Электр чилангарлик ишлари ўқув амалиётидан йўриқнома технологик харита


- Машқ Метални пўлат аррада қирқишда иш ҳолатини ўзлаштириш


Download 0.82 Mb.
bet2/3
Sana13.05.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1456403
1   2   3
Bog'liq
6. Металларни киркиш

2 - Машқ Метални пўлат аррада қирқишда иш ҳолатини ўзлаштириш

2.1 Тўғри иш вазиятини эгаллаш.



пўлат арра, гира,

Метал пластина (200mm L=100mm x1mm)




Гира ишловчи бўйига мос ба- ландликда ўрнатилади.Шундай ҳолатда туриш керакки, ўнг елка гиранинг бурама ўқи каршисида бўлсин.
Гавда ўнгга (гира ўқига нисбатан 45° бурчак ҳолатида) бурилади.Оёқ товонлари шундай қўйиладики, улар 60 — 70° бурчак ҳосил қилади (товонлар орасидаги масофа 20б —300 мм бўлиши керак).


2.2 Пўлат аррани ушлаш.



пўлат арра

Метал пластина (200mm L=100mm x1mm)



Пўлат арра дастасидан (а) ўнг қўл бармоқлари билан ушланади (бунда даста учи кафт ўртасига тиралиши, катта бармоқ эса даста бўйлаб, унинг устида бўлиши керак). Арра дастаси чап қўлда шундай ушланадики, катта бармоқ рамка ичида бўлади, қоллган бармоқлар эса қулоқли гайка ва ҳаракатчан каллак мурватини ушлаб туради.



3 – Машқ Металлни пўлат аррада қирқиш

3.1 Доиравий ёки квадрат кесимли чивиқ материалларни қирқиш.

пўлат арра, гира, бўр

Метал пластина (200mm L=100mm x1mm)




Бўр билан деталнинг бутун периметри бўйлаб қирқиш жойи белгила- нади. Деталь гирада шундай маҳкамланадики, унинг қирқиб олинадиган қисми гирадан чапда (қирқиш чизиғи гира жағларидан 15— 20 мм масофада) бўлади.Чивиқни қирқишда қуйидаги қоидаларга риоя қилинади:
қирқа бошлашда пўлат арра «ўзидан» (олд) томонга бирмунча қия қилиб ушланади;
пўлат арра металлга кира борган сари аррани қиялатиш аста-секин камай- тирилади;
шу пайтда пўлат арра полотноси горизонтал ҳолатда бўлиши керак; минутига 40—50 иш харакати килинади;
пўлат аррага қацат олд томон ҳаракат қилганда босилади; қирқишни тугатиш олдидан пўлат аррага камроқ куч билан босилади ва чивиқнинг қирқиб олинаётган бўлаги қўл билан ушлаб турилади



3.2 Материал тасмасини қирқиш.



пўлат арра, гира, бўр

Метал пластина (200mm L=100mm x1mm)






Тасма гирада шундай қисиладики, у гира жағларидан 15—20 мм чиқиб туради ва қирқиш чизиғи гира жағларига перпендикуляр ҳолатда бўлади.
Полотно чуқурлашганида тасма жағ устига кўтарилади. Полотно синишининг ва йўллар шикастланишининг олдини олиш учун ишлаганда пўлат аррага катта куч билан босмаслик керак.



3.3 Қувур қирқиш.



пўлат арра, гира, бўр

Қувур (0,15mm L=200mm)




Қувур гирада ёки қувур қисқичда маҳкамланади. Юпқа деворли ёки сиртига тоза ишлов берилган қувурни гирада маҳкамлашда ўйиқли ёғоч қистирмалардан фойдаланиш зарур. Пўлат арра рамкасига майда тишли полотно ўрнатилади.
қирқиш чизиғи бўр билан белгиланади ва илгари кўрсатилган қоидаларга риоя қилиб, ишга киришилади. Қирқиш пайтида ишни енгиллаштириш ва юқори даража аниқликка эришиш учун қувур гира ёки қисқичда «ўзидан» 60—90° га бурилади.


Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling