Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг
Download 0.85 Mb.
|
116 01.06.2009-1
§ 2. Ходимларга талаблар 15. Иссиқлик механика ускуналарига хизмат кўрсатиш бўйича ишга қабул қилинаётган шахслар «Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» буйруқга (2000 йил 22 июнь, рўйхат рақами 937 — Меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил 12-сон) мувофиқ дастлабки ва кейинчалик даврий тиббий кўрикдан ўтишлари шарт. 16. «Ун саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги» қарорга (2001 йил 9 июнь, рўйхат рақами 1040 — Меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил 11-сон) мувофиқ 18 ёшга тўлмаган шахсларни меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларга жалб қилиш тақиқланади. 17. Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирлиги ва соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган «Аёллар меҳнати тўлиқ ёки қисман тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай ишларнинг рўйхати»да (2000 йил 5 январь, рўйхат рақами 865 — Меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил) кўрсатилган ишларда аёлларга ишлашга рухсат берилмайди. 18. Электр станцияларининг цехлари ва иссиқлик тармоқлари ускуналарига хизмат кўрсатувчи шахслар ўзининг лавозим ва касбига қараб, мазкур Қоидаларнинг талабларини билишлари ва бажаришлари шарт. 19. Ўзининг ишида электр химоя воситаларидан фойдаланадиган шахслар «Электр қурилмаларида фойдаланиладиган химоя воситаларини қўллаш ва синаш қоидалари» талабларини билиши ва бажариши шарт. 20. Электр станциялари ва иссиқлик тармоқларининг асосий цехларини ускуналарига хизмат кўрсатадиган шахслар ва махсус ишларни бажариш рухсатига эга бўлган шахслар билимларини текшириш гувоҳномаларида бу тўғрисида ёзув бўлиши шарт. 21. Махсус ишлар деб қуйидагиларни ҳисоблаш керак: юқорида бажариладиган ишлар; босим остида бўлган идишларга хизмат кўрсатиш; оловли ва газдан хавфли ишлар; симоб билан ишлаш; электр-, пневмо- ва абразив асбоблар билан ишлаш; юкларни осиш ишлари; «Ўзбекистон темир йўллари» ДАЖК қармоғида бўлган ускуналарга хизмат кўрсатиш; ердан бошқариладиган юк кўтарувчи механизмлар билан бажариладиган ишлар; авто- ва электр юклагичларни қўллаб оғирликларни жойдан-жойга ташиш; металлга ишлов бериш ва абразив станокларда бажариладиган ишлар; буғ ва иссиқ сув қувурларига хизмат кўрсатиш. Махсус ишлар рўйхати корхона раҳбарияти кўрсатмасига биноан маҳаллий шароитни ҳисобга олган ҳолда бошқа қўшимча ишлар билан тўлдирилиши мумкин. 22. Электр станциялар ва иссиқлик тармоқлари ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш «Энергетика ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкил қилиш қоидаларига» мувофиқ амалга оширилиши шарт. 23. Технологик эҳтиёжлар учун ёнувчи, портлаш хавфи бўлган ва зарарли моддалар қўлланиладиган иссиқлик механикаси ускуналарига хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар, ушбу моддаларнинг хусусиятларини ва улар билан ишлашда хавфсизлик қоидаларини билишлари шарт. 24. Газ хавфи бор жойлардаги ускуналарга хизмат кўрсатувчи ва зарарли моддалар билан ишлайдиган ходимлар қуйидагиларни билишлари керак: цехда (районда) газ хавфи бор жойлар рўйхатини; зарарли моддаларнинг заҳарлаш таъсири ва улар билан заҳарланганлик аломатларини; газ хавфи бор жойларида ишларни олиб бориш ва у ерда бўлиш қоидаларини; нафас олиш органларини ҳимоя қилувчи воситалардан фойдаланиш қоидаларини; ёнғин хавфи бор моддаларни ва уларни ўчириш усулларини; зарарли моддалардан шикастланган шахсларни газ хавфи бор жойлардан эвакуация қилиш қоидалари ва уларга шифокордан олдинги ёрдам бериш усулларини. Табиий газда ишлайдиган қозон қурилмаларига ва газ хўжалигида хизмат кўрсатувчи ходимлар мазкур Қоидаларда қайд этилган талаблардан ташқари Ўзбекистон Республикасининг газ хўжалигида хавфсизлик қоидаларининг тегишли бўлимларини билишлари ва уларнинг талабларини бажаришлари шарт. 25. Барча ходимлар бажариладиган ишлар характерига мувофиқ, амалдаги меъёрлар бўйича махсус кийим, махсус пойабзал ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган бўлишлари ва иш вақтида улардан фойдаланиши шарт. 26. Ходимлар махсус кийимда, барча тугмаларини қадаб олган ҳолда ишлашлари шарт. Кийимда, ҳаракат қилувчи (айланувчи) механизмларнинг қисмларига илиниб кетиши мумкин бўлган, ёйилиб турган қисмлар бўлмаслиги шарт. Махсус кийимнинг енгларини шимариб қўйиш, этик қўнжларини қайириб қўйиш ман этилади. Заҳарли ва агрессив моддалар билан ишлаганда, қозоннинг қизитиш юзалари шлакдан тозаланганда, бункерлардан қизиган қум чиқарилганда, шунингдек электргазпайвандлаш, қоплаш, изоляциялаш, сочиладиган ва чангланадиган материалларни тушириш ва ортиш ишлари бажарилаётганда шимлар этик устидан кийилган бўлиши шарт. Ишлаб турган энергетик ускуналар хоналарида, қудуқларда, камераларда, каналларда, тоннелларда, қурилиш майдонларида ва таъмирлаш зонасида бўлганда барча ходимлар даҳан ости камари тақилган ҳимоя каскаларини кийишлари шарт. Сочлар каска тагига йиғилган бўлиши шарт. 27. Барча ишлаб чиқариш ходимлари кучланиш остига тушган одамни, электр токи таъсиридан озод қилиш ва унга биринчи ёрдам бериш, ҳамда бошқа бахтсиз ҳодисаларда жабрланганларга шифокордан олдинги биринчи ёрдам бериш усулларига амалда ўқитилган бўлишлари шарт. Ўқитиш электр энергетик ускуналарга хизмат кўрсатишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисалар оқибатида жабрланганларга шифокордан олдинги биринчи ёрдам бериш бўйича йўриқномага мувофиқ ўтказилиши шарт. III боб. Хавфсизлик техникасининг умумий қоидалари Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling