3) Ишга тушириш ва ростлаш реостатларининг резисторлари.
а) Умумий маьлумот. Вазифасига кўра резисторлар қуйидаги гурухларга бўлинади: ишга туширувчи, тормозлаш, бошқариш, шунтлаш, қўшимча, юклаш, ерлаш, разрядлаш, истиш ва ҳаракат.
Материал турига кўра резисторлар металл, суюқ, кўмирли ва керамик бўлиши мумкин.
б) Резистор материаллари.
Габаритларни камайтириш мақсадида резистор материали солиштирма қаршилиги қанча катта бўлса, шунча яхши. Унинг ишчи харорати хам имкон қадар катта бўлгани яхши. Қаршилик хароратга боғлиқ бўлиб қолмаслиги учун харорат коэфициенти кичик бўлиши керак. 8.1-жадвалда резистор тайёрлашда кенг қўлланиладиган материаллар характеристикалари келтирилган.
Свойства материалов, используемых для резисторов и реостатов