Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари
-мавзу. Диний экстремизм ва терроризмга
Download 231.81 Kb.
|
maruza-matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда халқаро ҳамкорлик.
11-мавзу. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг халқаро сиёсий-ҳуқуқий асослари
Режа: 1. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда халқаро ҳамкорлик. 2. Терроризмга қарши курашнинг мафкуравий асослари. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда халқаро ҳамкорлик. Халқаро терроризм — энг оғир жиноят бўлиб, у узоқ давом этган жараёнларнинг ҳосиласи ҳисобланади. Унга қарши курашда давлатлараро ҳамкорликнинг йўлга қўйи-лиши ўтган асрнинг 30-йилларидан бошланган. Масалан, 1934 йилда Мадридда бўлиб ўтган жиноятчиликка оид қонунларни унификациялаштириш муаммоларига бағишланган конференция-да терроризмнинг «Аҳолини даҳшатга солиш ва хар қандай иж-тимоий ташкиллашувни йўқ қилиш мақсадида бирор бир воси-тани қўллаш» деган маънодаги таърифи қабул қилинишига эришилган эди. 1937 йилда 20 дан ортиқдавлаттерроризмнинг олдини олиш ва бундай ҳаракатлар учун жазолаш ҳақидаги Конвенцияни им-золади. Унда терроризм «давлатга қарши қаратилган, муайян шахс-лар ёки аҳоли ўртасида қўрқувникелтириб чиқариш мақсадини кўзлаган жиноий фаолият» дея таърифланган эди. Давлат бош-ликлари, уларнинг ҳуқуқидан фойдаланувчи, улар тайинлаган ёки меросхўр бўлган кишилар, қайд этилгау*шахсларнинг аёлла-ри ҳаёти, соғлиғи, озодлигига тажовуз қилиш, жамоат мулки ёки бошқа давлатнинг мулкига зарар етказиш, оммавий хавф туғдириш билан одамларни ҳалок қилиш ниятини кўзлаш, кўзла-ган жиноятларини содир этиш мақсадида қурол-яроғ ва портлов-чи моддалар сотиб олиш, сак/шш ва етказиб бериш ана шундай жиноятсирасига киритилган эди. Айни пайтда, террорчиларни жиноий жавобгарликка тортиш учун 13 давлат суверен тенгликни чегараловчи «Халқаро жиноий судни ташкил этиш» ҳақидаги Конвенцияни имзолади. Шундай бўлса-да, бу ҳужжатларда халқаро террорчиларни тутиб бериш масаласи умуман қўйилмаган, терроризмнинг таърифи эса ҳад-Дан ташқари кенгайиб кетган эди. Юқоридаги каби қатор камчи-ликлари туфайли номлари зикр қилинган конвенциялар зарур микдордаги ратификацияларни тўплай олмади ва кучга кирмай Қолиб кетди. Шунга қарамай, улар бу соҳадаги давлатлараро ҳам-Корликка озми-кўпми ижобий таъсир кўрсатгани шубҳасиз, ал-батта. Чунки уларнинг асосий қоидаларидан терроризмга қарши кУраш тўғрисидаги миллий қонунларни мукаммаллаштиришда Фойдаланилди. 1972 йилнинг май ва сентябр ойларида содир бўлган воқеалар-дан кейин халқаро ҳамжамият бу долзарб ва хавфли хрдисага яна ўз эътиборини қаратди. Терроризм ҳақидаги умумий тушунча ва террорчилик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларни жазолаш чораларини белгилаб берувчи ҳуқуқий актлар ишлаб чиқилди. Ўнлаб давлатларда терроризмга қарши кураш тўғрисидаги қонунлар қабул қилинди, икки томонлама ва кўп томонлама битимлар имзоланди. Қуролли тўқнашувлар вақтида террорчилик ҳаракатларини қўллаш халқаро гуманитар хуқуқмеъёрларига, хусусан, 1949 йилда имзо-ланган Уруш пайтида оддий фуқароларни ҳимоя кдлиш ҳақидаги Женева Конвенциясига, 1977 йилда қабул қилинган Қўшимча протоколлар қоидаларига кўра ман этилган. Урушдан кейинги давр террорчилик гурухларининг сон ва си-фат жихдтидан ўсиши билан фаркланади. Уларнинг ичида «Штерн», «Иргун» (Исроил), «Яҳудийларни ҳимоя қилиш лигаси» (АҚШ), «Тамил Илам»ни озод қилувчи йўлбарслар», «Баадер-Майнхоф», «Қора интернационал», «Бутун дунё национал-социалистик итти-фоқи», «Арманистонни озод қилиш махфий арман армияси» каби уюшмалар кўпчиликка маълум эди. Шунингдек, хрзирда дунё-нинг 60 га яқин мамлакатларида шундай гурухлар мавжуд. Жум-ладан, Европада ҳам «Қизил бригадалар» (Италия), «Қизил Ар-мия фракцияси», «Жангари коммунистик гурухлар» (Бельгия), «Аксьон директ» (Франция), «ЭТА» (Испания) каби кўп сонли террорчилик уюшмалари фаолият олиб бормокда. Айни пайтда, террорчилик нафақат сиёсий, балки катта миқ-дорда пул талаб қилиш ва бошқа оддий жиноий мақсадларда ҳам амалга оширила бошлаганини таъкидлаш зарур. Натижада, нафа-қат халқаро муҳофазадан фойдаланувчилар, балки оддий фуқа-ролар ҳам жабр кўра бошлади. Уларга, аҳоли зич яшайдиган жой-лар, аэропортлар, метро бекатлари, ресторан ва ибодатхоналарда амалга оширилган портлатишларни киритиш мумкин. Бундай жиноятларга қарши курашда халқаро ҳамкорлик ало-қалари кенгайиб бормокда. Жумладан, БМТ ҳузурида халқаро терроризм бўйича ташкил этилган Махсус қўмита терроризм сабабларини ўрганиш, бартараф қилиш ва унга қарши кураш борасида давлатлар фаолиятини мувофиқлаштириш билан шу- ғулланмокда. 1973 йилнингдекабрида БМТ Бош Ассамблеяси халқаро МУ" ҳофазадан фойдаланадиган шахслар, жумладан, дипломатик агент-ларга қарши қаратилган жиноятларнинг олдини олиш ва жазо-лаш бўйича Конвенцияни қабул қилди. Унинг 1-моддасИга мувофиқ хорижий мамлакатда бўлиб турган давлат ва ҳуку бошликдари, ташқи ишлар вазири, уларга ҳамрохлик қилаётган оила аъзолари; махсус муҳрфаза хуқуқи бўлган давлат вакили ёки мансабдор шахс; ҳукуматлараро халқаро ташкилотнинг мансабдор шахси ёки агенти ва улар билан бирга яшовчи оила аъзолари халқаро муҳофазада бўладиган шахслар қаторига киритилган. Одам ўлдириш, ўғирлаш ёки шахс ва унинг эркинликларига бошқа бир шаклда тажовуз қилиш; эркинлиги ёки шахсиятига хавф туғдирган ҳолда расмий идораларга ёки шундай шахслар-нинг транспорт воситаларига зўравонлик билан бостириб кириш, эгаллаб олиш; тахдид, қасд қилиш ва шунга ўхшаш босқинчи-ликда иштирок этишдек қасддан қилинган ҳаракатлар эса халқ-аро жиноят сифатида эътироф қилинади. Террорчини ўз худудида қўлга олган давлат амалдаги қонун-ларига кўра уни жиноий жавобгарликка тортиш ёки бошқа дав-латга шу мақсадда тутиб бериш учун зарур чораларни кўради. Айни пайтда, кўрилган чоралар ҳақида манфаатдор давлатлар ёки халқаро ташкилотларга маълум қилади. Бундай жиноятлар: жиноят шу давлат ҳудудида ёки шу давлатда рўйхатга олинган транспорт воситаси (кема, самолёт ва ш.к.) бортида амалга оши- рилганда; гумон қилинаётган жиноятчи шу давлат фуқароси бўлганда; жиноят шу давлат номидан расмий вазифани бажараётган ва халқаро мухрфазадан фойдаланадиган шахсвй қарши содир этил- ганда давлатларнинг юрисдикцияси амалга оширилади. Қайд этилган ҳаракатларга қарши кураш бўйича сиёсий ке-лишувлар Европа хавфсизлик ва хамкорлик Кенгаши иштирок-чиларининг Хельсинки, Мадрид, Вена, Парижда қабул қилган якунловчи актларида ўз ифодасини топган. Айни пайтда, террорчилик хуружларининг олдини олиш ва уни содир этганлик учун жазолаш тўғрисидаги Америка давлат-лари ташкилоти (1971 й.), Европа давлатлари (1976 й.) ва Жану-бий Осиё минтақавий ҳамкорлиги ассоциацияси (1987 й.) томо-чидан қабул қилинган учта минтақавий Конвенция ҳам мавжудлигини қайд этиш лозим. Шу билан бирга, Европа иқтисодий ҳамжамияти таркибида ТеРРоризм бўйича Ташқи ишлар вазирлари Қўмитаси ҳам фаоли-ят кЎрсатаётганини таъкидлаш зарур. Е>у йўналишда ҳамкорлик қилишга интилиш мусулмон дунё-и мамлакатларига хам хосдир. Кўплаб араб-мусулмон давлатлари чки ишлар ва Адлия вазирлари томонидан 1998 йилда имзо-анган терроризмга қарши кураш бўйича Араб битимини қабул 123 Форс кўрфазидаги араб давлатлари ҳамкорлик Кенгашига аъзо бўлган мамлакатлар ҳам ҳозирда шунга ўхшаш Битимни яратиш устида ишламокдалар. Бу мамлакатлар томонидан терроризм би-лан курашни ташкил этиш, ноқонуний йўллар билан топилган пулларни легаллаштириш, шубҳали тадбирларга пул йиғишнинг олдини олишга қаратилган бир қатор чоралар кўрилган. Кўплаб қўшни давлатлар билан хавфсизликни таъминлаш соҳасида бир қатор битимлар ратификация қилинган. Бу битимлар экстремизм ва терроризм билан кураш, шунингдек, жиноятчиларни тутиб беришга алоқадор қоидаларни қамраб олади. Бундан ташқари, Жазоирда терактлардан азият чеккан фуқа-роларга моддий ёрдам кўрсатиш, терроризм ва экстремизмга қарши кураш қурбони бўлганларга товон пули тўлаш масалаларига ба~ ғишланган хужжатлар қабул қилинган. Бироқҳали ҳам халқаро терроризм тушунчасининг моҳияти, х,уқуқий табиати ва уни содир этганлик учун жавобгарликни белгиловчи ягона универсал келишув ҳам, халқаро террорчилик хуружларини характерловчи тўла рўйхат ҳам йўқ. Халқаро битимларни таҳлил қилиш: элчихоналар, халқаро ташкилотларнинг миссиялари ёки ваколатхоналари штаб-квартираларини портлатиш; мулкка зарар етказиш ёки йўқ қилиш, одамларни жароҳат-лаш ва ўлдириш мақсадида кўчалар, аэропортлар, вокзаллар, маданият марказлари, саноат иншоотлари, савдо-сотиқ ва кас-бий фаолият учун мўлжалланган биноларда содир этиладиган қўпорувчилик ҳаракатлари; юк, бандерол, хат ва почта орқали юбориладиган бошқа нар-саларга портловчи мосламаларни ўрнатиб, қасддан фойдаланиш; жамоат биноларига нисбатан содир этилган хар қандай қўпо-рувчилик ҳаракати; халқаро террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш мақса-дида фитна уюштириш ва унинг ҳар қандай кўринишида ишти-рок этишни халқаро террорчилик хуружлари қаторига қўшиш имконини беради. Бошқа манбаларда эса, одамларни гаровга олиш, қароқчи-лик, фуқаролар авиациясига қарши йўналтирилган ҳодиса, шу-нингдек, ядровий хом-ашёларни ноқонуний қўлга киритиш ва ишлатиш кабилар ҳам халқаро террорчилик амалиётлари қатори-га киритилган. Халқаро терроризм катта хавф туғдириши, кенг тарқалгани ва амалга ошириш шаклларининг хилма-хиллиги туфайли ҳам давлатлар унга қарши курашиш учун махсус конвенциялар қабул қилишда давом этмокдалар ва бундай хуружларни халқаро жи-ноят деб таъриф бермокдалар. Кишилик жамияти ривожининг ҳозирги босқичида терроризм, жумладан, диний-сиёсий моҳиятга эга экстремизм ва терроризм-нинг глобаллашуви, уларнинг тобора халқаро миқёсдаги воқе-ликка айланиб бораётгани дунё ҳамжамиятининг мазкур муам-мога бўлган эътиборини янада оширмоқда, унга бўлган муносабатини тубдан узгартирмокда. Мазкур муаммонинг БМТ, ЕХҲТ, НАТО каби нуфузли хал-қаро институтлар фаолиятидаги ўрни узлуксиз ошиб бормокда. Терроризмга қарши курашни фаоллаштириш, унингсамарасини оширишга қаратилган ўнлаб ҳуқуқий ҳужжатлар, шартномалар, битимлар, конвенциялар қабул қилинмокда, ташкилотлар ҳамда ижротизими яратилмокда. Хусусан, БМТХавфсизлик Кенгаши-нингохирги йилларда қабул қилинган 1368, 1373 ва 1377-қарор-лари мазкур муаммонингтурли қирраларини қамраб олган бўлиб, дунёнингмутлақкўпчиликдавлатларитомонидан қизғин қуллаб-қувватланмоқда. Уларда белгиланган мақсадларга эришишнинг амалий йўллари изланмоқда. МДҲнинг Аксилтеррор маркази ҳамда Шанхай ҲамкорликТашкилоти тузилмалари шундай институт-лардан бўлиб, уларнинг яратилиши ва бугунги фаолияти, кўп жиҳатдан, Ўзбекистон Республикаси ташаббуслари самарасидир. Терроризмга қарши курашнинг ҳуқуқц/1 асосларини мустаҳ-камлаш бу курашда илғор ҳисобланган мамлакатлар тажрибасида ҳам алоҳида ўрин тутмокда. Масалан, 1958-1999 йиллар давоми-да АҚШда қабул қилинган 40 та ҳуқуқий х^ужжат у ёки бу дара-жадатерроризмга қарши курашнингҳуқуқий заминини мустаҳ-камлашни кузлайди. Уларнинг энг муҳимлари қаторига махсус «Президентдирективаси» (1995 й.) ва «Терроризмга қарши ку-раш ҳақидаги қонун»ни (1996 й.) киритиш мумкин. Диний-сиёсий экстремизм ва терроризмдан катга талафот кўра-ётган айрим бошқа давлатлар, жумладан, Исроил, Россия, Миср ва Узбекистон хам ана шу йулдан бормоқда. Ушбу мамлакатларда қабул қилинаёп ан қонунлар ҳамда бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар те-гишли давлат идоралари, айниқса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш му-ассасаларинингтайёрланаётган қўпорувчиликхуружларини аниқ-лаш вауларнинголдини олишдаги имкониятларини кенгайтиришни кўзлайди. Мазкур йўналишдаги халқаро тажрибанингамалий на-тижалари махсус аксилтеррор ҳарбий бўлинмаларини тузиш, ало-ҳида аҳамиятга эга объектлар, жумладан, ядровий муассасалар, йирик сув ҳавзалари, оммавий жамоат жойлари ҳимоясини кучай-тириш, гаровга олинганларни озод этишнинг музокара йўлларини124 яратиш ва мунтазам такомиллаштиришга қаратилган технология-ларнингтуғилаётганида ўзини намоён этмокда. Download 231.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling