Электр ёйи. Ёй сўндириш камераси
Download 1.3 Mb.
|
ETE va EQ
2.Командоаппаратлар
а) Бошқарув тугмалари. Энг оддий комондоаппарат бу – бошқарув тугмаларидир. Тугмалар асосий занжирларни коммутацияловчи контактлар электромагнитлари занжирларни улаш ёки узиш орқали двигателларни ишга тушириш схемалари, реверслаш ва тўхтатиш учун қўлланилади. Тугманинг асосий қисмларидан бири бу тугма элементи.(8.5-расм) 8.5-расм. Тугма элементи.
Ишончлилигини ошириш учун контактлар кумушдан ясалади. Ўзгарувчан токда 500 В гача кучланиш ва 3А-гача ток бўлганида иккита жойдан узилиш эвазига ёй яхши сўнади. Ўзгармас токда ёй қийинроқ сўнади: 440В бўлганида фақат 0.15 А токни узиш мумкин. Маьлум дастур бўйича бир неча бошқарув тизимларини улаб узиш учун командаконтроллерлар қулайроқ. б) Бошқарилмайдиган муштумли командоконтроллерлар кенг тарқалган. 8.6-расмда ўзгармас ток командоконтроллери кўрсатилган. Ишлаш принципи муштумли контроллер билан бир хил. Кўприкли контакт 1 занжирларни 2 та жойдан узиб, ёй сўнишини таьминлайди. Муштумли юритма, контактларнинг ричаг 2 айланиш маркази 0 дан узоқлиги, контактлар растворининг катталиги тугмали элементга нисбатан 4 марта кўп ток оқишини таьминлайди. 8.6-расм. Командоконтроллер
Йўл-йўлакай ўчиргич токи унча катта бўлмаган контактларни бошқарилаётган механизм холатига кўра ўчириш учун мўжалланган. Чегаравий ўчиргичлар мехнизм ҳаракатини чегаралайди. Энг четки холатига борганида ўчиради. Камчилиги: коммутация тезлиги механизм тезлиги билан бир хил бу ёй сўндириш жараёнини қийинлаштири мумкин. Бу муаммони микроўчиргичдан фойдаланиб ҳал қилиш мумкин. Микроўчиргич (7.8-расм)да қйзғалмас контактлар 1 ва 2 пластмасс корпусда жойлаштирилган ҳаракатланувчи контакт 3 эса, махсус прунина охирига жойлаштирилган. Пружина 2 та қисмдан иборат, тўғри ва ёй шаклидаги. Жорий холатда пружина юқори контактга босилган. Агар каллак 6 босилса, пржинанинг контактли учи пастга босилади ва бу жуда тез содир бўлади.
Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling