Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Терроризмни озиклантираётган ижтимоий-иқтисодий омиллар-


Download 231.81 Kb.
bet37/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

Терроризмни озиклантираётган ижтимоий-иқтисодий омиллар-ни бартараф этиш. Террорчи ташкилотлар аъзоларининг мутлақ кўпчилигини жамиятдаги ўрни ва мавқеини аниқлаб белгилаб ололмаган (маргиналлашган) ижтимоий қатдамларга мансуб 16— 30 яшар ёшлар ташкил қилади. Шунинг учун ҳам, дунёнинг де-ярли барча мамлакатларида ақолининг қашшокдашувига терро-ризмни озиқлантирувчи омиллардан бири сифатида қаралмокда ва уни келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этишга алоҳида эътибор берилмокда. Экстремистик ғоялар ёйилишининг олдини олишга қаратилган махсус дастурлар ишлаб чиқилиб, хдётга тат-
биқэтилмоқца.
Шу нуқтаи назардан қараганда, Миср Араб Республикаси-нинг бу соҳадаги тажрибаси алоҳида диққатга сазовордир.
Ик^исодий сиёсат доирасида Миср ҳукумати ва раҳбарияти иж-тимоий-иқтисодий муаммоларнинг кескинлигини пасайтиришга ва 70 фоизи қашшокдикда яшаётган аҳолининг ахволини яхшилашга қаратилган бир қатор дастурлар ватадбирларни амалга оширмокда33. Миср хукумати радикал ислом ташкилотларини қашшоклик,,иш-сизлик, аҳолинингтабақалашуви каби асосий таянч нуқталаридан ва мазкур муаммолар учун жавобгарликни ҳозирги ҳукумат бўйни-га юклаш имкониятидан махрум қилишга ҳаракат қилмоқда.
Шу билан бирга, давлат аҳоли учун асосий (нон, ун, шакар, ўсимлик ёғи ва шу каби) озиқ-овқат маҳсулотлари, нефть маҳ-сулотлари, электр энергияси, ойлик маошга қўшимча тўловлар хамда сувдан бепул фойдаланиш кабиларни дотациялаш(давлат томонидан молиявий кўмаклашиш)да давом этмокда. Шунинг-дек, Миср ҳукумати уй-жой, олий маълумот олиш, дори-дар-монларга ҳам ўртача нархни сақлаб туришга ҳаракат қилмоқда.
Имтиёзли тиббий хизмат ва дори-дармон билан таъминлаш, бепул мактаб таълими кабиларни ўз ичига олган ижтимоий до-тация ва имтиёзлар тизими ҳам ривожлантириб борилмокда.
Умуман олганда, кўрилган бу чоралар нисбатан бўлса-да, иж-тимоий адолатни ва мамлакат аҳолисининг қуйи табақасига яшаш учун зарурий маблағнинг энг кам микдорини таъминлашга қара-тилган.
° Визарат ад-Дахилия ал-Мисрия. Мубарак ва Амн Миср. Ал-Қоҳира. Мата-биу дар ал-Хилая, 1997. А
108
Диний экстремизмга қарши курашнинг самарадорлигини таъ-минлашга қаратилган бошқа иқтисодий чоралар қаторига 1997 йилда қабул қилинган «Ерни ижарага олиш тўғрисида»ги қонунни ҳам киритиш мумкин. Мазкур қонун мавжуд сулолалар ва оила-ларнингтаъсир қувватини пасайтириш баробаридаҳукуматнинг фаллоҳ(деҳқон)ларнинг ички миграциясини таъминлашга қара-тилган ҳукумат режасини а.малга ошириш учун йўл очади.
Сулолавий алоқаларнинг сусайиши эса, ўз навбатида радикал ислом ташкилотларининг қишлоқжойларидаги мавқеини йўққа чиқаради. Шу йўл билан, мазкур қонун жойлардаги кескинлик ва ишсизликнинг пасайишига олиб келади.
.Диний экстремизм ва терроризмнинг минтақада намоён бўли-шининг ўзига хос хусусиятлари. Маълумки, XXI аср ибтидосида жамият барқарорлиги, хавфсизлигига тахдидлар мажмуасида маф-куравий таҳдиднинг таркибий қисмига айланган диний экстре-мизм бош омил ва кенг қўлланилаётган услуб сифатида ўзини намоён қилмокда. Диний экстремизмнинг Афғонистондаги ўчоқ-лари асосан йўқ қилинган бўлса-да, хавф ҳамон сакданиб қол-мокда. Маълум доиралар бизга қўшни бўлган айрим давлатларда ўз «уяларини» яратишга уринмокдалар.
Умуман Марказий Осиё минтақаси, жумладан, Ўзбекистонда бундай тахдиднинг юзага келишига қуйидагилар сабаб бўлди:

  • «перестройка» даврида нафақат сиёсий ва иқтисодий инқи-роз, балки мафкуравий парокандалик ҳам юзага келган эди. Со-вет империяси барбод бўлгач эса, мафкуравий бўшлиқ ўзининг хатарли оқибатларини намоён қилди;

  • шўро даврида шаклланган САДУМ (Ўрта Осиё ва Қозоғис-тон мусулмонлари диний бошқармаси) ўзгарган вазиятга мосла-ша олмади. Унга янгича мазмун-моҳият бағишлаш йўлидаги ури-нишлар бесамар кетди. Охир-оқибатда САДУМ парчаланиб кетди ва диний идоралар ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари деярли бар-ҳам топди;

  • эътиборли диний уламолар ўрнини сохта «исломчилар» эгал-лашга интилишлари ва улар томонидан ислом асослари бузиб
    талқин қилиниши бошланди;

  • аҳолининг ислом динига бўлган катта қизиқишидан фой-даланиб, халқаро экстремистик марказлар томонидан минтақада
    диний мутаассиблик руҳидаги адабиётларни тарқатиш кенгайти-рилди;

  • дин ниқоби остида фаолият олиб борувчи, аслида айрим давлатларнинг ғаразли геосиёсий ва геостратегик қарашлари на-тижаси ўлароқ шаклланган, қўпорувчилик мақсадини кўзлаган турли оқим ва йўналишларга мансуб хорижий даъватчилар мин-тақага ўз ғояларини олиб кира бошладилар;

~ минтақа давлатлари чегараларининг мустаҳкам эмаслиги тУрли экстремистик кучларга наркотрафик, қурол-яроғларнинг ноқонуний савдоси орқали молиявий имкониятларини мустаҳ-камлаб олишга ва минтақа бўйлаб эркин ҳаракат қилишга замин яРатди.
Қисқа қилиб айтганда, шўро давридан мерос бўлиб қолган оғир ижтимоий-иқтисодий муаммолар юки юқорида қайд этил-ган сабаблар билан қўшилиб диний экстремистик оқимларнинг шаклланиши ва фаоллашувига қулай шароит яратди.
Умуман олганда эса, диний экстремизм минтақада яширин, аммо нисбатан пассив, кейинроқочиқ-ошкора ташвиқот ва зўра-вонликка асосланган фаол ҳаракатлар, сўнг унга қарши қаратил-ган чора-тадбирлар натижасида яна ўта махфий ишлаш асносидд тарғибот олиб бориш ва аниқ қўпорувчилик хуружларини содир этишдек сифатий босқичларни босиб ўтди, дейиш мумкин.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling