Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Download 231.81 Kb.
bet42/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

«Шаҳид» тушунчаси. Ислом таълимоти бўйича шаҳидлик олий Қом саналиб, уни мусулмонларни қириб ташлаш ниятида уларга эълон қилинган курашда динни ҳимоя қилиш, уни сақ-
лаб қолиш йўлида ҳалок бўлган кишига берилади. Худди шу йўлда ҳалок бўлганларни охират шаҳиди дейилади. Улар ювилмайди, ўз кийимида, кафанланмай, жанозаўқилмай дафн қилинади. Ювил-маслигининг сабаби шуки, уларнинг баданларидан оққан қонла-ри қиёматда мушки анбарга айланиб, хушбўй \ид таратади. Жа-ноза ўқилмаслиги эса, Аллоҳ уларнинг барча гуноҳларини мағфират қилади. Жаноза ўқишдан мақсад — кўпчилик бўлиб унинг гуноҳини Аллохдан сўрашдан иборат.
Шунингдек, бир киши бирор фалокаттуфайли ҳалок бўлса, Пайғамбаримиз ҳадисларига биноан уни дунё шаҳиди деб атала-ди. Абу Ҳурайра ривоятига кўра, «Шаҳидлар беш хил бўлади-лар: вабодан, ичкетар касалидан ўлганлар шаҳиддир, сувга ғарқ бўлган, иморат ёки девор босиб ўлганлар ва Аллоҳ йўлида жон берганлар шаҳиддир».
Абу Ҳурайра ривоят қилган бошқа бир ҳадисда яна шундай дейилади: Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) бизлардан «Кимларни шаҳидлар деб ҳисоблайсизлар? — деб сўрадилар. Биз: «Аллоҳ йўлида ўлганларни шаҳид деб биламиз», — деб жавоб бердик. Ундай бўлса, менинг умматимдан шаҳидлар жуда кам бўлар экан, деб жавоб бердилар Пайғамбар. Унда яна кимларни шаҳид деб билайлик, ё Расулуллоҳ? деб сўрадик. У киши: «Кимки Аллоҳ йўлида ўлди-рилган бўлса, у шаҳиддир. Кимки Аллоҳ йўлида ўлган бўлса, у шаҳиддир. Кимки вабодан ўлган бўлса, у шаҳиддир. Кимки ичке-тар касалидан ўлган бўлса, у шахиддир ва сувга чўкиб ўлган киши шаҳиддир», деб жавоб бердилар».
Ҳадисда зикр қилинган «Аллоҳ йўлида ўлдирилган ёки Аллоҳ йўлида ўлган киши»гина охират шахдди, қолганлари дунё шаҳи-ди ҳисобланади.
Кейинги пайтларда шаҳидлик тушунчаси нотўғри талқин қилинмоқда. Узингни портлатсанг шаҳид бўласан, деган фатво-лар эълон қилинмокда. Албатта, бу фатволарни эълон қилувчи-лар онги ва билим савияси заиф кишилар қўли билан ўзлари-нинг ғаразли мақсадларига етишни кўзлаган кишилар экани ҳаммага маълум.
Қуръони каримда ўз жонига қасд қилиш энг катта гуноҳ-лардан экани таъкидланган: «...ўз қўлларингиз билан ўзларин-гизни ҳалокатга ташламангиз! (Барча ишларни) чиройли қилин-гиз. Албатта, Аллоҳчиройли (иш) қилувчиларни яхши кўради» («Бақара», 195).
Ким бўлишидан қатъи назар, бегуноҳ кишиларни ҳалок этиШ улкан гуноҳ экани ҳақида қуйидаги оят хабар беради: «Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби)
фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир («Моида», 32).
Абу Ҳурайра ривоят қилган ҳадиси шарифда эса ўзини ўлдирган кишинингжазоси янада равшанроқёритилган: «Ким ўзини бир темир парчаси билан ўлдирса, қиёмат кунида жаҳаннам ўтида темир парчаси қўлида, абадий равишда у билан ўзини ўлдириб азобланиб ётади. Ким заҳар ичиб ўзини ўлдирса, доимий равиш-да заҳарланиб жаҳаннам ўтида азобланади. Ким ўзини тоғдан ташлаб кэборса, доимий равишда жаҳаннам ўтида ўзини тоғдан ташлаб ўлдириб азобланади».
Шундай экан, ислом таълимотига биноан, ўзини ўзи ўлдир-ган киши шаҳид эмас, балки дўзахий бўлиб қолишини, қайси усулда, нима ёрдамида ўлдирган бўлишидан қатъи назар, дини-миз уни оғир жазолар белгиланадиган гуноҳи азим деб ҳисобла-шини ҳеч қачон ёддан чиқармаслик зарур.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling