Элчи (Умар Сайфиддин)


Download 71.23 Kb.
bet1/7
Sana23.09.2023
Hajmi71.23 Kb.
#1686276
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ЭЛЧИ





Умар Сайфиддин

ЭЛЧИ

ЭЛЧИ
(Умар Сайфиддин)
Улкан гумбазли вазирлар саройининг салқин ва нимқоронғи мажлис толори одатдагидан сокин. Ташқарида баҳорий нафас. Бўзранг офтоб нурлари кошинларнинг яшил нақшларида товланади.
Парқу ўриндиқларга чўккан ҳорғин вазирлар оёқлари остида ял-ял ёнган гиламнинг турфа нақшларини томоша қилиш билан банд, мадорсиз қўли узун оппоқ соқолини тутамлаган шайхулаъзамнинг нурсиз кўзлари, гўё жуда олис ҳам тушунарсиз нарсалар ҳақида ўй сураётгандек, бўшлиққа қадалган.
Пошшолар, биз жасур бир инсонга муҳтожмиз, — деди у. — Эрон шоҳининг олтину олмос, зар либосларга бурканган элчиси подишоҳимизнинг қўлини ўпишга мушарраф бўлолмай, ул зоти олийларининг тиззасини ўпди, холос. Шубҳа йўқки, Эрон шоҳи ҳам бизнинг элчимизга худди шу йўсинда муносабатда бўлғай.
Вазирлар маъқуллади:
Албатта.
Турган гaп.
Шак-шубҳасиз...
Гумонлари вазирларнинг фикри билан ҳамоҳанг эканидан дадиллашган шайхулаъзам энди сўзларини очиқроқ изоҳлашга ўтди:
Алалхусус, элчилик қилгучи одам ўта жасур бўлмоғи, керак бўлса, ўлимга ҳам тик бормоғи шарт. У давлатимиз шаънига оғир ботгучи ҳар бир хатти-ҳаракатга қарши чиқмоғи, ўлим тахдид солиб турганда ҳам ҳақоратларга бўйин эгмаслиги лозим.
Барча унинг гапига қўшилди:
Ҳа, ха!
Ҳақ гап!
Тўғри!
Шайхулаъзам соқол тутамлашни қўйиб қўлларини тиззаларига тиради, бошларида шукуҳли тожлар солланиб турган вазирларга бир-бир қараб чиқдида, сўзида давом этди:
Бале, шундай экан, жасур бирини топинг. Мен бундай эрни на амалдорлар, на сарой, ва на ҳатто мажлис аҳли ичинда учратдим. Сиз ҳам фикр қилинг.
Тақводор, тинчликсевар, беозор подшоҳ ҳукмдорлик қилаётган улкан дав- латнинг кичик мияси ҳисобланмиш мажлис аҳли сукутга чўмган эди.
Элчини етти йилдан сўнг кўпдан-кўп қабиҳликлари учун турк султони Ёвуз томонидан оғир жазоланган Эрон шоҳи Исмоил Сафавий (Шоҳ Исмоил 1502-24 йиллар Эронда ҳукмдорлик қилган) ҳузурига жўнатиш лозим эди.
Қулаб, кули кўкка соврилган Оққўйлилар салтанати харобаларида шоҳ Исмоил қароқчи давлат қуришга муваффақ бўлди. Йўлидаги биронта дарахтни ҳам айланиб ўтмаган бу зулмкор шоҳ ота-боболари қасосини олгани учун ҳам кибру манманликни касб этган эди. У мислсиз ваҳшийликлари билан дунёга донг таратган; бир гал паноҳ истаб келган тарафдорларини базмга чақириб, базм сўнгида уларни дошқозонда тириклайин қайнатган, маглуб бўлган ўзбек султонининг бош чаноғида май ичиб кўнгилхушлик қилган эди. Дарҳақиқат, дунё ҳали бундайин золимни кўрмаган эди.
Боязиднинг тинчликсевар, тақводор вазирлари шоҳнинг бу ваҳшийликларини титроқ билан эсларди. Куни келиб бу ёвуз турк чегараларига ҳам ҳужум қилиб, шарқий вилоятларни босиб олиши мумкинлиги барчага аён эди. Ўтган йили у Зулқадрия (Зулқадрия — қадим Онадўлининг жануби-шарқидаги кичик давлат) ҳокими Алауддавланинг қизини танмаҳрамлик- ка сўради. Сўрадию, Алауддавладан рад жавобини олди. Жаҳолатга минган Исмоил қўшин тортди. У турк салтанати ҳудудларидан ўтиб, ҳимоясиз Зулқадрия чегараларига ҳужум қилди, Диёрбакир, Харпут қалъаларини эгаллаб, Алауддавланинг ўгли ва икки набирасини асир олди. (Алауддавланинг ўзи киши етмас тоғларга қочиб жон сақлади.) Шоҳ Исмоил бандиларни сихга тортиб кабоб қилишни буюрди, сўнг ҳеч тап тортмай ундан танаввул қилди. Шарқда бундай даҳшатли воқеани илк бор эшитишлари эди. Уруш қилиш ниятидан йироқ подшоҳ Анқарага Яҳё пошшо бошчилигида қўшин юбориш билан чекланди.
Лекин, шоҳ қонхўрлигига яраша айёр ҳам эди. У Усмонли ерларидан бесўроқ ўтгани учун афу истаб, Истанбулга тез-тез элчи юбориб турди. Ўша замонлар Трабзон ҳокими бўлган валиаҳд Ёвуз отасидек сабрли эмасди: у Табриз чегарасидан ўтиб, Бойбурт ва Эрзинжонга қадар бўлган ерларнинг кулини кўкка совурди, ҳатто шоҳ Исмоилнинг укасини асир ҳам олди. Исмоил элчиси энди бу ҳужумдан норозилигини билдирмоқда, Усмонли тупрокдарига қилинган тажовуз умуман турк салтанатига эмас, фақат Алауддавлага қарши қаратилганини исботлашга уринмоқда ёди.
Бу кун мажлис аҳли маккор ва қонхўр Эрон шоҳи ҳузурига кимни элчи қилиб жўнатишни билмай танг қолган эди. Чунки ўзини Усмонли султонига тенг қўйган, ҳатто Шарқда улкан салтанат қуришга муваффақ бўлган бу кибрли шоҳ элчини турли йўллар билан камситишга ҳаракат қилиши, қаршилик кўрсатгудек бўлса, қозиққа ўтқизиши, тириклайин терисини шилиб олиши, хуллас, ваҳшийларча ўлдириши мумкинлиги ҳар кимга кундек равшан эди. Шайхулаъзамнинг ўнг томонида қабр тошидек қимир этмай турган қизил тожли кавук (Кавук — султонлик амалдорларининг эски бош кийими) ҳаракатга келиб, аста шайхулаъзам тарафга бурилди.
Бундай масъулиятли ишнинг уддасидан чиқадиган кишини биламан, — деди кавук кийган уламо. — Отаси қадрдон дўстим эди. Лекин у давлат хизматига киришдан қатъий бош тортган.
Ким экан у?
Муҳсин Чалабий.

Download 71.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling