Электр ёйи. Ёй сўндириш камераси
Контактларнинг тайёрлаш материаллари
Download 1.3 Mb.
|
ETE va EQ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Контаткларнинг конструкциялари Баъзи бир маълумотлар: Контактлар раствори (раствор контактов)
- Контактлар провали (провал контактов)
- Ўзгармас ток занжирида электромагнитлар
- Ўзгарувчан ток занжирида электромагнитлар
1. Контактларнинг тайёрлаш материаллари Контактлар материалларига қуйидаги тлаблар қўйилади: 1. юқори электр ўтказувчанлик ва иссиқлик ўтказувчанлик. 2. Хаво ва бошқа газлардан коррозияланишга чидамлилик; 3. Юқори солиштирма қаршиликка эга бўлган плёнкалрнинг ҳосил бўлишига қарши чидамлилик; 4. Зарурий босиш кучини камайтириш учун, етарлича кам даражадаги қаттиқлик;6. Етарлича юқори қаттиқлик, механик емирилишни камайтииш учун. 5. Кам эрозия. 6. Юқори эриш температураси (ёйга чидамлилик) 7. Ёй ҳосил бўлиши учун етарли даражада катта ток ва кучланиш. 8. Ишлов беришнинг осонлиги ва арзон таннарх. Контактлар тайёрланадиган асосий материаллар: Мис, кумуш, альюминий, вольфрам, металлокерамик материаллар (бу металларнинг ҳусусиятлари ЭТМ фани маърузалрида ёритилган). 2. Контаткларнинг конструкциялари Баъзи бир маълумотлар: Контактлар раствори (раствор контактов) – контактлар узилган холидаги улар орасидаги минималь оралиқ масофа. Контактлар провали (провал контактов) – контактлар туташган холида ҳаракатсиз контактни олиб қўйилганда ҳаракатланувчи контакт силжийдиган максималь масофа. Туташувчи юзасига кўра контактлар 3 турга бўлинади: нуқтали (точечный), чизиқли (линейный), юзали(поверхностный). ЭЛЕКТРОМАГНИТ МЕХАНИЗМЛАР ЭЛЕКТРОМАГНИТ МЕХАНИЗМЛАР Маъруза 7 ЭЛЕКТРОМАГНИТ МЕХАНИЗМЛАР. Режа: 1. Электр аппаратларининг магнит занжирлари. 2. Ўзгармас ток занжирида электромагнитлар. 3. Ўзгарувчан ток занжирида электромагнитлар. 4. Магнит матераллар. 1. Электромагнитлар аппаратларда кенг қўлланилади ва вазифасига кўра турлича конструкцияларга эга бўлиши мумкин. Магнит занжирининг асосий тушунчаларини клапан тизими ёрдамида кўриб чиқамиз(7.1- расм). 7.1- расм. Иккита ишчи зазорга эга магнит занжир. Магнит занжирнинг харакатланувчи қисми якорь дейилади(1). Магнитловчи чўлғамлар(2) ўралган қисми (3,4) ўзакдир. Магнитловчи чўлғам магнит юритувчи куч (МЮК) хосил қилади ва бу МЮКнинг таъсирида магнит оқим пайдо бўлади. Бу оқим ҳаво зазори δ ва магнит занжирнинг бошқа қисмлари орқали бирлашиб, контурни хосил қилади. Якорь ҳаракати натижасида ўзгарадиган ҳаво зазори δ – ишчи зазор дейилади. Бу зазор орқали ўтаётган магнит оқим – ишчи оқим дейилади ва Фδ каби белгиланади. Қолган оқимлар тарқалиш оқими дейилади. Электромагнит якори хосил қиладиган куч ишчи зазор δ даги оқим билан белгиланади. Магнит занижир ҳисоби топшириғи қуйидагилардан иборат: 1) Тўғри топшириқ – берилган ишчи оқимни ҳосил қилиш учун ғалтак ҳосил қилиши керак бўлган МЮКни аниқлаш. 2) Тескари топшириқ – МЮКни билган холда ишчи оқимни аниқлаш. Бу масалаларни ечиш Кирхгоф қонунларини магнит занжир учун қўллаш билан амалга оширилади. Биринчи қонунга кўра магнит занжир тугунидаги оқимлар суммаси 0 га тенг: Кирхгофнинг иккинчи қонунини тўлиқ ток цонунига кўра ёзиш мумкин: бу ерда: H – магнит майдон кучланганлиги; dl –элементар контур узунлиги. - контурда таъсир этувчи МЮКлар йиғиндиси. -эанини ҳисобга олиб, (7.2) формулани қуйидагича ёзиш мумкин: бу ерда: S – магнит ўтказгич кўндаланг кесим юзаси; абсолют магнит сингдирувчанлик.
У холда
бу ерда узунликдаги участканинг магнит қаршилиги. Ёпиқ контурда магнит потенциали тушуви шу контурга таъсир этаётган МЮК лар йиғиндисига тенг ҲБСда
l узунликдаги магнит занжир қаршилиги қуйидагича аниқланишмумкин: ерда солиштирма магнит қаршилик, м/Г. 1. Ўзгармас ток занжирида электромагнитлар. Масала тарзида кўриб чиқамиз. 7.2-расм. Магнит занжир 7.3- расмПермаллойнинг магнитлаш характеристикаси 7.1-масала. Магнит занжирдаги асосий магнит оқим Ф=2*10-4 Вб. Пермаллойдан ясалган ўзакнинг параметрлари қуйидагича: S1=4 cм2, S2=2,5 cм2, l1=20 cм, l2=5 cм, δ=0,5 см. w= 1000 ўрам. Занжирдаги МЮК аниқлансин.
1. Ўзгарувчан ток занжирида электромагнитлар. Ўзгарувчан ток электромагнит занжирлари қуйидаги ҳусусиятларга эга: 1. Электромагнит ғалтагидаги ток ҳалтакнинг индуктив қаршилигига боғлиқ. 2. Магнит қаршилик нафақат, S, l га, балки пўлатдаги исрофлар ва ўзакка ўралган чўлғамда қисқа туташув борлигига ҳам боғлиқ. 3. Магнит ўзак одатда ингичка пластиналардан йиғиб ясалади.
Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling