингйиллик саммити»да БМТ тузилма-ларида терроризмга қарши кураш халқаро марказини тузиш так-лифини баён қилган эди. Ушбу ташаббус рўёбга чиққанидан сўнг, Ўзбекистон 2001 йил декабр ойида ва 2002 йилнинг август ойида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг юқорида зикр этилган резолю-циясининг бажарилиши хусусида БМТнингтерроризмга қарши кураш қўмитасига маърузалар тақдим этди.
Ўзбекистоннинг АҚШ етакчилигида ташкил этилган халқаро терроризмга қарши кураш коалицияси таркибидаги иштироки унинг бу соҳадаги ички ва ташқи сиёсатининг мантиқий давомидир. Ўзбе-кистон халқаро аксилтеррор коалициясинингфаол иштирокчиси сифатида АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг транспорт самолётлари ва вертолётларига Афғонистонда қидирув-қутқарув ва инсонпар-варлик ёрдамини амалга ошириш учун ўз ҳаво ҳудудини очиб берди ва Хонободдаги ҳарбий аэродромнинг бир қисмини АҚШ ҳарбий ҳаво кучларига вақтинча фойдаланишга берди.
Ўзбекистоннинг диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши олиб бораётган сиёсатининг мақсади минтақада глобал миқ-ёсдатинчлик, барқарорликни саклаш, мамлакат мустақиллиги ва равнақи, халқининг эркин фаровон ҳаётини таъминлашдир.
Экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши кураш \ақида гап кетар экан, Ўзбекистон Афғонистонда тинч-ликка эришишда БМТнинг фаоллигини кучайтириш, Афғонис-тон ички ишларига ташқи кучларнинг аралашувини бартараф этиш ва қурол-яроғ олиб киришни тақиқлаш, экстремизм ва халқаро
терроризмнинг молиявий манбаи бўлган наркобизнес ва нарко-трафикка қарши халқаро миқёсда кураш каби масалаларда ҳам эъти-борга молик таклифларни илгари сурганини таъкидлаш зарур.
Ўзбекистон бу ташаббуслар амалга ошиши учун ўзининг ички сиёсатида ҳам тегишли чора-тадбирларни амалга оширди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда 1998 йили 1 майда тасдикланган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғри-сида»ги янги таҳрирдаги Қонунда мазкур йўналишдаги фаолият-нингҳуқуқий асослари мужассам этилган.
Республикамиз экстремизм ва терроризм билан бирга уни молиялаштириш билан узвий боғлиқбўлган наркобизнес ва нар-котрафикка қарши курашда ҳам қатъий сиёсат олиб бормокда. 1999 йилда «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғри-сида»ги, 2000 йилда «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги Қонунларнинг қабул қилингани ҳамда «Экспорт назорати тўғри-сида» ва «Пулни ноқонуний ўзлаштириш тўғрисида»ги Қонун лойиҳалари тайёрлангани фикримизни тасдиқлайди.
Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиз диний экстремизм ва терроризмга қарши тизимли ва тадрижий кураш олиб бормоқца. Бу кураш мамлакатимизда фуқаролик жамиятини қуриш ва ин-сон ҳуқуқларини таъминлаш учун хизмат қилади.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling