Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Download 231.81 Kb.
bet45/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

Одамларни гаровга олиш билан боғлиқ жиноятларнинг кес-кин ўсиши муносабати билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1979 йилнинг 17 декабрида махсус конвенция қабул қилинган эди. Унда, одамларни гаровга олиш халқаро жиноят сифатида қайд этилган. Мазкур конвенциядан ташқари давлатларнинг одам-ларни гаровга олишга қарши кураш бўйича ҳамкорлиги қатор минтақавий битимлар орқали ҳам тартибга солинади. Хусусан, бундай минтақавий келишув хорижлик дипломатлар вауларнинг оила аъзолари гаровга олинишидан биринчилардан бўлиб жабр кўрган Америка қитъаси давлатлари томонидан қабул қилинди. Америка давлатлари ташкилотлари (АДТ) Доимий қўмитаси то-вон олиш мақсадида одам ўғирлашни қораловчи резолюция қабул қилди ва бундай хатти-ҳаракатларни инсониятга қарши жиноят сифатида баҳолади.
Шунингдек, 1971 йилда Вашингтонда АДТнинг Бош Ассам-блеяси томонидан конвенция қабул қилинганини ҳам таъкидлаш зарур. Унда одам ўғирлаш, ўлдириш, товон талаб қилиш ва халқ-аро муҳофазада бўлган шахсларга қарши куч ишлатишга қарши қаратилган қонунчилик меъёрларини унификациялаш назардату-тилган. Кандай мақсадда содир этилганидан қатъи назар, қайд этил-ган жиноятлар халқаро ахамиятга эга жиноят сифатида кўрилади. Одамларни гаровга олишга қарши кураш юзасидан муай-ян келишувларга эришиш Европа Кенгаши доирасида ҳам мухркама қилинган эди. 1973 йилда унинг Маслахат Ассамб-леяси ўзининг 703-сонли тавсияномасида давлатларга одам-ларни гаровга олиш ёки ҳаётларига хавф туғдиришни оғир жиноятлар қаторига киритишни таклиф қилди. Европа Кен-гашида узоқ давом этган муҳокамалардан сўнг 1977 йилда Страсбургда «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги Кон-венция имзоланди. Унда бошқа ҳодисалар қаторида одамлар- | ни \ар қандай шаклда гаровга олиш, ўғирлаш ёки ноқону- « ний равишда эркини чеклаш х.ам халқаро террорчилик хуружи сифатида таърифланган.
Гаровга олганлик учун жиноий жавобгарлик юқорида қайд этилган халқаро терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши ку-рашга қаратилган халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Уруш пай- < тида аҳолини ҳимоя қилиш бўйича 1949 йилда қабул қилинган < Женева Конвенцияси ва 1977 йилда имзоланган, уни тўлдирув-чи Қўшимча протоколларда ҳам назарда тутилган.
1979 йилдаги Конвенциянинг 1-бандига биноан гаровдауш-лаш деганда — одамни зўрлик билан қўлга олиш, ушлаб туриш орқали уни ноқонуний равишда эркинлигидан маҳрум этиш йўли билан учинчи тараф (давлат, бошқа шахс ёки ташкилотлар)ни муайян ҳаракатларни мажбуран амалга ошириш ёки амалга ошир-маслик эвазига озодликка чиқариш тушунилади.
Гаровга олиш объекти сифатида нафақат халқаро муҳофазада бўлган шахслар, балки жиноятчини озод қилиш мақсадида қўлга олинган жазони ижро этиш муассасалари маъмурияти вакиллари, товон олиш ниятини кўзлаб гаровга олинган йирик саноатчилар ва тижоратчилар, уларнинг оила аъзолари ҳам чиқиши мумкин.
Гаровга олишдан кўпинча давлат томонидан амалга оширила-ётган сиёсатдан қасд олиш воситаси сифатида ҳам фойдаланила-ди. Масалан, 1980 йилларда ақидапарастлар Исроилнинг Яқин Шарқцаги сиёсатини қўллаб-қувватловчи АҚШ ва бошқа дав-латлардан қасд олиш мақсадида Байрут ва бошқа шаҳарларда бир қатор шахсларни ўғирлаб кетиб, уларнинг кўпчилигини бир неча йил тутқунликда сақлаб келдилар.
Жиноятчилар томонидан гаровга олинган кишилар ушлаб ту-рилган ҳудуддаги давлат уларнинг аҳволини енгиллаштириш, хусусан, озодликка чиқариш ва озод этилганидан кейин ўз юр-тига етиб олишини таъминлаш бўйича барча зарур чораларни кўриши шарт.
Конвенциянинг 5-моддасида универсал юрисдикция тамойи-ли мустаҳкамлаб қўйилган. Гаровга олиш:
а) давлат унинг ҳудудида ёки унинг ҳудудида рўйхатга олин-ган сув транспорти бортида содир этилганда;
б) давлат фуқаросига нисбатан амалга оширилганда;
в) давлатни қандайдир ҳаракатларни амалга ошириш ёки оширмасликка мажбурлаганда;
г) гаровга олинган одам шу давлат фуқароси ва гумон қилин-ган жиноятчи ҳам шу ҳудудда бўлганда давлат ўзининг юрисдик-Циясини амалга оширади.
Сиёсий қарашлари, ирқий, диний мансублиги учун таъқиб Қилиш ва жазолашга уриниш аломатлари бўлганда жиноятчини Даъвогар давлатга бериш ман этилади.
Гаровга олиш тўғрисидаги халқаро ҳуқуқий меъёрларнинг миллий қонунчилигимизда акс этиши Ўзбекистон Республикаси ХУДудида бундай жиноятларга қарши курашга қўшилган муҳим Ҳисса ҳисобланади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 245-моддасида, бирор бир шахсни гаровга олиш Шундай таърифланади:
127
«Гаров сифатида тутқунликка олинган шахсни озод қилиш шарти билан давлат, ҳалқаро ташкилот, жисмоний ёки юридик шахсдан бирон-бир ҳаракат содир этиш ёки бирон-бир ҳаракат содир этишдан ўзини тийиб туришни талаб қилиш мақсадида шахсни гаров тариқасида тутқунликка олиш ёки тутқунликда ушлаб туриш, ушбу Кодекснинг 155, 165-моддаларида назарда тутилган аломатлар бўлмаса, беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша харакатлар:
а) вояга етмаган шахсга нисбатан; б) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан содир этилган бўлса; в) оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
Бироқ юқоридаги каби жиноятларни халқаро аҳамиятга мо-лик шунга ўхшаш жиноятлардан фарқлаш керак. Гаровга олиш: а) жиноятчилар ва уларнинг қурбонлари бир ёки турли давлатнинг фуқаролари бўлиб, жиноят ушбу давлатлардан ташқарида амалга оширилганда; б) халқаро муҳофазада бўлган кишилар гаровга олин-ганда; в) жиноят бир давлатда тайёрланиб, бошқа давлат ҳудудида амалга оширилганда; г) жиноятчилар бошқа давлатда бошпана топ-ган ва уларни бериш масаласи кўндаланг бўлган пайтларда хал-қаро жиноят сифатида кўрилади. Бу шартлар, ҳеч истисносиз халқаро террорчилик хуружларининг барчасига тегишлидир.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling