Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг
§ 1. Ҳудудлар, хоналар ва иш жойлари
Download 0.85 Mb.
|
116 01.06.2009-1
§ 1. Ҳудудлар, хоналар ва иш жойлари 28. Ҳар бир корхонада корхона ҳудуди бўйича иш жойига бориш учун хавфсиз маршрутлар ва ёнғин ёки авариявий вазиятлар содир бўлганда эвакуация қилиш режалари ишлаб чиқилиши ва барча ходимларга маълум қилиниши шарт. 29. Электр станциянинг ҳудудида ва корхонанинг ишлаб чиқариш хоналарида, уларда жойлаштирилган ускуналарга хизмат кўрсатишга алоқаси бўлмаган шахсларга, кузатиб юрувчи шахсларсиз кириш ман !қилинади. 30. Корхонанинг ҳудудида ва ишлаб чиқариш хоналарида транспорт йўлларининг тузилиши ва сақланиши «ССБТ. Корхоналарда юкларни жойдан-жойга ташиш жараёнлари. Хавфсизликнинг умумий талаблари» ГОСТ 12.3.020 талабларига мос келиши керак. 31. Ишлаб чиқариш хоналари ва иншоотларнинг ичида, ҳамда уларга ташқарида ёндошган ҳудуддаги барча одамларнинг ўтиш ва транспорт юриши йўллари ёритилган, бўш ва йўловчилар ва транспорт ҳаракати учун хавфсиз бўлиши шарт. Ўтиш жойлари ва транспорт юрадиган йўлларни юклар билан уйиб ташлаш ёки улардан юкларни жойлаштириш учун фойдаланиш ман этилади. Йўлаклар, транспорт ўтиш йўллари, шунингдек зиналар, майдончалар ва уларнинг панжаралари доимо соз ва тоза ҳолатда сақланиши, очиқ ҳавода жойлашганлари эса қор ва муздан тозаланиши ва қум сепиб турилиши лозим. Дўнгалак билан ўралган (обвалование) мазут хўжалиги ҳудуди, шунингдек мазутни қуйиш қурилмалари ҳар қор ёғганидан кейин тозаланиши шарт. Майдончалар ва ўтиш жойларининг тўшамалари, шунингдек уларнинг панжаралари ишончли мустаҳкамланган бўлиши шарт. Таъмирлаш вақтида олиб қўйилган панжаралар ва тўшамалар, таъмирлаш тугагандан кейин дарҳол жойларига ўрнатилиши ва яхшилаб мустаҳкамланиши шарт. 32. Биноларнинг темир йўл транспорти ва автомобиль транспорти ҳаракати зонасига чиқувчи барча дарвоза ва эшиклари олдида тўсувчи устунчалар ва панжаралар, ҳамда ГОСТ 10807 «Йўл белгилари. Умумий техник шартлар»га мувофиқ йўл белгилари ёки нурланувчи таблолар ўрнатилган бўлиши шарт. Дарвозаларда уларнинг ўз-ўзидан очилиши ёки ёпилишига йўл қўймайдиган фиксаторлар бўлиши шарт. Автомобиллар ва бошқа транспорт воситалари учун корхона ҳудудида ва бино ичида харакатнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган харакат тезлиги белгиланган бўлиши шарт. Чекланган ҳаракат тезлиги зоналари, транспорт воситалари туриш ва бурилиш жойлари кундузи ва кечаси яхши кўринадиган тегишли йўл белгилари билан таъминланган бўлиши шарт. Автомобиль транспорти коммуникациялар ва иншоотлар остидан ўтиш жойларида баландлик ва кенглик габаритларини чекловчи белгилар ўрнатилган бўлиши шарт. 33. Поездлар, маневр составлари, локомотивлар ҳаракат қилаётганда, вагонлар ажратилаётганда ҳаракат бошланишдан олдин хавфсиз жойга (йўл четига ёки излар орасига), энг четдаги рельсдан камида 2 m масофага чиқиб туриш лозим. 34. Газ йўллари тагида устахоналар, санитар-маиший ва бошқа хоналарни жойлаштириш ман этилади. 35. Қаватлараро ёпмалар, поллар, каналлар ва чуқурчалар соз ҳолда сақланиши шарт. Полдаги барча тешик жойлар тўсиб қўйилган бўлиши шарт. Қудуқлар, камералар, чуқурчалар ва люкларнинг қопқоқлари ва четлари, ҳамда каналларнинг ёпмалари пол ёки ер билан бир текисликда тарамланган темирдан ясалган ва ишончли мустаҳкамланган бўлиши шарт. 36. Камералар ва қудуқларда доимо тозаликни сақлаб туриш, мунтазам равишда сувни чуқурлардан чиқариб ташлаб туриш ва йўлакларда бегона нарсалар уюлишига йўл қўймаслик шарт. 37. Ишлар бажарилиши мумкинлигини тасдиқловчи дастлабки ҳисоб-китобсиз қурилиш конструкцияларини ўзгартириш ва уларда тешиклар тешиш ман этилади. 38. Каналларда хизмат кўрсатувчи ходимлар эркин ўтишига халақит берувчи берк тўсиқларни ўрнатиш ман этилади. Айрим вазиятларда, технологик шароитлар бўйича каналларни алоҳида бўлинмаларга ажратиш зарур бўлса, масалан, қўзғалмас темир-бетон шчитли таянч ўрнатишда, ажратувчи тўсиқдан олдин ва ундан кейин ер юзасига чиқишлар қилинган бўлиши керак. 39. Ҳар бир корхонада, (цехда, участкада) таъмирлаш майдончалари ва уларга рухсат этилган юкламалар кўрсатилган режа мавжуд бўлиши керак. Цехларда (участкаларда) майдончаларнинг чегаралари аниқ белгиланган бўлиши, улардаги тахтачаларда уларга мумкин бўлган юкламалар кўрсатилган бўлиши керак. 40. Ёритилиш даражаси «Табиий ва сунъий ёритиш» ҚМҚ 2.01.05 га мос келиши шарт. 41. Ёнувчи газ ва портлаш хавфи бўлган моддаларнинг буғлари кириши эҳтимоли бор хоналарни ёритиш учун портлашдан ҳимояланган ёритиш арматураси қўлланилиши керак. Ишлаб чиқариш хоналарида авариявий ёритиш ва 12 V ли ёритиш тармоғи бажарилган бўлиши шарт. 42. Иш жойларидаги шовқинлар даражаси «ССБТ. Шовқин. Хавфсизликнинг умумий талаблари» ГОСТ 12.1.003 да кўрсатилган йўл қўйилган қийматлардан ва энергетика корхоналарининг ишлаб чиқариш хоналарининг таснифи бўйича методик кўрсатмаларда йўл қўйилган шовқин даражасидан ошмаслиги шарт. 43. Иш жойларида (вибрацияни яратувчи ускуналардан) йўл қўйилган вибрация меъёрлари «ССБТ. Вибрацион хавфсизлик. Умумий талаблар» ГОСТ 12.1.012 да кўрсатилган қийматлардан ошмаслиги шарт. 44. Вентиляция, ҳавони кондиционерлаш ва ҳаволи иситиш тизимлари ГОСТ 12.4.021 «ССБТ. Вентиляция тизимлари. Умумий талаблар»га мос бўлишлари ва санитария меъёрлари талабларига мувофиқ белгиланган ҳаво алмашувини таъминлашлари шарт. 45. Корхоналардаги ишлаб чиқариш хоналарининг ишчи зонаси ҳавоси ГОСТ 12.1.005 «ССБТ. Ишчи зонасининг ҳавосига умумий санитария-гигиена талаблари»га мос бўлиши шарт. 46. Ҳар бир корхонадаги цехда (районда) «Цехда меҳнат шароитларининг санитария-техник ҳолати паспорти» олиб борилиши шарт, унда амалдаги меҳнат шароитлари қайд этилган, шунингдек меҳнат хавфсизлиги меъёрлари, қоидалари, стандартлари талабларини қониқтирмайдиган ишлаб чиқариш участкалари ва ишчи жойлари кўрсатилган бўлиши шарт. 47. Ҳар йили меҳнат муҳофазаси бўйича битимлар, жамоа шартномалари тузилаётганда, меҳнат муҳофазаси шароитларини яхшилаш бўйича комплекс режалар, ҳамда корхона жамоасининг ижтимоий ривожлантириш режаларининг тегишли бўлимлари санитария-соғломлаштириш тадбирлари ишлаб чиқилаётганда санитария-техник паспортларининг маълумотларидан фойдаланиш шарт. 48. Ҳар бир цехда (районда) паспортни ўз вақтида тўлдириш учун касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда корхона бўйича буйруқ билан масъул шахслар тайинланган бўлиши шарт. Цехда (районда) паспортни ўз вақтида ва тўғри тўлдирилиши учун ушбу бўлинманинг бошлиғи, корхонадапаспортлаш ўтказилиши учун эса — бош муҳандис жавобгардир. 49. Кислота, ишқор, фосфат, реагентлар ва бошқа материаллар СНиП-58-85 «Иссиқлик электр станциялари» талабларига мувофиқ омборхоналарда сақланиши шарт. 50. Симоб ишлаб чиқарувчи корхонанинг ўрамида, симоб буғлари ҳавода пайдо бўлиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш хоналарига қўйиладиган талабларга мувофиқ жиҳозланган махсус омборларда сақланиши шарт. Омборларда симобни идишларга хавфсиз солиш ва ташиш учун идишлар ва мосламалар захираси бўлиши шарт. Симобни ташиш фақат синМайдиган идишларда амалга оширилиши шарт. 51. Таркибида енгил алангаланувчи, портлаш хавфи бўлган ва заҳарли компонентлари бўлган кимё моддалари ва материаллари бошқа хоналардан ажратилган ҳолда ва «Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни сақлаш учун омбор корхоналари ва хўжаликларини лойиҳалаш меъёрлари ва техник шартлари», ҚМҚ 2.04.12 «Омбор бинолари ва иншоотлари», ШНҚ 2.01.02 «Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги» талабларига мос бўлган махсус омборларда сақланиши шарт. 52. Ишлаб чиқариш хоналарида бензин, керосин, спирт, нитробўёқлар, эритувчилар, суюлтирувчилар ва енгил алангаланувчи материалларни сақлаш ман этилади, уларнинг суткалик талаб чегарасидаги оз миқдори бундан истисно. Бу материалларнинг миқдори ва сақлаш жойлари маҳаллий ёнғиндан сақлаш органлари билан келишилган бўлиши шарт. Материаллар мустаҳкам металл тараларда махсус цех омборларида сақланиши шарт, уларнинг эшикларида чекиш тақиқланади ва очиқ олов қўлланилиши ман этилгани тўғрисида хавфсизлик белгилари осиб қўйилган бўлиши шарт. Белгилар ГОСТ 12.4.026 «ССБТ. Сигнал ранглари ва хавфсизлик белгилари» талабларига мос бўлиши шарт. Иш жойларининг яқинида мойлаш материалларини махсус металл идишларда ва мойлагичларда сақлашга рухсат этилади. Енгил алангаланувчи материаллар ишлаб чиқариш хоналаридан ташқарида махсус омборларда сақланиши шарт. Бу омборларнинг эшикларида осон алангаланувчи моддалар мавжудлиги ва очиқ олов қўлланилиши ва чекиш ман этилиши тўғрисида огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари осиб қўйилган бўлиши шарт. 53. Кўп бўлмаган миқдорда (2 — 3 литргача) ишқорлар ва кислоталар (плавик кислотаси бундан истисно) зичлаб ёпилган пробкали шиша тарада (бутилкаларда) вентиляция билан жиҳозланган алоҳида хоналарда сақланиши керак. Плавик кислотани полиэтиленли идишларда ёки парафинланган бутилкаларда сақлаш керак. Бутиллар саватларда ёки ёғоч панжараларда жойлаштирилган бўлиши шарт. Бутил ва панжара оралиғи ёғоч пайраҳа ёки сомон билан тўлдирилиши шарт. Сульфат ва азот кислотали бутилларни сақлаш учун ёғоч материаллардан фойдаланишга, уларни оловдан ҳимоялаш таркиби билан ишлов берилгандан кейин рухсат берилади. Кислота билан тўлдирилган шиша бутиллар ўрнатилган корзиналар (панжаралар) ерда бир қатор ўрнатилган бўлиши керак. Уларнинг ҳар бири кислота номи ёзилган ёрлиқ билан таъминланган бўлиши шарт. Кислотадан бўшатилган шиша бутиллар худди шундай шароитларда сақланиши зарур. 54. Электр станциясининг ишлаб чиқариш цехларида электр пайвандлаш ускуналарни ўрнатиш жойлари кўзда тутилган бўлиши ва газэлектрпайвандлаш ишларини бажариш учун марказлаштирилган тақсимлаш тармоқлари мавжуд бўлиши шарт. 55. Хоналардан ташқарида таъмирлаш ишлари ўтказилаётган жойлардаги материаллар, буюмлар, ускуналар ва уларнинг деталлари текисланган ва шиббаланган майдончаларда тартиб билан жойлаштирилган бўлиши шарт, уларни қиш вақтида қор ва муздан тозалаб туриш керак. Кўрсатилган буюмларни ўз ҳолатидан силжиб кетишининг олдини олиш чоралари кўрилиши шарт. Қиялик жойларда материаллар жойлаштирилганда майдончаларни ер юзасидаги сувлардан ҳимоялаш чоралари кўрилган: бўлиши шарт. Материаллар ва ускуналардан котлованлар ва траншеялар четигача масофа қиялик мустаҳкамлигини ҳисобга олиб белгиланади, бироқ у 1 m дан кам бўлмаслиги шарт. 56. Юкларни вақтинча сақлаш жойларида штабелларга тахлаш ГОСТ 12.3.009 «ССБТ. Юкларни ортиш-тушириш ишлари. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ амалга оширилиши шарт. 57. Майдончаларда юклар қуйидаги тартибда жойлаштирилиши шарт: тагликда пакетлардаги ғишт — икки ярусдан ортиқ бўлмаган ҳолда, контейнерларда — бир ярусда, контейнерларсиз — 1,7 m баландликдан ошмаган тўпларда; плитка материаллари (асбоцементли плиткалар, тўлқинсимон асбоцемент листлари ва ясси асбоцемент листлари) — 1 m баландликдаги тўпларда; майда навли металл — баландлиги 1,5 m дан ортиқ бўлмаган стеллажларда; йирик габаритли ва оғир вазнли ускуналар ва уларнинг қисмлари — тагликларда бир қаторда; қора прокат металлар (варақли пўлат, швеллерлар, икки таврали балкалар, навли пўлат) — тагликлар ва қистирмалар билан баландлиги 1,5 m гача штабелларда. Металли варақларни ён бошлаб ўрнатиш ман қилинади; иссиқлик изоляцияси материаллари — ёпиқ қуруқ хоналарда сақланиши шарти билан, баландлиги 1,2 m гача бўлган штабелларда; диаметри 300 mm гача бўлган қувурлар — тагликлари охирида чеклагичлар билан баландлиги 3 m гача бўлган штабелларда; диаметри 300 mm дан ортиқ бўлган қувурлар — эгар қилиб оралиқ қистирмасиз баландлиги 3 m гача бўлган штабелларда. Қувурларнинг пастки қатори тагликларга ўрнатилган, инвентар металл башмаклар билан ёки охирида чеклагичлар билан мустаҳкамланган, улар эса тагликларда ишончли маҳкамланган бўлиши шарт. 58. Ишларни бажариш учун ер остида ўтган қувурларнинг очилган камералари ва участкалари инвентар шчитлар билан тўсилган бўлиши шарт, уларда ГОСТ 10807 — 78 «Йўл белгилари. Умумий техник шартлар» талабларига мувофиқ йўл белгилари осиб қўйилган бўлиши шарт. Тўсиқлар ГОСТ 12.4.026 — 76 «ССБТ. Сигнал ранглари ва хавфсизлик белгилари» бўйича сигнал рангларига бўялган бўлиши шарт. Шчитлардаги сигнал йўл белгилари ва сигнал лампалари автотранспорт ва йўловчилар ўтиши мумкин бўлган барча тарафлардан тўсилган жойларни яхши кўринишини таъминлаши шарт. 59. Ишлаб чиқариш хоналарининг ишчи зонасидаги ҳавода зарарли моддаларнинг таркиби, мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида белгиланган чегаравий йўл қўйилиши мумкин бўлган концентрациядан ортиқ бўлмаслиги шарт. 60. Хоналарда ёнувчи газнинг концентрацияси, унинг алангаланиши пастки чегарасининг 1/5 дан ошмаслиги лозим. Ҳавода ёнувчи газларнинг алангаланиш чегаралари мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида келтирилган. 61. Корхонанинг бош муҳандиси (иссиқлик тармоғи районининг бошлиғи) тасдиқлайдиган барча газ хавфи бор жойлар, шунингдек зарарли моддали хоналарнинг рўйхати тузилган бўлиши шарт. Ушбу хоналарга кириш олдида зарарли моддалар мавжудлиги ва ёнғин ва портлаш хавфи тўғрисида огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари осиб қўйилган бўлиши шарт. Хавфсизлик белгилари ГОСТ 12.4.026 — 76 «ССБТ. Сигнал ранглари ва хавфсизлик белгилари» бўйича сигнал рангларига бўялган бўлиши шарт. 62. Ҳудудда ва ишчи хоналарда тозаликка риоя қилинииши шарт. Тўкилган ёки оқиб тушган суюқликлар зарур бўлганда нейтраллаштирилиши ва олиб ташланиши, улар тўкилган жойлар эса артилиши шарт. Деворлар, дераза токчалари, қопламалар, зиналар, ускуналарнинг юзалари ва чанг ўтириб қолган бошқа жойлар чанг сўриб олувчи қурилмалар ёки ҳўлланган латта бидан маҳаллий йўриқнома билан белгиланган жадвал бўйича тозаланиши шарт. Хоналарни ва ускуналарни тозалашда ёнувчи моддаларни (бензин, керосин, ацетон ва б.) қўллаш ман этилади. 63. Ишлаб чиқариш хоналарида тоза ва кирланган артиш материаллари учун алоҳида бўлимли ёпиладиган металл яшиклар ўрнатилган бўлиши шарт. Кирланган артиш материалларини яшиклардан ҳар куни олиб ташлаш шарт. 64. Корхонада ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар ШНК 2.01.02 -04 «Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги» ва ГОСТ 12.1.004 «ССБТ. Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблар»га мос келиши шарт. Ҳудудда ва хоналарда «Энергетика корхоналари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари»га мувофиқ ёнғинни ўчириш учун зарур бўлган воситалар мавжуд бўлиши шарт. Ёнғинни ўчириш воситалари «Энергетика корхоналари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари» ва «Ёнғинни ўчириш бирламчи воситаларини сақлаш ва қўллаш йўриқномаси» талабларига мувофиқ бўлиши шарт. 65. Ҳудудда ва ишлаб чиқариш хоналарида фақат махсус ажратилган жойларда чекишга рухсат этилади. Резервуарлар, камералар, қудуқлар ва каналларда, шунингдек очиқ люклар яқинида чекиш ман этилади. 66. Ишлаб чиқариш хоналарида боғлаш материаллари ва медикаментлар билан бутланган аптечкалар мавжуд бўлиши шарт. Аптечкалар тоза ва батартиб сақланиши, материаллар ва медикаментларнинг захиралари мунтазам равишда тўлдириб турилиши шарт. Аптечкада зарур бўлган материаллар ва медикаментларнинг рўйхати, шунингдек уларни қўллаш бўйича кўрсатмалар мавжуд бўлиши шарт. Аптечкаларни ўрнатиш жойини цех (район, участка) маъмурияти медпункт билан келишиш бўйича белгилайди. 67. Ишлаб чиқариш хоналарида хавфсиз ишлаш усулларини ва биринчи ёрдам кўрсатиш қоидаларини намойиш этувчи плакатлар осиб қўйилган бўлиши шарт. 68. Ишлаб чиқариш хоналарида иш жойининг яқинида, санитар меъёрлари талабларига мувофиқ, фонтанчалар (ёки ичимлик суви солинган идишлар) бўлиши шарт. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling