Элчи (Умар Сайфиддин)


Бир оз сукутда қолган Муҳсин Чалабий жилмдйди


Download 71.23 Kb.
bet4/7
Sana23.09.2023
Hajmi71.23 Kb.
#1686276
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ЭЛЧИ

Бир оз сукутда қолган Муҳсин Чалабий жилмдйди:
Чунки мен бўйин эголмайман, қўлу либос четларини ўпишга одатланмаганман. Бугунги мансабдорлар ўз мавқеига эгилиб-букилиб, иккиюзламачилик ва хушомадлар ила қўлу этакни, ҳатто оёқларни ўпиб эришганлар. Уларнинг арзандаю яқинлари, улар ҳомийлигида кун кечираётган кимки бор — бари тубан иккиюзламачи, ахлоқсиз хушомадгўй, виждонсиз лўттибоз, жирканч текинхўрлардир. Атрофларида довюрак, қадр-қимматини билувчи ҳалол инсонни кўрсалар борми, қутуриб, хусуматга тўлиб-тошиб, уни йўқ қилиш пайига тушадилар.
Шайхулаъзамнинг тишлари жипслашди, кўзлари қисилди, қўлидаги қогоз ғижимланди. Жахлга эрк берадиган аҳволда бўлмаса ҳам, ғазабга минганида юз берадиган ҳолатда — ёноқлари учиб-учиб туша бошлади. Ҳали шайхул- аъзамлик рутбасига кўтарилмаган, бор-йўғи вилоят ҳокими бўлиб юрган кез- ларида ҳам ҳеч ким у билан бу тарзда очиқ гаплашишга журъат этмаган эди. «Ғирт телбанинг ўзи-ку бу... Акси бўлса-чи? Бетгачопарлигини қаранг! Ахир, бу гаплар дунёнинг мавжуд тартиботи, қонун-қоидасига зид эмасми?» деган фикрлар хаёлидан кечди. Шайхулаъзам кўзлари янада қисилиб, соқчиларни чақириш тараддудига тушганда бехосдан кўнглининг аллақайси тубида мудраб ётган виждон сасини туйди: «Мана, ўзинг ҳам хушомад, иккиюзламачилик, лағанбардорлик йўли билан юксалганлар каби эркин, дангал гапларни кўтаролмайсан. Қаршингда жасур инсонни эмас, оёғинғни ялашга тайёр итни, шармандаларча етти букилған масхарабозни, пасткашни кўрмоқ истайсан».
Шайхулаъзам қисиқ кўзларини очди, қўлида ғижимлаб турган қоғозни четга қўйиб, Муҳсин Чалабийга қаради. Қилич изидан қолган чандиқ ялтираб турган дўнг пешона, оташин ёноқлар, бақувват бўйин, йирик ўркачли бурун, бежирим салла. «Шоҳнома» саҳифаларида учрайдиган қадим паҳлавонларга ўхшаб кетади. Дарҳақиқат, чинакам паҳлавон бу. Пешонасида қилич чуқур из қолдирган бўлса ҳам, у тирик — қаршисида.
Шайхулаъзамга адолат ҳисси бегона эмас эди. Гурури виждон овозига қарши чиқа олмади. «Ҳа, — хаёлидан ўтди унинг, — кўнглимиздаги одам мана шу бўлади». Бундай довюрак зот ватанига, халқига қилинган ҳақоратни кўтармайди, ўлимдан қўрқиб бош эғмайди.

Download 71.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling