Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг
Download 0.85 Mb.
|
116 01.06.2009-1
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг буйруҒи ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИ ВА ИССИҚЛИК ТАРМОҚЛАРИНИНГ ИССИҚЛИК МЕХАНИКА УСКУНАЛАРИНИ ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШДА ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган, 2009 йил 19 июнь 6-15/13-5156/6-сон] Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергетика назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» инспекцияси) тўғрисидаги низом асосан буюраман: 1. Электр станциялари ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради. Бошлиқ А. НИМАТУЛЛАЕВ Тошкент ш., 2009 йил 1 июн, 116-сон «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 1 июн 116-сонли буйруғи билан «Тасдиқланган» Электр станциялари ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майдаги «Меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги» Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ахборотномаси, 1993 йил 5-сон, 233-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 29-апрелдаги 210-сонли «Собиқ СССРнинг қонуности ҳужжатларини қайта кўриб чиқишни ташкил этиш тўғрисида» қарори асосида, шунингдек электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ мустаҳкам, хавфсиз ва самарали эксплуатация қилишни таъминлаш ва хавфли ишлаб чиқариш вазиятларининг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган. I боб. Атамалар ва таърифлар 1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилган: Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling