Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг


§ 2. Қозон қурилмаларининг ускуналарига хизмат кўрсатиш


Download 0.85 Mb.
bet19/31
Sana19.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1602228
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   31
Bog'liq
116 01.06.2009-1


§ 2. Қозон қурилмаларининг ускуналарига хизмат кўрсатиш
А. Чангсимон ёқилғини тайёрлаш қурилмаларига хизмат кўрсатиш
487. Чангсимон ёқилғини тайёрлаш қурилмаларига хизмат кўрсатишда «Чангсимон ҳолатдаги ёқилғини тайёрлаш ва ёқиш учун қурилмаларнинг портлаш хавфсизлиги қоидалари», «Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари. I бўлим» (2004 йил 10 сентябрь, рўйхат рақами 1405 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 36-сон, 405-модда) ва «Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари. II бўлим» талабларини қондирилиши шарт.
488. Чангсимон ёқилғини тайёрлаш қурилмаларининг хоналарида тозаликни сақлаб туриш, вақти-вақти билан ускуналарнинг барча қисмлари, қурилиш конструкциялари ва қувурлар чангдан тозаланиб турилиши, аспирацион қурилмалар ўтириб қолган чангдан тозаланиб турилиши керак.
489. Чанггаз ҳаво қоришмали тизим элементларида люклар ва кириш туйнукларини очиш, шунингдек, чанггазҳаво тракти герметиклигини бузиш билан боғлиқ бўлган ишларни (портловчи сақлагич клапанлари диафрагмаларини алмаштириш ва б.) бажариш ман этилади, булардан циклонлар ва сепараторлар остидаги тўрларни тозалаш истисно, агар тўр конструкцияси ушбу ишлар хавфсиз бажарилишини таъминласа.
490. Нам кўмир бункерларида чўғланаётган қатламлар борлиги аниқланганда ёки улар мавжудлиги тўғрисида гумон бор бўлганда ушбу жойларга сачратилган сув сепиш ва бункерни ёқилғи билан тўлдириш чораларини кўриш ва улардаги ёқилғи сарфланишини давом эттириш керак.
491. Агар чангсимон ёқилғи тизимлардан чангланган ҳаво уриб чиқиб кетаётган бўлса, уларнинг ишлаши ман этилади.
492. Ишлаб турган тегирмонларнинг барабанлари ва юритмаларининг остидан чангни чиқариб ташлаш ман этилади.
493. Чангсимон ёқилғи тизимларининг тегирмонлари ва бошқа элементларининг ичида ишлаш, фақат улар чангдан тозалангандан, шамоллатилгандан, ўтхонадан, ҳаво ўтказгичлардан ва ёнғинни ўчириш линияларидан шиберлар, заслонкалар, вентиллар ёки тиқинлар билан узилгандан, мустаҳкамланмаган плиталар ёки тасодифан юқори ҳолатда бегона нарсалар ва шунга ўхшашлар қисилиб қолгани йўқлиги текширилгандан кейин рухсат берилади.
494. Тўғри пуфланадиган ва чангсимон ёқилғи бункерли тизимларда ёки тўхтатилган тегирмонда унинг олдидаги иссиқ ҳавони узувчи икки заслонкалар орасидаги клапан атмосферага очиқ бўлиши шарт.
495. Ишлаб турган чангсимон ёқилғи тизимининг портловчи сақлагич клапанларининг отилиб чиқиш зонасида бўлган участкаларда таъмирлаш ишлари ўтказиладиган жойлар оловдан ҳимояловчи зич шчитлар ва пешайвонлар билан тўсилган бўлиши шарт.
496. Тўхтатилган тегирмонда люклар ва кириш туйнуклари унинг ортидаги ҳаво ҳарорати 50 °С дан паст бўлмаганда очилиши керак.
Люклар ва заслонкалар аста-секин ва эҳтиёт бўлиб, люкдан четда туриб очилиши керак. Аниқланган ёниш ўчоқлари сачратилган сув билан ўчирилиши ва ёқилғи чиқариб ташланиши шарт.
497. Таъмирлашдан олдин барабанли тегирмоннинг барабан бронини кўриб чиқилаётганда кўриб чиқувчи тегирмоннинг бўғизида бўлиши керак. Шахтали тегирмоннинг бронини кўриб чиқишда, кўриб чиқувчи таъмирланаётган тегирмоннинг люкидан бронни ағдарилганда унинг устига тушишини истисно қилувчи хавфсиз масофада бўлиши шарт.
498. Бронни кўриб чиқиш учун тегирмон барабани ёки шахтасига кириш фақат унинг биринчи қаторлари қулаб кетиш хавфи йўқ бўлганда рухсат этилади. Бронни аста-секин, унинг қулаб кетиши хавфи йўқлиги тўғрисида дастлабки ишонч ҳосил қилгандан кейин кўриб чиқиш керак. Бронь плиталари ишончли мустаҳкамланмаганлиги аниқланганда кўриб чиқиш тўхтатилиши ва бронь ағдарилиши шарт.
499. Барабан корпусида бевосита ўрнатилган қурилмалар ёрдамида барабанли тегирмон барабанидан золдирларни саралашда ва туширишда, золдирлар туширилаётган жойдан 10 m радиусда туриш ман этилади. Бу опреацияларни, шунингдек бронни алмаштириш билан боғлиқ бўлган операцияларни бажараётган ишчилар пийма ёки металл учли ботинкалар кийиши шарт.
500 Барабанли тегирмонларнинг бронясини алмаштиришда, тишли гардишни ечиб олишда ва шунингдек шахтали тегирмонларни билолари ва билоушлагичларини ушлагични роторни чиқармасдан алмаштиришда, бронянинг қисми, билолар ёки гардишнинг битта ярми ўрнатилишида ҳосил бўлган мувозанатсизликдан ўзидан-ўзи айланиб кетишини олдини олиш учун барабан ёки ротор ишончли мустаҳкамланган бўлиши керак.
501. Тегирмоннинг броня плиталари алмаштирилаётганда барабандан албатта золдирлар чиқариб ташланган бўлиши шарт.
Тегирмон ичида ишлашга рухсат фақат унинг ичида углерод окиси йўқлигига анализ қилингандан кейин ва мазкур Қоидаларнинг III-боби 11-параграфи талабларига мувофиқ тегирмонни хато улашга қарши чоралар кўрилгандан кейин рухсат этилади.
502. Бронь плиталарини тушириш, ортиш ва тегирмон барабанида ўрнатиш оёқ-қўл учларини жароҳатланишдан сақлаш учун катта эҳтиётлик билан бажарилиши шарт.
503. Кўмирни узатувчи патрубкаси демонтаж қилинаётганда кўмир течкаси пастдан қалинлиги 2-3 mm металл тунукасидан ясалган тиқин билан ёпилган бўлиши керак.
504. Чанг ёқилғини тайёрлаш тизими ускуналарида пайвандлаш ишлари бажарилаётганда, пайвандлашда ва оловли кесишда учқунлар тушиши мумкин бўлган майдон камида 10 m радиусда сачратилган сув сепиб қоплаш керак.
505. Ишлатиб кўриш учун тегирмон ишга туширилиши вақтида ярим муфталар қаршисида, шунингдек электр двигателларнинг симлари чиқарилган қутилари қаршисида туриш ман этилади.
506. Тўқмоқли тегирмонларнинг билолари таъмирланганда ротор тўхтатилган ҳолатда қотирилган бўлиши керак.
507. Чанг билан таъминлагичларни двигателларидан кучланиш олинмасдан таъмирлаш ва тозалаш ман этилади, шунингдек чанг билан таъминлагичда ёқилғини қўл билан итариш ман этилади.
508. Чангли ёқилғини тайёрлаш тизими элементларини, шу ҳисобда бункерларни ҳам кўриб чиқиш учун фақат портлашдан ҳимояланган кучланиши 12 V гача бўлган тармоқдан таъминланадиган ёритгичлардан ёки портлашдан ҳимояланган аккумуляторли ёритгичларидан фойдаланишга рухсат этилади.
509. Чангли ёқилғини тайёрлаш тизими ускуналарини таъмирлашда ишлаётган ходимлар мовутли костюм кийган бўлишлари шарт, ҳимоя кўзойнаклари ва комбинацияланган қўлқопларни қўллаш мажбурийдир.
Б. Бункерларда ишлаш
510. Ёқилғи бункерлари юқорида сақлагич тўсиқлари билан жиҳозланган бўлишлари шарт, улар ишчиларини бункерга тушиб кетишини истисно қилишлари керак. Бункерларга ишчиларни тушириш учун люкларнинг қопқоқлари қулфланган бўлиши шарт, уларнинг калити цех сменаси бошлиғида бўлиши шарт.
511. Бункерда тўхтаб қолган ёқилғини итариб қўйиш механизациялаштирилган усулда ёки қўлда махсус найзалар билан бункер устидаги галереясидан амалга оширилади. Ёқилғини итариб юбориш учун бункерга тушиш ман этилади.
512. Ёқилғи бункерларига тушиш фақат уларни таъмирлашдан ва қозонни суюқ ёки газсимон ёқилғи билан ёқилишга ўтказишдан олдин тозалаш ва кўриб чиқиш учун рухсат этилади.
Чўғланаётган ёки тутун чиқаётган ёқилғиси мавжуд бункерларга тушиш ман этилади.
513. Бункерга тушишдан олдин қуйидагиларни бажариш зарур:
бункерга ёқилғи узатилишини тўхтатиш, унда мавжуд бўлган ёқилғини ишлатиб юбориш;
бункернинг чиқиш туйнукларида шиберларни ёпиш.
Ушбу туйнукда шибер йўқ бўлса, унда чангли ёқилғи тизими тўхтатилиши, тегирмонга ҳаво узатиш тизими узилиши, чанг тизими механизмларининг электр юритмаларидан кучланиш олиниши, уларнинг схемалари ажратилиши ва бункерга ёқилғини узатиш механизмларининг юритмаларида «Уланмасин — одамлар ишламоқда» хавфсизлик белгилари осилиб қўйилиши шарт;
бункерга ёқилғини ағдаришга буғ ва сувни бериш тизимини узиш; электр тебратгичлар мавжуд бўлганда улардан кучланишни олиш;
бункерда чўғланаётган чангли ёқилғининг жойлари мавжуд бўлса уни карбонат ангидрит кислотаси, ёки азот, ёки 1,5 МРа (15 Kg/cm2)дан ортиқ бўлмаган босимли тўйинган сувли буғ билан тўлдириш.
Карбонат ангидрит кислотаси (азот) ёки буғ чанг тўзонланишини олдини олиш учун бункернинг юқори қисмига, бункер шипига параллель ҳолда тарқатилиб узатилиши керак. Узатиш тизими уни уланишида чанг ёқилғиси бункерига конденсатни ташлаб юборилиши имконини истисно қилиши керак;
бункерни ҳаво билан шамоллатиш ва ундан кейин уни карбон оксиди йўқлигига анализ қилиш билан;
бункерга люк очилсин; агар люк қопқоғи ошиқ-мошиқсиз бўлса, уни бункерга тушиб кетиши олдини олиш чораларини кўриш зарур;
бункер деворларини сачратилган сув оқими билан ҳўллаш;
бункерга юқори қисмида илгакли металл нарвонини ёки қулай арқон нарвонини қаттиқ қўзғалмас конструкциясига осиб ва уни ишончли мустаҳкамлаб тушириш керак.
Бункер ичида ишлаган вақтда вақти-вақти билан унинг ичида карбон оксиди мавжудлигини текшириб туриш зарур. Карбон оксиди борлиги аниқланганда, ходимлар бункердан чиқарилиши керак, ёниш жойлари ўчирилиши, бункер янгидан шамоллантирилиши ва карбон оксиди йўқлигига ҳавони қайтадан анализ қилиниши керак.
514. Бункерда ишлаётганда мазкур Қоидаларнинг 104-банди талаблари бажарилиши шарт.
Бункерда ишлаётган ходимлар устидан кузатувчилар сонини, ҳар бир ишлаётганда камида бир кузатувчи ҳисобидан келиб чиқиб иш раҳбари аниқлайди.
Бункерда бир киши ишлаётганда камида икки кузатувчи тайинланади.
515. Бункерга туширилаётган нарвонларни ва унга тушаётган одамларни сақлаш белбоғларининг страховка арқонлари люк яқинидаги мавжуд бўлган скобалар ва ҳалқаларга маҳкамланиши керак.
516. Бункернинг ёки отсекнинг бир томонида кўмир ёки торф осилиб қолса, осилиб қолган ёқилғининг юқори сатҳидан пастга тушиш ман этилади. Бунда страховка арқони бункернинг ёқилғи осилиб қолган томонига боғланган бўлиши керак.
517. Бункерда мовутдан тикилган костюм ва пойафзал устидан чиқарилган шимда, этикда, қўлқопда, кўзойнакда, распиратор ва каскада ишлаш зарур. Ишлаётганда ва кузатувчиларда шлангли газниқоблари тайёр ҳолатда бўлиши керак.
518. Иш бажарилаётганда олдиндан сақловчи белбоғнинг фал карабинини илиб қўймасдан нарвондан ёқилғи устига туриш ман этилади.
519. Ходимларнинг бункерда бўлиш вақтини ва дам олиш вақтини (бункердан чиқиш билан) нарядни бераётган шахс белгилайди.
520. Ишчи бункердан кўтарилаётганда страховка арқони сиртмоқ ва юқори учи орасида одамни кўтариш билан бир вақтда, бункерда арқон осилиб қолишига йўл қўймасдан, тортиб олиниши керак.
521. Қабул қилиш — тушириш қурилмаларнинг тирқишли бункерларда таъмирлаш ишлари бажарилаётганда, куракли таъминлагич ишлаётган вақтида ходимлар унинг ҳаракат қилиши йўналишининг қарама-қарши томонида ва ундан 3 m дан кам бўлмаган масофада туриши шарт.
Таъминлагичларга хизмат кўрсатувчи ходимлар бункерда ишлаётган одамлар турган жойи тўғрисида огоҳлантирилган бўлиши керак.
522. Одам тасодифан бункерга тушиб кетса, зудлик билан бункерга ёқилғи узатишни тўхтатиш, кескин узувчи шиберни ёпиш ёки таъминлагичларни тўхтатиш ва йиқилиб тушганни кўтариб чиқиш учун шошилинч чоралар кўриш керак.
523. Кулли бункерлар ичида ишлаётганда, ушбу бункерга течкалардаги затворлар ёпилган ва қулфланган бўлиши керак.
524. Бункерда зичланиб ёки қотиб қолган кулдан ҳосил бўлган гумбазларни ён эшикчалар ёки люклар орқали бузиш керак.
525. Кул течкаларида тиқинларни уриб туширишда ёки зичланиб, ёки қотиб қолган кулдан ҳосил бўлган гумбазлар қулатилаётганда бункер ичида бўлиш ман этилади.
В. Газ хўжалиги қурилмаларига хизмат кўрсатиш
526. Газ хўжалиги ускуналарига хизмат кўрсатиш ва ҳаво муҳитини назорат қилиш, «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси тасдиқлаган «Газ хўжалигида хавфсизлик қоидаларига»га мувофиқ бўлиши шарт.
Газсимон ёқилғидан фойдаланадиган корхонада, раҳбар муҳандис-техник ходимларидан газ хўжалигини хавфсиз эксплуатация қилиш учун масъул шахс буйруқ билан тайинланган бўлиши шарт.
527. Таъмирлаш учун узилган газ қувури участкасининг чегарасида узувчи қурилмалардан кейин тиқинлар ўрнатилган бўлиши керак.
528. Газни ростловчи пунктларининг ва газни ростловчи қурилмаларининг хоналарига (доимий навбатчи ходимларисиз), ерости газ қувурларининг кўриш қудуқларига, шунингдек, газланишга нисбатан хавфли бўлган жойларга (доимий хизмат кўрсатувчи ходимларисиз), махсус ўқитилган ходимлар мазкур Қоидаларнинг 103 — 105-бандлари талабларига мувофиқ хизмат кўрсатиши керак
529. Газ қувурлари ўтган барча хоналар, уларнинг ҳавосида газ мавжудлигига портлашдан ҳимояланган турдаги газоанализаторлар ёрдамида, корхонанинг бош муҳандиси тасдиқлаган график бўйича текшириб турилиши шарт.
Ушбу хоналарнинг ҳавосида газ мавжудлиги аниқланган барча вазиятларда зудлик билан тегишли цех бошлиғи, корхонанинг бош муҳандиси ва газ хўжалигини хавфсиз эксплуатация қилиш учун масъул ходимга хабар берилиши керак.
Ҳаво намунасини олиш жойлари маҳаллий йўриқнома билан белгиланади.
Г. Қозонхона қурилмаларига хизмат кўрсатиш
530. Қозонхона қурилмаларининг тузилиши ва уларга хизмат кўрсатилиши «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси тасдиқлаган «Буғ ва сув иситувчи қозонларни тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари», «Чангсимон ҳолатда ёқилғини тайёрлаш ва ёқиш учун қурилмаларнинг портлаш хавфсизлиги қоидалари» ва «Қозон қурилмаларида мазут ва газдан фойдаланилганда портлаш хавфсизлиги қоидалари»га мос бўлиши шарт.
531. Қозон (буғ-сув тракти, ўтхона ва газ йўллари)нинг сақлагич ва портлаш клапанлари, ишлаганда сув-буғ аралашмасини ва портлаш газларини хизмат кўрсатувчи ходимлар учун хавфсиз бўлган, ишчи хонасидан ташқари жойларига чиқарувчи қувурларга эга бўлишлари, ёки одамлар бўлиши эҳтимоли бор томондан қайтаргич шчитлари билан тўсилган бўлиши керак.
532. Ишлаб турган қозонларнинг сақлагич клапанларини поналаб қўйиш ёки юк массасини ошириш ёки қандайдир бошқа усул билан клапан тарелкасига босишни ошириш ман этилади.
Ричагли сақлагич клапанларининг юклари ўзидан-ўзи силжишига йўл қўймаслик учун стопорланган ва пломбаланган бўлиши шарт.
533. Қозон форсункаларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун эркин, қулай яқинлашиш таъминланган бўлиши керак.
Аланга орқага урганда куйиб қолишни олдини олиш учун, форсункалар ўрнатиладиган тешикларида экранлар бўлиши керак, форсункаларга ёқилғи ва ҳаво берилишини ростловчи вентиллар ёки уларнинг юритмалари тешиклардан нарида жойлаштирилиши керак.
534. Айланиб чиқиш вақтида қозондаги люклар, кириш учун туйнукларни очиш ман этилади, кўриш люкчалари ва тешиклари, уларнинг ён томонида туриш шарти билан қисқа муддатга очилиши бундан истисно.
535. Кириш туйнуклари ва кўриш тешиклари очиқ бўлганда ўтхонада ёқилғини ёқиб юбориш ман этилади. Алангани доимий кузатиш учун кўриш тешиклари ойна билан беркитилган бўлиши керак. Пуфлаш остида ишловчи қозонларда ойналар синишини олдини олувчи қурилмалар назарда тутилган бўлиши керак. Кўриб чиқадиган ходимлар ҳимоя кўзойнакларини кийиши шарт.
536. Қозон ёқилишидан олдин унда барча таъмирлаш ишлари тўхтатилиши ва цех (блок) сменаси бошлиғи томонидан қозонни ёқишга алоқаси бўлмаган барча ходимлар чиқариб юборилиши керак.
Қўшни қозонларда, ёқилаётган қозон томонига қаратилган ўтхона ва газ йўллари ташқарисида ёки ундан тўғри кўриниш чегарасида бўлган (олдинги ва орқа деворлари, шип ёпмалари) барча таъмирлаш ишлари тўхталиши керак.
Қозонда ишлаш навбатчи ходим кўрсатмаси бўйича қайта бошланади.
537. Қозоннинг пастки нуқталарини пуфлашда олдин пуфлаш муҳити йўналиши бўйича биринчи вентили тўлиқ очилиши, кейин аста-секин иккинчиси очилиши керак. Пуфлаш тугатилгандан кейин, олдин йўналиш бўйича иккинчи вентиль, ундан кейин биринчи вентиль ёпилиши керак.
538. Қозонхонага газни бериш тўсатдан тўхтаб қолса, қозонхонага кирувчи газ қувури ва қозонлардаги газни узувчи қурилмалари ёпилиши керак, узилган газ қувурида эса пуфлаш свечалари очилиши керак.
539. Кўриб чиқиш ва шуровка ишлари бажарилаётганда очиқ кўриш тешиклари, назорат ва тозалаш люклари қаршисида туриш ман этилади.
540. Қозон ва регенератив ҳаво иситгичларнинг қизитиш юзаларини импульсли (термотўлқинли) ва бошқа механизацияланган туридаги тозалашлар ўтказишдан олдин ходимлар қозоннинг тозаланаётган элементлари жойлаштирилган зонасидан чиқарилиши керак.
Тозалаш даврида бу зонада кўриб чиқиш ва таъмирлаш ман этилади.
541. Қозоннинг қизитиш юзаларини пуфлашдан олдин тортиш кўпайтирилиши ва ёнишни турғун режими таъминланиши керак.
Пуфлаб тозалаш фақат қозон режимини бевосита олиб бораётган шахс рухсати билан амалга оширилиши мумкин.
542. Қозонни стационар пуфловчи қурилмалари билан механизациялаштирилган пуфлаб тозалаш махсус йўриқномаларга мувофиқ бажарилиши керак.
543. Стационар пуфлаш қурилмалари йўқ бўлганда пуфлаб тозалашни қўлда бажариш мумкин.
544. Қўл билан пуфлашда ходимлар ҳимояловчи кўзойнаклар, қўлқоплар ва пелеринали каскалар кийиши керак.
545. Пуфлаш олдидан ўтхонадан шлак ва кулни узлуксиз чиқариб ташлаш қурилмаларида гидрозатвор турғунлиги текширилган бўлиши керак.
Шлак ва кулни даврий чиқариб ташлаш қурилмали қозонларда қозон пуфланишини ва шлак чиқарилишини бир вақтда ўтказиш ман этилади.
546. Агар пуфлаш даврида пуфлаш люкидан газ ва кул чиқаётган бўлса ва ўтхона қорайса ёки бегона шовқин пайдо бўлаётган бўлса, пуфлаш тўхтатилиши керак.
547. Қозонни сиқилган ҳаво билан пуфлаб тозалашда, қувурни ўтхонага киритишдан олдин ҳаво вентилини очиш ва вентилни ёпмасдан олдин қувурни ўтхонадан чиқариш ман этилади.
Лючкаларни ўз томонга, улардан ташқари томонда турган, ҳимоя кўзойнакни ва қўлқопларни тақган ҳолда очиш лозим.
548. Қозон буғ-сув қоришмаси билан пуфланганда, ўтхонанинг пуфланаётган томонидаги лючкалар ва кўриш тешикларини очиш ман этилади.
549. Сувкўрсатгич асбобларини пуфлашда операциялар қуйидаги тартибда бажарилиши зарур:
пастки пуфлаш вентили катта бўлмаган бурчакка аста-секин очилсин;
пастки (сув) тез ҳаракат қилувчи кран 8 — 10 s га ёпилсин, ундан кейин яна очилсин;
юқори (буғ) тез ҳаракат қилувчи кран 8 — 10 s га ёпилсин, ундан кейин яна очилсин;
пастки пуфлаш вентили ёпилсин.
Пуфланаётган буғ-сув аралашмаси пастки пуфлаш вентилидан кейин турган ва дренаж қувурчаси учун тешикли қопқоқ билан ёпилган воронкага туширилиши керак.
Пуфлаш вақтида ишчи, сувўлчагич ойнасидан ён томонда туриши керак ва барча операцияларни ҳимояловчи кўзойнагида ва брезент қўлқопда бажариши керак.
Д. Қозонларнинг ўтхоналари, газ йўллари, ҳаво ўтказгичлари ва барабанлари ичида ва тутун мўриларида ишлаш
550. Қозон қурилмасининг элементларида, шунингдек, ҳаво узатгичларида ва газ йўлларида ишлар қуйидаги шартлар билан бажарилиши керак:
Мазкур Қоидаларнинг 284 банди, 11-иловасининг 1—2-бандлари талабларига мувофиқ уларни ишлаб турган ускуналаридан ва буғ, сув, мазут, газ, ва ҳаво ўтказувчи қувурларидан узиш, ҳамда буғ, сув, мазут ва газ бўйича узувчи арматураларида тиқинларни ўрнатиш;
уларни зарарли газлардан шамоллатиш ва ҳавони газланганликка текшириш;
мазкур Қоидаларнинг 265 ва 266-бандлари талабларига риоя қилиш;
«Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари» талабларига мувофиқ тортиш пуфлаш қурилмаларининг электр двигателларидан кучланишни олиб қўйиш.
551. Қозон қурилмасининг элементлари, ҳаво ўтказгичлари, газ йўллари ичида кўчма электр ёритгичлари билан ишлаётганда лампалар сони иккитадан кам бўлмаслиги керак, улар 12 V кучланишли алоҳида манбалардан таъминланиши керак. Шунингдек, аккумулятор ва батареяли фонарлар билан ёритишга рухсат этилади.
552. Қозон ўтхонасининг ичида 220 V гача кучланишли умумий ёритиш чўғланишли лампали ёритгичларни қўллаш рухсат этилади. Бунда ёритгичлар иш жойидан камида 2,5 m баландлигида жойлаштирилган бўлиши керак ёки асбоблар қўлланмасдан лампага тегиш иложини истисно қилувчи чоралар кўрилиши керак. Электр ўтказгичлар ҳимояланган симлардан бажарилган бўлиши ёки металл енглар учида ўрнатилган бўлиши керак.
Қозон ўтхонасининг ичида ёритиш етарли бўлмаса 220 V кучланишли прожектордан фойдаланишга рухсат этилади, у қозон ўтхонасининг ташқарисида, ишчилар яқин кела олмайдиган жойда ўрнатилиши керак.
Ёритиш асбобларини электротехник ходимлар ўрнатиши керак.
553. Қозон деворларини ва қувур элементларини шлакдан, кулдан ва ёнаётган қолдиқларидан тозалаш тугатилмагунча қозон қурилмасининг элементлари, газ йўллари ва ҳаво узатгичларига таъмирлаш ходимларини ишга қўйиш ман этилади.
554. Ўтхонада, қулаш хавфи бор осилиб қолган шлак бўлаклари ёки ғиштлар мавжуд бўлса, ишлаш ман этилади.
555. Қозон ўтхонасида осилиб қолган бўлаклар олдин уларга сув сепилгандан кейин кириш туйнуклари, люклар ва кўриш тешиклари орқали уриб туширилиши керак. Деворларга ёпишиб қолган шлак ўсимталари ва шлак тузилмаларини ўтхонанинг юқори қисмидан ўтхона ичида туриб уриб тушириш мумкин. Ўтхонага киришдан олдин оёқ турадиган жой ишончли мустаҳкамлиги тўғрисида ишонч ҳосил қилиниши керак. Ўтхонага киришдан олдин уриб туширилган бўлаклар устидан сув қуйилиши керак.
Қозон ва унинг элементларини тозалаш тутун газлари йўналиши бўйлаб бажарилиши керак. Ўтхона деворларидан шлакни юқоридан пастга қараб уриб туширилиши керак. Ишчилар тозаланаётган майдондан пастда туриши ман этилади.
556. Ўтхонада шлак катта миқдорда бўлса уни бир йўла бутун кенглик бўйича уриб туриши мумкин эмас, балки олдиндан кичик вертикал ариқча уриб очилиши керак ва у бўйлаб пастга учувчан кулни устига сув сепиб йўналтириш керак. Ундан кейин секин-аста ариқчани кенгайтириб кул тушириши давом эттирилиши керак.
Шлак сирғаниб тушиб кетишини олдини олиш учун бир вақтда бир нечта ариқчалар қилиб ўтхонани тозалаш ман этилади.
557. Қизиган кул ва шлакка сув сепилаётганда, ишчи ҳосил бўлаётган буғ унга етмайдиган масофада туриши керак. Қизиган кул ва шлака сув қуйиш фақат сувни сачратиб сепиш билан бажарилиши керак. Сув қуйишни бажараётган ишчи иссиқ махсус кийимда пелеринали каскада ва ҳимояловчи кўзойнакда бўлиши керак.
Ўзининг ёки бошқа ишчиларнинг оёғи остидаги шлак ва кулга сув сепиш ман этилади.
558. Шлакка ва кулга сув сепилаётганда ва ўтхона тозаланаётганда, ишчилардан бири ташқарида кириш туйнуги олдида ўтхона ичида ишлаётганларни кузатиб туриши керак.
559. Ўтхона ичида иш бажарилаётганда унда бир вақтнинг ўзида камида икки киши бўлиши шарт.
560. Ўтхона тозаланаётганда конвектив шахтасида жойлаштирилган газ йўлларида ва қозоннинг иситиш юзаларида ишлаш ман этилади.
561. Мазут ёқадиган қозонларнинг ўтхонасида ва конвектив иситиш юзаларида ишлаётган ходимлар ҳосил бўлган ёпишиб қолган қатламлар ва ювинди сувларнинг зарарлиги тўғрисида билиши керак ва ишлаётганда распираторлар, кислота ва ишқорбардошли қўлқоплардан фойдаланиши керак.
562. Қозон ўтхонаси ёки конвектив шахтасининг ичига пайвандлаш кабеллари, газ келтирувчи енглар ёки ёритиш симлари ўтадиган туйнуклардан кириш учун фойдаланиш ман этилади.
563. Ўтхона ичида уни олдиндан тозаламасдан, қозонни авариявий таъмирланиши бажарилаётганда ишларни бошлашдан олдин ходимларнинг устига шлак ва ғиштлар тушишини олдини олиш учун чоралар кўрилиши шарт.
564. Қувурли ҳавоиситгичларнинг кубларини кўтаришдан олдин, кўтарилаётган кубнинг оғирлиги ва унинг қувурлари кул ва питра билан қопланганлигини ҳисобга олиб, дастлаб юқори ва пастки қувур тахталарини боғлаб кўйиши керак.
565. Айланадиган регенератив ҳавоиситгичларида таъмирлаш ишлари бажарилаётганда, қисилиб қолган набивка пакетларини чиқариб олиш ва совуқ набивка пакетлари ўрнатилаётганда ва чиқарилаётганда уларнинг тагида туриш, шунингдек, ротор силжитилаётганда бочка ичида туриш ман этилади. Роторни айлантириш махсус мосламалар билан амалга оширилиши шарт.
566. Қозоннинг барабани ичида ишни бошлашдан олдин иккала люк очиқ бўлиши керак.
Кислота билан ювилгандан кейин, қозон барабанига киришга ишчиларга ижозат беришдан олдин шамоллатиш ўтказилиши ва барабан ичидаги ҳавода кислород етарлиги (ҳажм бўйича 02=20%), ҳамда водород ва олтингугуртли газ мавжудлиги текширилиши керак. Барабандаги водороднинг концентрацияси, мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида кўрсатилган, унинг алангаланишининг пастки чегарасидан 1/5 дан ошиши мумкин эмас, олтингугуртли газни эса — мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида кўрсатилган энг кўп йўл қўйилган концентрацияси қийматидан ошмаслиги керак.
567. Қозон барабанини шамоллатиш кўчма вентилятор ёки ҳаво-души қурилмаси билан таъминланиши керак, у барабандан ташқарида (барабаннинг очилган люкларининг бирида, олдида ёки бирон-бир вақтинча бўшатилган штуцернинг олдида) жойлаштирилиши шарт.
Пастки барабанда ишлаётганда иш жойлари шамоллатилишини жадаллаштириш учун юқоридаги барабанларнинг люклари ҳам очиқ бўлиши керак.
568. Барабан ва бириктирувчи қувурларни тозалаш ишларини камида икки киши бажариши керак. Қайнатгич қувурларини эгилувчан валли дастакли силлиқлаш электр машинаси билан тозалашда ишчилардан бири барабанда ишлаётганни кузатиб туриши ва унинг кўрсатмаларини бажариши, шунингдек зарур бўлган вазиятда электр двигателини тармокдан узиш учун ўзининг олдида коммутацияловчи аппаратга эга бўлиши керак. Электр двигатели масофадан бошқариладиган вазиятларда хам кузатувчи бўлиши мажбурийдир.
569. Қайнатгич қувурлари тозаланаётганда силлиқлаш каллагини электр двигатели тармоқдан узилгандан кейин қувурдан чиқариш керак; электр двигателини қайта уланиши каллак яна қувурга киритилгандан кейин бажарилади.
570. 12 V дан юқори кучланишли электр двигателлари ва кўчма дастакли ёритгичлар ёки электрлаштирилган асбоблар уланадиган пасайтирувчи кўчма трансформаторлари барабан ташқарисида, кириш туйнуги олдида ўрнатилиши керак. Трансформаторнинг корпуси ва пастки кучланиш чўлғамининг чиқарилган симларидан бири ерга уланишга эга бўлишлари керак.
Ушбу вазиятларда қўлланадиган электр ускуналари «ССБТ. Электротехник маҳсулотлар. Умумий хавфсизлик талаблари» ГОСТ 12.2.007 ва «ССБТ. Дастакли электр машиналари. Умумий хавфсизлик талаблари ва синаш усуллари» ГОСТ 12.2.013 лар талабларига мувофиқ бўлишлари шарт.
571. Қизитиш илонсимон юзаларни шар билан прокатлашда махсус туткичлардан фойдаланиш зарур.
572. Тутун қувурлари ва газ йўлларини ташқаридан кўриб чиқишни камида икки киши ўтказиши керак, ичини кўриб чиқиш ва таъминлашни мазкур Қоидаларнинг III боби 9-параграфи талабларига риоя қилиб, камида уч киши ўтказиши шарт.
573. Газ йўллари ва тутун мўриларидаги ишлар, фақат иш жойларини очиқ люклар орқали пухта шамоллатилгандан ва ишлаб турган қозонлар томонидан тутун газлари кирмаслиги учун, қулфлар билан қулфланадиган тўсма заслонкаларни ёпиш ва зичлаштириш ёки металл тунука билан қорежаган ва периметри бўйлаб асбест шнури билан зичланадиган ғиштли ёки ёғоч вақтинчалик турғун герметик деворларини ўрнатиш билан ҳимоялангандан кейин ўтказилиши керак. Буғнинг пуфлаш линияларини, уларда тиқинлар ўрнатиш билан тармоқдан узиб қўйиш зарур.
574. Тутун қувурлари ва газ йўлларининг ички таъмирланиши тутун газлари йўқлигида ва газ йўлининг шамоллатилиши етарли бўлгани текширилганидан кейин бажарилиши шарт.
575. 1.3 m ва ундан юқорида ишланганда мазкур Қоидаларнинг III боби 6-параграфи талабларига мос бўлган ҳавозалар ва люлькалар ўрнатилиши керак.
576. Газ йўллари ёки бошқа короблар ичида ишчиларни юриши зарур бўлса, уларнинг туби қопламасининг мустаҳкамлиги текширилиши керак. Бўш бўлиб қолган ёки шикастланган жойлар аниқланса, короб туби бўйлаб тахтадан тўшалмалар ётказилиши, коробларда кул мавжуд бўлса уни чиқариб ташлаш керак.
Коробларни горизонтал ҳолатидан вертикал ҳолатига ўтиш жойларида одамларни йиқилиб тушишини олдини олиш учун, улар ишлаш даврида тўсиб қўйилган бўлиши керак.
Газ йўлларида одамларни тушиши ва кўтарилиши яхши мустаҳкамланган нарвонлар ва траплар бўйича амалга оширилиши керак.
577. Тутун қувурида ишчиларни кўтарилиши ва тушиши учун юриш нарвонининг шахтаси тўрт томондан бутун баландлиги бўйича ва ишчи майдончаси сатҳидан 2.5 m ва ундан юқорисида тўрлар билан ҳимоялаши зарур.
578. Ригеллар, кашаклар ёки кўтаргич троси бўйича ишчиларни кўтарилиши ва тушиши, шунингдек, тутун қувурининг скобалари ёки ташқи юриш нарвонлари бўйича бир нечта ишчиларни бир вақтда кўтарилиши ёки тушиши ман этилади. Светофор майдончаларига эга бўлган қувурларда, бир вақтнинг ўзида ушбу майдончалар орасида турли сатҳларда ишчиларни кўтарилишига (ёки тушишига) рухсат этилади, бунда улардаги люклар мажбурий ёпилиши керак.
579. Ҳимоялаш тўсиқларисиз 1,3 m ва ундан юқорида ишлаганда сақловчи белбоғлардан фойдаланиш зарур, уларни карабинли навбатма-навбат илиб қўйиш учун иккита занжири бўлиши керак. Ходимларга сақловчи белбоғсиз юриш, нарвонга чиқишга ижозат бериш ман этилади.
580. Осма мосламаларда туриб таъмирлаш ишлари ёки кўриб чиқиш ўтказилаётганда, тутун қувурининг ён атрофидаги, унинг цоколидан бошлаб ўлчанганда, баландлигининг 1/10 ташкил этувчи масофада жойлашган хавфли зона тўсиб қўйилиши керак. Тўсиқларда, тўсилган зонага киришни ман этадиган хавфсизлик белгилари осиб қўйилган бўлиши керак. Хавфли зона чегарасидаги одамлар ўтиш жойлари ва транспорт юриши жойлари устидан ҳимояловчи пешайвон, ён тўсиқлар, шунингдек, бегона шахсларга ўтишни ман этувчи хавфсизлик белгилари ўрнатилган бўлиши шарт.
581. Тутун қувурлари ичида таъмирлаш ишлари уларни кулдан тозалангандан кейин ўтказилиши керак.
582. Қувур ичида бир вақтнинг ўзида бир нечта ярусда ишланаётганда, уларнинг ҳар бири юқорисидагидан яхлит ҳимояловчи тўшама билан ажратилган бўлиши керак. Футеровка қисмларга ажратилаётганда икки ва ундан ортиқ ярусларда бир вақтда ишлаш ман этилади.
583. Қозонларнинг ўтхоналари, газ йўллари, ҳавоузатгичлари ва барабанлари ичида ишлар тугатилгандан кейин мазкур Қоидаларнинг 278-бандлари талаблари бажарилиши керак.
Е. Шлак-кулни чиқариб ташловчи тизими ва култепаларга хизмат кўрсатиш
584. Шлак ва кулни даврий чиқариб ташлашда, хар сафар ташқи люкларни шлак ва кул бункерларнинг затворларини очишдан олдин қозон машинистини шлак ва кулни навбатдаги туширилиш тўғрисида огоҳлантириш, ҳамда шлак ва кул устига сув қуйиш керак.
Кул ва шлакни туширилиши қозон нормал (меъёрий) ҳолатда ишлаётганда бажарилиши керак.
585. Қозон ўтхонаси ва газ йўлларидан кул ва шлак туширилаётганда, ушбу ишларда банд бўлган шахслар люкдан четда туришлари керак.
586. Шлак затворларини, кулни вагонеткаларда чиқариб ташлашда эса кул затворларини очишни ҳам, фақат масофадан амалга ошириш керак. Бунда затворнинг олдидан барча ходимлар четга чиқарилиши керак.
587. Етарли даражада ёритилмаган майдончаларда, ҳамда бунга мўлжалланмаган тасодифий жойларда (панжараларда, зинапояларда, қувурларда) туриб шлакни уриб тушириш ман этилади.
588. Қозонларнинг шлакни чиқариб ташлаш қурилмаларини шлакдан тозалаш ва қуруқ кулушлагичларнинг кулни тушириш трактларида тиқилиб қолган кулларни бартараф этишда қуйидагилар ман этилади:
ванналар ва бункерларнинг ичига кириш;
каналлар ёпмалари олиб қўйилганда ишлаш;
иссиқ шлак ва кул тўпламларида туриш;
распираторларсиз кулни туширгичларда ишлаш.
589. Шлак ва кулни чиқариб ташлаётганда ходимлар қўлқоп, ҳимояловчи кўзойнак ва пелеринали ҳимоя каскасини кийишлари керак, шим этик устидан кийилган ва унинг устига туширилган бўлиши керак.
590. Шлак, кул ўтгазгичларнинг қувурларини айлантириб қўйиш ёки таъмирлаш кичик механизация воситаларини қўллаш билан қувурлар бўшатилганда ва насослар тармоқдан узиб қўйилганда бажарилиши керак.
591. Култепалардаги уюмларни тозалаш резинали этикларда бажарилиши керак.
592. Шлак, кул ўтказгичлар секциялари ажратилганда қувурда қолган пульпани (кул ёки шлак) тўкиб олишга чоралар кўрилган бўлиши керак. Қувурлар кўтарилаётганда ходимлар секция учларидан четга чиқарилиши керак.
593. Пульпаўтказгич ва қувурўтказгичлар устида юриш ман этилади.
594. Янги ювилган кулшлак пляжида юриш ман этилади. Сувсизлантирилган кулшлак пляжи бўйича юриш фақат алоҳида вазиятларда иккинчи шахс кузатувида рухсат этилади, бу ҳолда олдида юраётган одам янги ювилиб уюлган қатламнинг қаттиқлигини ходача билан текшириши керак.
595. Қайиқда, катамаранда ёки плотда туриб ишни бажараётган ходимлар (тиндиргич ҳовузининг чуқурлигини ўлчаётганда, сувни чиқариб юборадиган иншоотларда шандорларни ўрнатишда ва б.) қутқариш воситаларига (жилетлар, белбоғлар ва б.) эга бўлиши керак.
Қайиқлар, понтонлар ёки плотларни қўллаш билан боғлиқ бўлган тиндиргич ҳовузида чуқурликни ўлчаш, шандорларни ўрнатиш ва бошқа ишларни бажариш шамол тезлиги 9,8m/s дан ортиқ ва тўлқин баландлиги 0,35 m дан юқори бўлганда ман этилади.
596. Шлак — кулни чиқариб ташловчи тизими ва култепаларга хизмат кўрсатиш мазкур Қоидаларнинг 12-иловаси талабларига мувофиқ амалга оширилиши шарт.
Ж. Электр фильтрларига хизмат кўрсатиш
597. Қозоннинг газ йўлларидаги электрофильтрлар секцияларини механик қисмини таъмирлаш ва тозалаш учун:, шунингдек, ушбу секцияларни силкитиш механизмларини таъмирлаш учун уларнинг электр қисмини электротехник ходимлари тармоқдан узишлари шарт. Секцияларда, уларнинг люкларида ва механизмларида огоҳлантирувчи хавфсизлик белгиларини қозон (қозонтурбина) цехининг ходими осиши шарт.
598. Электр двигателини кўп марта улаш ва узиш талаб қиладиган, электр фильтрларни силкитиш механизмини ишлатиб кўриш ва ростлаш ишлари, электр схемасини ажратмасдан бажарилиши мумкин.
Бу вазиятда, электр двигателини тасодифий уланишини олдини олиш учун, электр двигателини ва унинг ишга тушириш қурилмасини назорат қилиб туриш учун бригада таркибидан кузатувчи ажратилган бўлиши керак.
599. Электр фильтрлар секциялари ичида кўриб чиқиш ва таъмирлаш уларни электр қисми узилгандан кейин, электр фильтрни тутун йўлларидан икки томондан шиберлар ва тиқинлар билан ажратилгандан, уларнинг тожланувчи тизими ерга улангандан кейин ва секция шамоллатирилгандан кейин бажарилиши шарт.
600. Бункернинг пастки қисмида ишлашни бошлашдан олдин электродларни силкитиш, бункерни чангдан озод қилиш ва деворларга сув сепиш зарур. Электр фильтрларнинг юқори қисмида ишлаганда фақат юқори люклар очиқ бўлиши керак.
601. Электр фильтрларда чангга қарши распираторларда ва қутқариш белбоғларини қўллаб ишлаш керак.
Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling