Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Download 231.81 Kb.
bet43/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

Жаҳолатга қарши маърифат. Бугунги кунда диний экстре-мизм ва терроризмга қарши кураш жаҳон ҳамжамияти учун энг долзарб масалага айланди. Шу жумладан, бизнинг юртимизда ҳам бегуноҳкишиларнинг қони тўкилиши, ободжойлар вайрон бўли-ши, аҳоли ўртасида ваҳима, парокандалик келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида бу каби ишларни амалга оширмоқчи бўлганларга қарши қатъий кураш олиб борилмоқда. Бу кураш-нинг моҳияти жумладан, Президентимиз тс^онидан асослаб бе-рилган «Ғояга қарши фақат ғоя, фикрга қарши фақат фикр, жаҳолатга қарши фақат маърифат билан баҳсга киришиш, оли-шиш мумкин», — деган ғояда ҳам ўз ифодасини топган.
Хўш, жаҳолатнинг ўзи нима? У қандай кўринишларда намо-ён бўлмоқда? Жаҳолат — арабча «жаҳила» феълининг ўзаги бўлиб, билмаслик маъносини англатади. Ислом динидан олдинги даврни «жоҳилият даври» деб аталишининг сабаби ҳам шунда. Кишилар билимсизлиги, жоҳиллиги туфайли қиз болаларни тириклай кўмганлар, аёлларни одам ўрнида кўрмаганлар, уларнингҳеч қан-Дай ҳақ-ҳуқук/гари бўлмаган, жамият ширк ботқоғига ботган за-мон бўлган. Ислом дини келгач, жаҳолат ўрнини маърифат эгал-■"ади. У аёл-қизлар шаънини кўкларга кўтарди, уч қиз тарбиялаб, Уларни турмушга берган она жаннатий бўлиши, жаннат оналар °ёғи остида эканини баралла айтди. Кишилар маърифатли бўла б°шладилар.
Афсуски, бугунги кунда ҳам жаҳолат турли кўринишларда Узлигини намоён қилмокда. Шулардан бири, диний билимсиз-■"чкдир. Диний саводхонлиги пастроқ бўлган кишилар ўзларини Ислом динининг жонкуярлари қилиб кўрсатувчи, аслида эса,
қокимиятни эгаллашни мақсад қилиб қўйган турли оқим вакил-ларининг қуруқ ваъдаларига алданиб қолмоқдалар, қатто, ўзла-рини қурбон қилишгача етиб бормокдалар. Бундай мудҳиш оқибат-ларни келтириб чиқарувчи билимсизликнинг олдини олишга давлатимиз катта эътибор қаратаётганини таъкидлаш зарур. Ҳақиқий диний билим оламан деганларга кенг имкониятлар яра-тилгани — мадрасалар, Тошкент ислом олий маъҳади ва Тошкент ислом университети каби ўқув юртлари фаолият кўрсатаётгани ҳам жахрлатга қарши маърифат билан курашиш борасида аниқ амалий ишлар қилинганинингёрқин ифодасидир.
Жоҳиллик ҳам мутаассиб оқимларнинг ғаразли ниятларини амалга оширишига замин яратадиган омиллардандир. Республи-камиз ҳудудига яширин тарзда олиб кирилаётган экстремистик рухдаги адабиётлар, тарқатилаётган варақалардан таъсирланаёт-ган ва тўғри йўлдан адашаётганларнинг борлиги ҳам буни тас-
диқлайди.
Бунинг олдини олиш мақсадида жойларда экстремистик оқим-ларнинг ғаразли мақсадларини тушунтиришга бағишланган учра-шувлар, давра суҳбатлари ўтказилмокда, телекўрсатувлар, радио-эшиттиришлар бериб борилмоқца. Фуқароларимизнингэкстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш учун қилаёт-ган ишларимизни янадатакомиллаштиришталабэтилади.
Ўзини портлатиш орқали бегуноҳ кишиларнинг ҳалок бўли-шига, қанчадан-қанча болаларнинг етимга айланишига сабаб бўла-диган жафокорлик ҳам жаҳолатнинг ўзига хос кўринишидир.
Бундай жафокорлик энг оғир гуноҳлардан ҳисобланади. Қуръ-они каримнинг «Кимдаким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамда абадий қолишдир. Яна унга Аллоҳ ғазаб қил-гай, лаънатлагай ва унга улкан азобни тайёрлаб қўйгай», — деган ояти ҳам фикримизни тасдиклайди.
Кдйд этилганлар ҳам жаҳолат оғир оқибатларни келтириб чи-қаришини кўрсатади. Шундай экан, одамлар онги ва қалбида маъ-рифатнинғ мутлақ устувор бўлишига эришиш, кишилар тафакку-рини бойитиш, уларда соғлом ва собит эътиқодни шакллантириш учун кураш, бу йўлдаги назарий ва амалий ишларнинг ҳозиржа-воблигини таъминлаш, таъсирчанлигини ошириш долзарб вази-фалардан бўлиб қолаверади. Зеро, Юртбошимиз ўринли таъкидла-ганларидек, одамнинг ўз мустақил фикрига, собит эътиқодига, ўзи таяниб яшайдиган ҳаётий-миллий қадриятлар, шаклланган дунёқараш ва мустаҳкам иродага эга бўлиши ҳартурли мафкура-ларнинг босими, уларнинг гоҳ ошкора, гоҳ пинҳрна кўринишда-ги тазйикларига бардош беришининг асосий шарти \исобланади.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling