Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг
§ 4. Ишлар хавфсизлигини таъминловчи ташкилий тадбирлар
Download 0.85 Mb.
|
116 01.06.2009-1
§ 4. Ишлар хавфсизлигини таъминловчи ташкилий тадбирлар §1. Наряд - ижозат, фармойиш 108. Ускуналарда ишлар ёзма наряд — ижозат ва оғзаки фармойишлар (бундан кейин қисқа ифодалаш учун «оғзаки фармойиш» — «фармойиш» деб аталади) бўйича бажарилади. 109. Ускуналарни таъмирлашда ишлаш хавфсизлигини таъминловчи ташкилий тадбирлар қуйидагилардан иборат: ишни наряд-ижозат ёки фармойиш билан расмийлаштириш; ишлашга ижозат бериш; иш вақтида назорат қилиш; бошқа иш жойига ўтказиш; ишдаги танаффусларни расмийлаштириш; иш тамом бўлишини расмийлаштириш. 110. «Наряд— ижозат» — ишни хавфсиз бажарилиши учун ишнинг мазмуни, жойи, вақти ва уни бажариш шароитлари, зарур хавфсизлик чоралари, бригада таркиби ва хавфсизлик учун жавобгар шахсларни белгилаб берувчи ёзма фармойиш. Наряд — ижозатни шакли (бундан кейин қисқа ифодалаш учун «наряд») мазкур Қоидаларнинг 5-иловасида келтирилган. Наряд — ижозатнинг ушбу шакли гидромеханика ускуналари ва гидротехника иншоотларида, иссиқлик механикаси ускуналарида ўрнатилган иссиқлик автоматикаси, ўлчашлар ва ҳимоя қурилмаларида ишлар ўтказилаётганда хам қўлланилиши керак. Наряд — ижозат расмийлаштирилаётганда, тегишли хавфсизлик техникаси қоидаларига назарда тутилган ҳолларда электр хавфсизлиги бўйича гуруҳи кўрсатилади Таъмирлаш ишлари ҳажми ва уларнинг бажарилишини ташкил қилинишига боғлиқ ҳолда наряд бланки қуйидаги кўринишда расмийлаштирилиши мумкин: наряд электр станциянинг ёки иссиқлик тармоғининг иссиқлик механикаси ускуналарининг бир иш жойида қандайдир маълум бир ишни бажариш ёки уланиш схемасидаги бир нечта бир турдаги ишларни кетма-кет бажариш учун; бутун агрегатда, бир нечта иш жойларида ёки иссиқлик тармоғининг бир нечта участкаларида ишларни бажариш учун умумий наряд; агрегатнинг алоҳида узелларида ва унинг ёрдамчи ускуналарида, иссиқлик тармоғининг алоҳида иш жойларида ёки участкаларида ишларни бажариш учун оралиқ наряди фақат умумий наряд мавжудлигида берилади. 111. Газдан хавфли ишлар «Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари» талабларга мувофиқ ўтказилади. Газдан хавфли ишлар, бундай ишларни бажариш учун бериладиган наряд-ижозат бўйича ўтказилади (мазкур Қоидаларининг 6-сонли илова). 112. Сувости ишлари сувости ишларини бажаришга «Сувости ишлардаги меҳнат хавфсизлиги умумий қоидалари (СИХУҚ)» талабларига мувофиқ бериладиган наряд бўйича бажарилади. 113. Наряднинг амал қилиш муддатини, нарядни берувчи шахс белгилайди (умумий наряд), лекин унинг амал қилиш муддати ускунанинг тасдиқланган таъмирлаш жадвалидан кўп бўлмаслиги керак. Агар нарядни амал қилиш муддати тугаган бўлса, таъмирлаш эса тугатилмаган бўлса, наряд муддатини наряд ушбу нарядни берган шахс, у бўлмаган ҳолда эса нарядни бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс, таъмирлаш тўла тугатилишигача бўлган муддатга узайтириши мумкин. Бунда наряднинг иккала нусхасининг «Наряд узайтирилди» сатрида наряднинг янги амал қилиши тўғрисида ёзиб қўйилади. Нарядни фақат бир марта узайтиришга рухсат этилади. Оралиқ нарядларнинг амал қилиш муддати умумий наряд муддатидан ортиқ бўлмаслиги керак. 114. Нарядлар бўйича қуйидаги ишлар бажарилади: қозон агрегатларини таъмирлаш (ўчоқлар, барабанлар ичида, конвентив қизитиш юзаларида, электр фильтрларида, газ йўлларида, ҳаво узатгичларида, чанг тайёрлаш, култутгич ва кулни чиқаргич тизимларида); турбиналар ва уларнинг ёрдамчи ускуналарини (конденсаторлар, иссиқлик алмашуви аппаратлари, мой тизимлари) таъмирлаш; конвейерлар, тасмали конвейерлардан ёқилғини ташлаб юборувчи қурилмалар таъминлагичлар, элеваторлар, майдалагичлар, сим ғалвирлар, вагонағдаргичлар, багерларни таъмирлаш; электромагнит сепараторлар, тасмали конвейерлар, конвейер тарозлари, пайраха ва илдиз тутгичлар, шунингдек, қаттиқ ёқилғининг механизациялаштирган намуна олгичларини таъмирлаш; мазут хўжалигидаги таъмирлаш ишлари; (таъминлагич, конденсат, циркуляцион, тармоқ, қўшимча таъминлаш ва бошқа) насослар ва қориштиргичларни таъмирлаш; айланувчи насосларни (пуфлаш ва тегирмон вентиляторлари, тутун сўргичлар, тегирмонлар ва б.) таъмирлаш; ускуналарда, ишлаб турган ускуналар зонасида ва ишлаб чиқариш хоналаридаги оловли ишлар; қувурларда қопқоқларни (тиқинлари) ўрнатиш ва ечиб олиш (ҳарорати 45° С дан паст бўлган сув қувурларидан ташқари); юк кўтарувчи машиналарни (ғилдиракли ва ўзи юрувчи занжирлидан ташқари, кран аравачалари, краности йўллари, скрепер қурилмалари, қайта юклагичлар, кўтаргичлар, фуникулерлар, канат йўллари) таъмирлаш; ускуналарни монтаж ва демонтаж қилиш; асбоблар учун гилзалар ва. штуцерларни ўйиб жойлаштириш, сарф ўлчагичларнинг ўлчаш диафрагмаларни ўрнатиш ва ечиб олиш; ускуналарнинг тўхтатилиши, унумдорлигини чеклаш ҳамда схемаси ва ишлаш режимини ўзгартиришни талаб қилувчи автоматик ростлаш, масофадан бошқариш, ҳимоя, сигнализация ва назорат қилиш аппаратларини ўрнатиш, ечиб олиш, текшириш ва таъмирлаш; қувурларни ва қувурлардан ечиб олмасдан арматураларни таъмирлаш, импульс линияларини (газ-, мазут- мой- ва буғ қувурларини, ёнғин ўчириш қувурларини, дренаж линияларини, заҳарли ва агрессив муҳитли қувурларни, ҳарорати 45 °С дан юқори бўлган иссиқ сув қувурлари) таъмирлаш ва алмаштириш; асосий ва ёрдамчи ускуналарни: тавсифларини олган ҳолда автоматика, ҳимоя, сигнализация схемаларини капитал таъмирлашдан кейин ёки монтаж ва созлашдан кейин технологик ҳимояларни комплекс ишлатиб кўриш ва автоматика тўпламларини синаш; датчикларни монтаж қилиш ва созлаш билан боғлиқ ишлар; иссиқлик қувурларини таъмирлашга чиқариш; қувурларни гидропневматик ювиш; иссиқлик тармоғининг иссиқлик ташувчисини ҳисобланган босимга ва ҳисобланган ҳароратга синаш; газланиш, портлаш ва электр токи билан шикастланиш хавфи бўлган ҳамда кириш учун чекланган жойлардаги ишлар; камералар, қудуқлар, аппаратлар, бункерлар, резервуарлар, баклар, коллекторлар, тунеллар, қувурлар, каналлар ва чуқурларда, турбина конденсаторларида ва бошқа металл сиғимларидаги ишлар; ускуналар дефектоскопияси; ускуналарни кимёвий тозалаш; занглашга қарши қопламалар қўйиш; иссиқлик изоляцияси ишлари; траншеялар, котлованларнинг маҳкамлагичларини ва ҳавозаларини қисмларга ажратиш ва йиғиш; ер ости коммуникациялари жойлашган зоналарда ер қазиш ишлари; фильтрларни очиш билан боғлиқ бўлган фильтрловчи материалларни юклаш, қўшимча юклаш ва тушириш; хлоратор, гидразин ва аммиак қурилмаларида таъмирлаш ишлари; ғаввослик ишлари; сузувчи воситаларида ўтказиладиган ишлар; сувни олиш иншоотларини таъмирлаш (ишлаётган вақтда ходимларни сувга тушиб кетиш эҳтимоли бўлган ишлар); тутун мўрилари, градирнялар, иншоотлар ва биноларни таъмирлаш. 115. Маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб, нарядлар бўйича бажарилаётган ишлар рўйхатига, корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланган қўшимча ишлар киритилиши мумкин. 116. Нарядларни бериш ҳуқуқи, ушбу ускуналар қармоғида бўлган, билим текширилишидан ўтган, мустақил ишлашга ижозат берилган ва нарядларни бериш ҳуқуқига эга бўлган муҳандис техник ходимларига берилади. Корхонада кўрсатилган шахслар йўқ бўлган вақтда нарядни бериш ҳуқуқи электр станция смена бошлиғига ва иссиқлик тармоғининг навбатчи диспетчерига берилади, агар улар ўзи берган наряд бўйича ижозат берувчи бўлмасалар. Нарядни бериш ҳуқуқига эга бўлган навбатчи ходимлар, ушбу ҳуқуққа эга бўлган рўйхатга киритилган бўлиши керак. 117. Наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланиши керак. Рўйхатларга шахслар таркиби ўзгарганда тузатишлар киритилиши керак. Рўйхатларнинг нусхалари цехлар (блоклар) сменалари бошлиғининг, район бўйича навбатчининг иш жойида бўлиши керак. 118. Корхонанинг бошқа цехларига (участкаларига) қарашли, бироқ иссиқлик техникаси ускуналари билан боғлиқ бўлган ёки иссиқлик қуввати қурилмаларида ва уларни яқинида жойлашган ускуналарни (электр двигателлари, иссиқлик назорати ускуналари ва ҳ.) таъмирлаш учун нарядларни бериш, ушбу ускуналар тасарруфида бўлган шахслар томонидан, лекин ушбу ускуна жойлашган ҳудуднинг цех сменаси бошлиғининг рухсати билан амалга оширилади. Рухсат наряднинг четида имзоланган бўлиши керак. 119. Ускуналар, таъмирлаш корхонасининг (цехининг, участкасининг) ходимлари томонидан комплекс таъмирланганда бутун агрегат учун, иссиқлик тармоғининг бир нечта иш жойлари ёки участкалари учун умумий наряд берилишига рухсат этилади. Умумий наряд берилишига рухсат этилган ускуналар ва схема участкаларининг рўйхати, улар тасарруфида бўлган цех (район) раҳбари томонидан тузиб чиқилиши, таъмирлаш цехи (хизмати, участкаси) раҳбари билан келишилиши ва корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Умумий нарядни бериш ҳуқуқи ушбу ускуна тасарруфида бўлган цех (район) бошлиғи ёки унинг ўринбосарига тақдим этилади. Умумий нарядлар бўйича иш раҳбари қилиб электр станция ва иссиқлик тармоқларининг таъмирлаш цехларини (хизматлари, участкалари) муҳандис-техник ходимларидан тайинланади. Электр станциялари ва иссиқлик тармоқларида таъмирлаш цехлари (хизматлар, участкалар) бўлмаса, умумий нарядлар бўйича иш раҳбарлари таъмирлаш корхонаси ходимларидан тайинланади. 120. Умумий наряд бўйича ишлар бажарилганда оралиқ нарядлар берилиши керак. Оралиқ нарядларни бериш ҳуқуқи умумий наряд бўйича иш раҳбарига тақдим этилади. 121. Нарядлар ва фармойишлар бўйича иш раҳбари ва иш боши қилиб тайинлаши мумкин бўлган шахсларнинг рўйхати корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланиши ва шахслар таркиби ўзгарганда унга тузатишлар киритилиши керак. Ушбу рўйхатларнинг нусхаси цехнинг смена бошлиғининг (район бўйича навбатчининг) иш жойида бўлиши керак. 122. Умумий наряд бўйича иш раҳбари ва ишбоши бўлиши мумкин бўлган пудрат (таъмирлаш, созлаш, монтаж ва (5.) ташкилотларини (матн бўйича бундан кейин «пудрат ташкилотлари») шахсларининг рўйхати, мазкур ташкилотларнинг бош муҳандислари томонидан тасдиқланиши ва ушбу ускуналар тасарруфида бўлган корхоналарга берилиши керак. Шахслар таркиби ўзгарганда кўрсатилган рўйхатларга ўз вақтида ўзгартиришлар киритилиши керак. Пудрат ташкилотларининг ходимларига иш раҳбари сифатида ишлаш ҳуқуқини тақдим этилиши электр станцияси ёки иссиқлик тармоғининг раҳбарияти томонидан фармойиш ҳужжати билан расмийлаштирилган бўлиши керак. 123. Иш жойларини тайёрлаш бўйича техник тадбирлар ўтказилишини талаб қилмайдиган ва 114-бандида кўрсатилмаган ишлар фармойиш бўйича бажарилиши мумкин. Фармойиш бўйича битта одам томонидан бажариладиган ишлар рўйхати маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб белгиланиши ва корхонанинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган бўлиши керак. 124. Фармойишлар бериш ҳуқуқи нарядлар бериш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга тақдим этилади. 125. Фармойишлар бевосита ёки алоқа воситалари орқали берилади ва мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ бажарилади. Фармойиш бир марталик хусусиятга эга бўлиб, унинг амал қилиш муддати бажарувчилар иш кунининг давомийлиги билан белгиланади. Ишлар давом эттирилиши зарур бўлганда, фармойиш янгидан берилиши ва расмийлаштирилиши керак. 126. Наряд ва фармойишлар бўйича ишларни ҳисобга олиш ва рўйхатга олиш нарядлар ва фармойишлар бўйича ишларни ҳисобга олиш журналида қайд этилади. Журнал шакли мазкур Қоидаларнинг 9-иловасида келтирилган. Кўрсатилган журналда фақат ишга бирламчи ижозат бериш ва уни тўлиқ тугатилганлиги нарядни (фармойишни) ёпиш билан қайд этилади. Журнал рақамланган, тикилган ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак. Тўлдириб бўлинган журнал охирги ёзувидан кейин олти ой мобайнида сақланиши керак. Нарядлар бўйича бирламчи ва кундалик ишга ижозат бериш оператив журналда ёзиб қўйиш билан расмийлаштирилади, бунда фақат наряд рақами ва иш жойи кўрсатилади. 127. Электр станцияси (иссиқлик тармоқлари) цехининг (хизмати, участкаси) ёки пудрат ташкилотининг масъул ходимлари томонидан ишларни бажаришга бериладиган оралиқ нарядлар ва фармойишлар, ушбу бўлинмалар ва ташкилотлар томонидан тўлдириладиган наряд ва фармойишлар бўйича ишларни ҳисобга олиш журналида қайд этилади. Ишларнинг хавфсизлиги учун жавобгар шахслар, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари 128. Нарядлар (фармойишлар) бўйича бажариладиган ишларнинг хавфсизлиги учун қуйидагилар жавобгардир: наряд ва фармойишни берувчи; иш раҳбари; ишбоши; иш жойини тайёрловчи навбатчи ёки оператив таъмирлаш ходимлари таркибидан тайинланган шахс; ишга ижозат берувчи; ишни кузатувчи; бригада аъзолари. 129. Наряд, фармойишни берувчи шахс ишларнинг зарурлиги ва хавфсиз бажариш имконияти ҳамда нарядда кўрсатилган хавфсизлик чораларининг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавоб беради. Бундан ташқари, у белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ иш раҳбарини тайинланиши, ҳамда кузатувчини тайинланиши учун жавобгардир. 130. Иш раҳбари қуйидагилар учун жавобгардир: тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ ишбоши тайинланиши учун; иш жойи (назорат қилувчи) томонидан бригада устидан назорат қилишни таъминлаш шароитидан аниқланадиган, бригада таркибининг сони учун; бригада таркибига киритилган шахслар малакаси етарлиги учун ишбоши ва бригада аъзоларига берилган инструктаж тўлалиги учун; иш бажарилиши жараёнида хавфсизлик чоралари тўлиқлиги ва тўғрилиги учун. Иш раҳбари ишбоши билан биргаликда ишга ижозат берувчидан иш жойини қабул қилиши ва нарядда кўрсатилган хавфсизлик чоралари бажарилганлигини текширишлари керак. Иш раҳбари бригада ишлаши устидан, улар хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилишлари қисмида даврий назоратни амалга ошириши керак. Иш раҳбари қилиб электр станцияларининг (иссиқлик тармоғи райони) цехларининг (бундан кейин қисқа айтиш учун, электр станцияси (иссиқлик тармоғи райони ) бунинг учун етарли малакага эга бўлган пудрат ташкилотларининг, муҳандис техник ходимлари тайинланиши мумкин. 131. Фармойиш билан ишланганда иш раҳбарини тайинлаш мажбурий эмас. Бу ҳолатда иш раҳбари тайинланиши зарурлигини фармойиш берувчи шахс аниқлайди. 132. Таъмирлаш ишлари бажарилаётганда ишбоши қуйидагиларга жавоб беради: ишларни бажариш учун нарядда кўрсатилган зарур бўлган хавфсизлик чоралари тўғрилиги учун; ишларни бажариш лойиҳаси, технологик ҳужжатлари ва техникавий шартларида белгиланган хавфсизлик чоралари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларнинг талабларига ўзи ҳамда бригада аъзолари риоя қилиши учун; бевосита иш жойида бригада аъзоларига у бераётган инструктаж ва кўрсатма аниқлиги ва тўлалиги учун; асбоблар, инвентарлар, ҳимоя воситалари, такеллаж мосламалари мавжудлиги, созлиги ва қўлланиши учун; иш жойида ўрнатилган тўсиқлар, хавфсизлик белгилари, қулфловчи қурилмалари сақланиши учун. Ишбоши, бригадага раҳбарликни амалга ошириб, ишлашга бевосита иштирок этиши мумкин эмас, агар уни бажарилиши бригада аъзолари устидан узлуксиз назорат қилишни талаб қилса. 133. Умумий нарядлар бўйича ишбоши қилиб, оралиқ нарядлар бўйича иш раҳбарлари бўлиши мумкин бўлган корхона бўлинмалари ва пудрат ташкилотларининг муҳандис — техник ходимлари тайинланиши мумкин. Нарядлар, оралиқ нарядлар ва фармойишлар бўйича ишбоши қилиб IV разряддан паст бўлмаган малакага эга бўлган корхона бўлинмалари ва пудрат ташкилотларининг ходимлари тайинланиши мумкин. Ёрдамчи ускуналарни таъмирлашда ишбоши қилиб III разрядга эга бўлган ишчиларни тайинлашга рухсат этилади. 134. Иш жойини тайёрловчи навбатчи ёки оператив таъмирлаш ходимлари таркибидан тайинланган шахс, юқори турган навбатчи ходимлар томонидан ва наряд ҳамда ускунани эксплуатация қилиш бўйича йўриқнома билан белгиланган иш жойини тайёрлаш бўйича (ускуналарни тармоқдан узиш, дренажлар ва воздушниклар очилиши, арматураларни занжирлар билан бойлаш ва уларни қулфлаш, тўсиқлар ўрнатилиши, плакатлар ёки хавфсизлик белгиларини осиш ва б.) чора-тадбирларнинг тўғри ва аниқ бажарилиши учун жавоб беради. 135. Ишлашга ижозат берувчи қуйидагилар учун жавоб беради: иш жойларининг тўғри тайёрланиши учун, ишларни бажаришда зарур бўлган, уларнинг хусусиятига ҳамда бажариш жойига мувофиқ кўрилган хавфсизлик чораларининг етарлийлиги учун; ишлашга тўғри ижозат берилиши ҳамда иш раҳбарига, ишбошига ва кузатувчига берилган йўриқноманинг тўлалиги учун. 136. Умумий нарядлар бўйича ишлашга ижозат берувчи цех (участка) сменаси бошлиғи бўлади. Цех (участка) сменасининг бошлиғи лавозими бўлмаган ҳолларда ишлашга ижозат берувчи ушбу цехнинг (участканинг) катта навбатчиси бўлади. Нарядлар ва фармойишлар бўйича ишлашга биринчи марта ижозат бериш цех (участка) сменасининг бошлиғи ёки унинг рухсати билан унинг тасарруфидаги, бош муҳандиси тасдиқлаган рўйхатга мувофиқ ушбу ускуналарга хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан амалга оширилиши керак. Иссиқлик тармоқларида районнинг муҳандис-техник ходимлари (уста, катта уста, муҳандис, район бошлиғи ёки унинг ўринбосари) ва ушбу участкадаги (ускуналардаги) иш раҳбари ишлашга ижозат берувчи бўлишлари мумкин. Иссиқлик тармоғида районлаш мавжуд бўлмаганда корхона директори ва унинг ўринбосари ҳам ишлашга ижозат берувчи бўлишлари мумкин. 137. Узоқда жойлашган объектда ушбу объектнинг навбатчиси умумий нарядлар, наряд ва фармойиш бўйича ишлашга ижозат берувчи бўлади. Узоқдаги объектда навбатчи бўлмаган тақдирда, ишлашга ижозат беришни цех (район, участка) смена бошлиғи ёки унинг тасарруфидаги ходим амалга оширади. 138. Нарядлар (оралиқ наряддан ташқари) бўйича ишларни ҳар куни давом эттириш, шунингдек бригадани бошқа иш жойига ўтказиш учун цех (смена) бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг рухсати билан қуйидагилар ишлашга ижозат берувчи бўлишлари мумкин: ускуналарга хизмат кўрсатувчи, унинг тасарруфидаги навбатчи ходим; иссиқлик тармоғи участкасида ишларни бажаришда иш раҳбари (ишбоши). Юқорида кўрсатилган ходимлар бўлмаганда, шунингдек ишлар узоқдаги объектларда (қирғоқ насослари ва б.) бажарилишида ишларни ҳар куни давом эттириш учун ижозат берувчи узоқ объектдаги навбатчилар таркибидан ёки цех (район, участка) смена бошлиғи томонидан ваколат берилган шахслар ҳисобидан тайинланиши мумкин. 139. Бир шахс томонидан икки шахснинг мажбуриятини ўриндошлик асосида бажаришга рухсат этилади, агар бу шахс, ўрнини босаётган шахслар мажбуриятини бажариш ҳуқуқига эга бўлса ҳамда ушбу ваколатларни белгиловчи рўйхатларнинг ҳар бирига киритилган бўлса. Ишлар бажарилаётган ўриндошлик асосида қуйидаги мажбуриятларни бажаришга рухсат этилади: наряд (фармойиш) берувчи ва ишлар раҳбари; ишлар раҳбари ва ишбоши, агар унга фақат битта наряд берилган бўлса; иссиқлик таъминотларида ишлар раҳбари ва ижозат берувчи. Шу билан бирга, мазкур қоидаларнинг 138 ва 140-бандларида кўрсатилган вазиятлардан ташқари ҳолларда, ишбоши ва ижозат берувчининг мажбуриятларини ўриндошлик асосида бажариш ман этилади. 140. Умумий наряд бўйича ишбоши, оралиқ наряди бўйича ишлашга ижозат берувчининг мажбуриятларини бажаради, у бир вақтнинг ўзида ушбу оралиқ наряди бўйича унинг участкасида ва сменасида ишлар бажарилиши мўлжалланган оралиқ наряд бўйича иш раҳбари бўлиб ҳисобланади. 141. Кузатувчи наряд ёки фармойиш бўйича ишлаб турган ускуналарнинг бевосита яқинида иш бажараётган вақтида қурилиш ишчилари, турли ишчилар, юк ортувчилар ва бошқа шахслар бригадалари устидан назоратни амалга ошириш учун тайинланади. Юқорида кўрсатилган ишлар бажарилаётганда кузатувчини тайинлаш зарурияти наряд берувчи томонидан белгиланади. Кузатувчи қилиб ишбоши бўлиш ҳуқуқига эга бўлганлар ёки навбатчи ходимлардан бўлган шахслар тайинланади. Кузатувчи тайинланганда наряднинг «Ишбоши (кузатувчи)» сатрига сатри остидаги матнга тегишли бўлган ишбошининг ва қавс ичида назорат қилувчининг фамилияси, инициаллари, лавозими, разряди ёзилади. Кузатувчи наряднинг «Ишбоши» сатрида ишбоши имзосидан кейин имзо чекади. 142. Кузатувчи ижозат берувчидан иш жойини қабул қилаётганда, унинг тўғри тайёрланганлигини ва ишларни бажариш учун ушбу Қоидаларга мувофиқ зарур хавфсизлик чоралари бажарилганлигини текширади. Кузатувчи бригада аъзоларига ишлаб турган технологик ускуналар томонидан ишлаб чиқариш омиллари таъсир қилганда уларнинг хавфсизлиги учун жавоб беради (ишчилар ишлаб турган ускуналар ва коммуникацияларга хавфли масофага яқин келмаслигини кузатади, ходимлар иш жойига хавфсиз ўтишини ҳамда тўсиқлар ва огоҳлантирувчи белгилар сақланишини таъминлайди). Бевосита ишлар бажарилаётганда ишлаётганларнинг хавфсизлиги учун ишбоши жавобгар, у доимо иш жойида бўлиши керак. Кузатувчига ишни кузатиш билан бир вақтда бошқа қандайдир ишларни бажариш ман этилади. 143. Бригада аъзолари қуйидагилар учун жавоб беради: ишлашга ижозат беришдан олдин ва ишлаш вақтида олган йўриқнома бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш талабларининг ва хавфсизлик чоралари бўйича берилган кўрсатмаларнинг бажарилиши учун; берилган ҳимоялаш воситалари, махсус кийимларнинг қўлланиши ва фойдаланаётган асбоблар ва мосламалар созлиги учун; ишлар бажарилаётганда хавфсизлик шартларига аниқ риоя қилиниши учун; қулфловчи қурилмалар ва хавфсизлик белгилари сақланиши учун. Нарядни бериш ва расмийлаштириш тартиби 144. Ишлашга наряд икки нусхада ёзилади. Иккала нусхада ёзувлар аниқ ва равшан бўлиши керак. Ёзилган матнни тузатиш, ўчириб ташлашга йўл қўйилмайди. Режали таъмирлаш ишлари бажарилганда наряднинг иккала нусхаси иш жойини тайёрлаш учун цехнинг (район) навбатчи (оператив-таъмирлаш) ходимларига ишни бошлаш кунининг арафасида берилади. Кўзда тутилмаган вазиятларда нарядни иш бажариладиган кунда топширишга рухсат берилади. 145. Наряд бир ишбошига (кузатувчига) бир бригада бажарадиган ишга бир иш жойига берилади. Мазкур Қоидаларнинг 146 ва 152-бандларида қайд этилган вазиятлар бундан истисно. Ишбошининг қўлига наряднинг фақат бир нусхаси берилади. 146. Иссиқлик механикаси ускуналари битта уланма схемасининг бир нечта иш жойларига, бир агрегатнинг бир неча бир турли иш жойларига битта наряд берилишига рухсат этилади. Бу ҳолда ишлар, қуйидаги шартлар бажарилганда амалга оширилади: барча иш жойлари навбатчи (оператив таъмирлаш) ходимлари томонидан бир вақтда тайёрланади, ҳамда ишлар раҳбари, ишбоши ва кузатувчи томонидан қабул қилинади; бригада билан ишбоши ва кузатувчи тайёрланган участканинг иш жойларидан биттасида ишлашига ижозат берилади; бригадани бошқа иш жойига ўтказиш ижозат берувчи ёки унинг рухсати билан иш раҳбари томонидан амалга оширилади; бошқа иш жойига ўтказиш, наряднинг жадвалига ижозат берувчининг имзоси (ёки иш раҳбарининг ижозат берувчи сатрига имзоси) билан ҳамда ишбошининг имзоси билан санаси, вақти ва иш жойини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади; бошқа иш жойига ўтказиш, ишлар раҳбари томонидан ўтказилганда уни расмийлаштириш, ишбошидаги наряд нусхасида амалга оширилади. Бригадани бошқа жойга ўтказилганлиги тўғрисида иш раҳбари цех бошлиғига (район бўйича навбатчига) хабар беради, у эса наряднинг иккинчи нусхасида ва оператив журналга ёзиб қўяди. 147. Янги наряд берилмасдан, иш жойини кенгайтириш, иш жойлари сонини ва ишни бажариш шартларини ўзгартиришга, ҳамда, ишлар раҳбарини ёки ишбошини алмаштиришга рухсат берилмайди. 148. Бир вақтнинг ўзида бир иш раҳбарига бериладиган нарядлар сони, ҳар бир вазиятда, нарядни берувчи шахс томонидан белгиланади. 149. Наряд бўйича ишлашда бригада камида икки кишидан иборат бўлиши керак: шу ҳисобда ишбоши ҳам, у наряднинг «бригада аъзолари билан» сатрида кўрсатилмайди. Бригаданинг таркибига практикантлар ва шогирдларни киритиш, шунингдек, ишга янги қабул қилинган ва амалий ўқишни ўтаётган ишчиларни хавфсизлик техникаси қоидалари билими текширилмасдан киритилишига рухсат этилади, бунда бир практикант ёки шогирд бригаданинг ҳар бир асосий аъзосига бир кишидан тўғри келадиган сонда бўлиши керак. Практикантлар ва шогирдлар бригаданинг малакали ишчиларига шахсан бириктирилган бўлиши керак. Практикант ва шогирдлар ва ишга янги қабул қилинган ишчиларнинг хавфсизлиги учун ишбоши, шунингдек, улар бириктириб қўйилган бригада аъзолари жавобгар бўладилар, бу наряднинг «бригада аъзолари билан» сатрида кўрсатилган бўлиши керак. 150. Бригада аъзоларининг сони кўп бўлса, унинг барча аъзоларининг рўйхати наряд сатрига сиғмаса, фамилиялари, инициаллари ва разрядлари кўрсатилган рўйхат нарядга илова қилинишига рухсат берилади. Иш раҳбари имзо чеккан бригада аъзоларининг бу рўйхати наряднинг ажралмас қисми бўлади. Бу вазиятда наряднинг сатрида бригаданинг умумий сони кўрсатилади ва унинг аъзолари илова қилинган рўйхат мавжудлиги тўғрисида ёзиб қўйилади. Умумий наряд ёзилганда «бригада аъзолари билан» сатрига бригадалар сони кўрсатилади. Бригадалар сони, бригада аъзоларининг фамилиялари ва инициаллари, разрядлари ва электр хавфсизлиги бўйича гуруҳлари оралиқ нарядда кўрсатилади. 151. Бошқа цехларга қарашли бўлган, бироқ умумий наряднинг амал қилиш зонасида жойлаштирилган ускуналарнинг таъмирлаш, ушбу ускуна қарашли бўлган цех томонидан берилган наряд бўйича бажарилиши керак, бунга умумий наряд бўйича иш раҳбари рухсат берган бўлиши ва бу тўғрисида нарядга имзо чекиши керак. 152. Умумий нарядда бир нечта ишбоши кўрсатилиши мумкин. Уларнинг сонини иш ҳажми ва сменалилигига ҳамда мўлжалланган оралиқ нарядлар сонига қараб иш раҳбари белгилаб беради. Ишбошилар сони кўп бўлганда, нарядга уларнинг фамилиялари, инициаллари, лавозимлари, разрядлари кўрсатилган рўйхатларни илова қилишга рухсат берилади. Ҳар бир ишбоши ўзининг фамилиясининг қаршисида имзо чекиши керак. Иш раҳбари имзо чеккан бу рўйхат наряднинг ажралмас қисми бўлади. Бундай вазиятда наряднинг ишбошига (кузатувига) сатрида ишбошиларнинг умумий сони кўрсатилади ва илова қилинадиган рўйхат мавжудлиги тўғрисида ёзиб қўйилади. 153. Наряд ёзилаётганда, наряднинг тўлдирилмайдиган сатрида «тайинланмайди», «назарда тутилмайди» ва ҳ. ёзиб қўйилади. 154 «Хавфсиз шароитларни таъминлаш учун қуйидагилар зарур» сатрида иш жойини тайёрлаш бўйича тадбирлар ва хавфсизлик чоралари, шу жумладан бошқа цехларнинг навбатчи ходимлари томонидан бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳам қайд этилади. Агар «Хавфсиз шароитларни таъминлаш учун қуйидагилар зарур» сатрида жой етарли бўлмаса, нарядга уни берувчи шахс томонидан имзоланган, ишларни бажариш шартлари ёзилган алоҳида варақ илова қилиниши мумкин, унинг тўғрисида «хавфсиз шароитларни таъминлаш учун қуйидагилар зарур» сатрида ёзиб қўйилиши керак. Зарур бўлганда нарядни берувчи шахс, наряднинг «Алоҳида шартлар» сатрида хавфсизликнинг қўшимча чораларини кўрсатади, масалан, очиқ олов қўлланишига йўл қўймаслик, барча ишлар ёки айрим операциялар фақат иш раҳбарларининг бевосита назорати остида бажарилиши, махсус тўсиқлар ўрнатилиши, юк кўтарувчи ва бошқа механизмларни қўлланилиши, айрим операцияларнинг қатъий кетма-кетлиги тўғрисида ва бошқаларни кўрсатади. Ҳавозаларда туриб ишлаганда уларнинг қабул қилинган санаси, баландлиги 4 m дан баланд бўлганда эса далолатнома рақами ҳам кўрсатилади. Бригадаларнинг ишлашига ижозат бериш 155. Ишларни бажариш шартлари бажарилганлиги тўғрисида (шу жумладан бошқа цехларнинг ускуналари бўйича ҳам) электр станция цехининг (блокининг) катта навбатчи ходими ёки иссиқлик тармоғининг район (участка) оператив таъмирлаш ходимларидан жавобгар шахс, ишлар тўла ҳажмда бажарилганидан кейин наряднинг тегишли сатрига имзо чекади. Оралиқ нарядга шундай имзони оралиқ наряд бўйича иш раҳбари қўяди. Таъмирланаётган ускуналар билан боғлиқ бўлган бошқа цехларнинг ускуналарини тайёрлашда, таъмирланаётган ускуналар тасарруфида бўлган цех (блок)нинг катта навбатчи ходими ёки район (участка)нинг оператив таъмирлаш ходимларининг жавобгар шахси, электр станция смена бошлиғининг (навбатчи диспетчерининг) ёки тегишли цех (участка) катта навбатчисининг нарядда кўрсатилган ускуналарни тармоқдан узиш бўйича зарур бўлган тадбирлар ўзи томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги маълумотига асосан нарядга имзо чекади. Наряднинг тегишли сатрларида зарур бўлган хавфсизлик чоралари бажарилганлигини телефон орқали тасдиқлаган шахсларнинг лавозими ва фамилияси кўрсатилади. Цех сменаси бошлиғи (район бўйича навбатчи) ёки ишлашга ижозат берувчининг талаби бўйича ушбу маълумот «бошқа цехлар (участкалар)» сатрида электр станциянинг смена бошлиғи (навбатчи диспетчер) имзоси билан ёки унинг кўрсатмаси бўйича тегишли цех (участка) катта навбатчисининг имзоси билан тасдиқланиши керак. 156. Нарядда имзо чеккан ёки таъмирланаётган ускуналар билан боғлиқ бўлган бошқа цехлар (участкалар) ускуналарини тармоқдан узиш бўйича зарур тадбирлар бажарилгани тўғрисида маълумот берган шахс, улар тўла ва аниқ бажарилгани учун жавоб беради. 157. Иссиқлик механика ускуналари билан боғлиқ бўлган электр ускуналарини цех смена бошлиғининг (район бўйича навбатчининг) талабига кўра электр станциясининг смена бошлиғи (навбатчи диспетчер) рухсати ёки фармойиши бўйича электротехник ходимлар тармоқдан узади. 158. Диспетчер талабномасига кўра таъмирлаш учун тармоқдан узиладиган ускуналарда наряд бўйича, шунингдек бутун агрегатга ёки ускуналар узелига берилган умумий нарядлар бўйича биринчи марта ишлашга ижозат бериш, электр станция смена бошлиғининг (иссиқлик тармоғи навбатчи диспетчерининг) рухсати билан амалга оширилади, бу тўғрисида ишлашга ижозат беришдан олдин наряднинг тегишли сатрига белги қўйилиши керак. 159. Ишлашга ижозат беришдан олдин иш раҳбари ва ишбоши ижозат берувчи билан биргаликда, нарядда кўрсатилган, иш жойларини тайёрлаш бўйича зарур тадбирлар бажарилганини текширадилар. 160. Ижозат берувчи йўриқнома бераётганида таъмирланаётган схеманинг ва қўшни участкаларнинг қайси ускуналари кучланиш ёки босим остида қолаётгани, қайсиси юқори ҳароратда, шунингдек қайсиси ёнғинга, портлашга хавфлилиги ва ҳ.ни кўрсатади, ҳамда иш раҳбари ва ишбошида хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича билими текширилганлиги тўғрисида гувоҳномаси мавжудлигини ва унинг амал қилиш муддатини текширади ва уларга ишлашига ижозат беради. Гувоҳнома мавжуд бўлмаса ёки хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича билимини навбатдаги текшириш муддати ўтиб кетган бўлса ишлашга ижозат бериш ман этилади. 161. Иш жойлари тайёрланишини текшириш ва наряд бўйича ишлашга ижозат бериш наряднинг тегишли сатрларида ижозат берувчи, иш раҳбари ва ишбошининг имзолари билан расмийлаштирилади. Наряд ва оралиқ наряд бўйича биринчи марта ишлашга ижозат бериш ҳар куни ишлашга ижозат бериш жадвалида расмийлаштирилади; умумий наряд бўйича бундай расмийлаштириш талаб қилинмайди. Наряднинг бир нусхаси ишбошига берилади, иккинчи нусхаси ижозат берувчида қолади ва амалдаги нарядлар папкасида сақланади ёки сақлаш учун район бўйича навбатчига берилади (иссиқлик тармоғи учун). Умумий наряд бўйича ишлашга ижозат бериш, агарда нарядга бир нечта ишбошилар киритилган бўлса, фақат ижозат берувчи ва иш раҳбари имзолари билан расмийлаштирилади. Умумий наряднинг бир нусхаси иш раҳбарига берилади. 162. Бригада аъзоларининг хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича билимлари текширилгани тўғрисида гувоҳномалар текширилишини, йўриқнома берилишини ва ишлашга ижозат берилишини наряд, оралиқ наряди бўйича раҳбар ўтказади. Агар хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича билимлар текширилишини навбатдаги муддати ўтиб кетган бўлса, ишчилар бригада таркибидан чиқарилади. Ишбоши бригаданинг ҳар бир аъзосини ишлашига ижозат ва йўриқнома берилишини бевосита унинг ишлаш жойида амалга оширади. 163. Наряд олинаётганда навбати ходимда ёки ишбошида қандайдир шубҳа пайдо бўлса, улар иш раҳбаридан ёки нарядни берган шахсдан тушунтиришни талаб қилишлари мажбурдирлар. Нотўғри расмийлаштирилган наряд бўйича ишлашга ижозат бериш ман этилади. 164. Ишлашга бирламчи ижозат бериш санаси нарядда кўрсатилган ишни бошлаш санасига мос бўлиши керак, ускуналарни таъмирлашга чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ишларга наряд бундан истисно. Алоҳида вазиятларда (ускуналарни таъмирлашга чиқариш кечиктирилганлиги, авариявий ҳолат ва б.) 1-2 кунга мос келмасликка йўл қўйилади. 165. Электр двигателлари билан ҳаракатга келтириладиган ускуналарни (вентиляторлар, тегирмонлар, насослар, фильтрлар ва б.), шунингдек электр фильтрларни механик қисмларини таъмирлаш ва секцияларни тозалаш учун нарядлар бўйича ишлашга ижозат бериш, таъмирланаётган ускуна тасарруфида бўлган цех (район)нинг навбатчи ходимлари томонидан амалга оширилади. 166. Бошқа цехларга, бўлинмаларга қарашли бўлган, бироқ иссиқлик механикаси ускуналари билан боғлиқ бўлган ёки иссиқлик қувватлари цехлари (иссиқлик тармоғи райони) ҳудудида ёки хоналарида жойлашган, ёпиқ тақсимлаш қурилмаларидан ташқари ускуналарни (электр двигателлари, қурилмалари шкафлари, пайвандлаш аппаратлари, ёритиш арматуралари, иссиқлик автоматикаси ва ўлчаш ускуналари ва б.) таъмирлаш учун иш жойини тайёрлаш, зарур бўлган хавфсизлик чораларини бажариш ва ишлашга ижозат бериш, ҳар куни қозон-турбина цехининг смена бошлиғининг (иссиқлик тармоғининг навбатчи диспетчери) рухсати билан, ушбу ускуналар тасарруфида бўлган бўлинмаларнинг ходимлари томонидан амалга оширилади, бу тўғрисида оператив журналида ёзиб қўйилиши керак. 167. Қозон — турбина цехининг (иссиқлик тармоғининг райони) битта участкасида бошқа цехлар ва пудрат ташкилотларнинг бир нечта бригадалари бир вақтда ишлашига биринчи марта ижозат бериш, ўзининг цехи (райони) бошлиғи ва электр станциянинг смена бошлиғининг (иссиқлик тармоғи навбатчисининг) рухсати билан, қозон — турбина цехи смена бошлиғи томонидан амалга оширилади, бу тўғрисида оператив журналида ёзиб қўйилиши керак. Ишлаш вақтида назорат қилиш, бригада таркибидаги ўзгаришлар 168. Бригадага ишлашга ижозат берилган вақтдан бошлаб хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиниши мақсадида уни назорат қилиш ишбоши (кузатувчи) зиммасига юкланади. У ўз ишини, назорат қилувчи эса назоратни шундай ташкил этиши керакки, бригаданинг барча аъзоларини хавфсизлиги устидан доимий назорат қила оладиган бўлсин. 169. Наряд, оралиқ наряд бўйича ишбоши (кузатувчи) доимо иш жойида бўлиши керак. Ишбоши иш жойидан вақтинча кетиши зарур бўлиб қолса, агар шу вақтда уни иш раҳбари алмаштириб туриши имкони бўлмаса, ишбоши бригада ишлашини тўхтатиши ва бригадани хавфсиз зонага чиқариб қўйиши керак. Бригада аъзоларининг иш жойидан қисқа муддатда кетишига фақат ишбошининг рухсати билан йўл қўйилади, у кетган бригада аъзоларини қайтиб келишига ёки уларнинг қаердалиги аниқланишига ва улар бригада кетганлиги тўғрисида огоҳлантирилишига қадар бригада билан иш жойидан кетиш ҳуқуқига эга эмас. 170. Иш раҳбари ва электр станциянинг навбатчи ходимлари вақти-вақти билан ишловчилар томонидан хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя этилишини текшириб туришлари керак. Иссиқлик тармоқларида бундай текширувни иш раҳбари амалга оширади. Қоида бузилишлари аниқланганда ишбошидан наряд олиб қўйилади ва бригада иш жойидан чиқариб юборилади. Ишлашга қайтадан ижозат бериш цех (бўлинма) раҳбарининг ёки нарядни берган шахснинг рухсати билан, нарядни тегишлича расмийлаштириб ишлашга биринчи марта ижозат беришнинг барча талаблари бажарилгандан кейин, шунингдек ишлашга қайта ижозат бериш сабабини оператив журналга ёзиб қўйилган ҳолда, бригада билан хавфсизлик техникаси бўйича навбатдан ташқари йўриқнома ўтказилгандан кейин амалга оширилиши мумкин. 171. Бригада таркибидаги ўзгаришларни ушбу наряд бўйича ишлар раҳбари наряднинг иккала нусхасида расмийлаштиради. Бригада аъзоларининг сони кўп бўлганда, унинг таркибини ўзгариши тўғрисидаги ёзувлар наряднинг жадвалига сиғмаса, унга киритилган ўзгаришларни жадвалга ёзиб қўйилган ҳолда алоҳида варақда илова қилишга рухсат берилади, бу ҳақда нарядга илова қилинган рўйхатга ўзгаришлар киритилгани тўғрисида ёзиб қўйиш керак. Бригада таркибига янги киритилаётган аъзоларига иш раҳбари ва ишбоши томонидан йўриқнома ўтказилганидан кейин ишлашга ижозат берилади. Ишдаги танаффусларни расмийлаштириш А. Иш куни давомида танаффуслар 172. Иш куни давомидаги танаффус вақтида (овқатланиш, иш шароити туфайли) бригада иш жойидан чиқарилади ва наряд ишбошида қолдирилади. Бригада аъзоларининг ҳеч бири танаффусдан кейин ишлашни мустақил бошлашга ҳуқуқига эга эмас. Бундай танаффусдан кейин ишбоши, нарядни расмийлаштирмаган ҳолда бригадани ишлашига мустақил ижозат беради. 173. Бригада ишлашининг танаффусида ҳам, иш куни давомида ҳам навбатчи ходимлар ишни бажаришга таъсир этувчи хавфсизлик чораларига нисбатан қурилманинг схемасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга эмас ва фақат авариявий вазиятларда цех (район)нинг маъмуриятига маълум қилган ҳолда схемани ўзгартириш ёки таъмирлаш бригадаси бўлмаганида қилинган ўзгартиришлар ҳақида иш боши ва иш раҳбарига қилинган ўзгартиришлар ҳақида дарҳол хабар берган ҳолда таъмирлашга чиқарилган ускунани ишга улашга рухсат этилади. Ишбоши келгунча ва у нарядни қайтариб бергунча иш бажарилаётган жойда бригада ишни давом эттиришига мажбуран йўл қўймайдиган шахслар қўйилиши керак. 174. Таъмирлаш тўла тугатилгунча ускуналарни ишлатиб кўришга улаш, бригада иш жойидан чиқарилиб, иш раҳбари цехнинг (район) навбатчи ходимларидан масъул шахсга нарядни қайтариб бергандан кейин, кундалик иш тугатилиши жадвалида расмийлаштирган ҳолда вақтинчалик тўсиқлар, қулфловчи қурилмалар ва хавфсизлик белгилари олингандан кейин амалга оширилиши мумкин. Ишлатиб кўришга улангандан кейин иш жойини тайёрлаш ва бригадага ишлашга ижозат бериш янгидан амалга оширилади. Бу ҳолда иш раҳбари, наряднинг иш боши имзо чекадиган сатрида имзо чекади, иш жойини қайта тайёрлашда иштирок этган бошқа цехлар (участкалар)нинг навбатчи ходимлари эса наряд бўйича ижозат берувчи сатрида имзо чекадилар. 175. Комплекс таъмирлаш вақтида иссиқлик механик ускуналарнинг айрим элементлари ва участкаларини ишлатиб кўриш (синаш, босим билан текшириш ва б.) қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади: бутун агрегат, иссиқлик тармоғининг бир неча участкалари учун берилган умумий наряд, уларнинг элементлари ёки айрим участкаларини ишлатиб кўриш вақтида иш раҳбарида қолдирилади; ишлатиб кўриш, эксплуатацион бўлинманинг раҳбари томонидан (таъмирлаш бўлинмасининг) иш раҳбари билан биргаликда тузилган, корхонанинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган дастур бўйича бажарилади. Дастурда қуйидагилар кўрсатилади: ишлатиб кўришнинг технологик тартиби, синашда иштирок этаётган ходимларни жойларга қўйилиши; ишлатиб кўрилаётган участкада ишларни тўхтатиши ва нарядни топширилиши билан иш жойидан чиқарилиши керак бўлган бригадалар; ёндош ва қўшни участкаларда нарядлар ва оралиқ нарядлар бўйича ишни давом эттиришга рухсат берилган бригадалар ва тегишли участкаларда ишлатиб кўриш ўтказилганда ва ишларни давом эттиришда хавфсизликни таъминловчи чоралар; ишлатиб кўриш электр станцияси смена бошлиғининг (иссиқлик тармоғи навбатчи диспетчерининг) рухсати билан, цех сменаси бошлиғи (иссиқлик тармоғи райони оператив -таъмирлаш ходимларининг масъул шахси) ва оралиқ наряд бўйича иш раҳбарининг бевосита раҳбарлиги остида амалга оширилиши керак; ишлатиб кўрилаётган элемент ёки участкадаги барча ишлар тўхтатилади, бригадалар иш жойидан чиқарилади ва оралиқ наряд ишлашда танаффусни расмийлаштирган ҳолда ижозат берувчига топширилади; ёндош участкаларда ишлаётган бригадалар, мазкур участкаларни ишлатиб кўрилаётган ускунадан ишончли узилиши ва тўсилиши ҳамда ишловчиларнинг хавфсизлиги таъминланиши шарти билан ишлашни давом эттиришлари мумкин; қуйидагилар ишлатиб кўрилаётган элемент ёки участканинг ишончли узилиши учун етарли чоралар бўлиб ҳисобланади: қопқоқлар (тиқинлар) ўрнатилиши, схемани қисмларга ажратилиши ва ёпувчи арматураларни (шиберлар, задвижкалар, тескари клапанлар ва б.) ишончли ёпилиши. 176. Электр юритмали айланувчи механизмларни мувозанатлаш, электр фильтрларининг секцияларини ишлатиб кўриш ва электр ускуналарни тез-тез улаш билан боғлиқ бўлган бошқа ишларни, нарядда танаффусларни расмийлаштирилмасдан, лекин ҳар гал электр ускуналарини узиш бўйича зарур техникавий тадбирларни аниқ бажариш шарти билан амалга оширишга рухсат этилади. Электр ускуналарни улаш ва кучланиш остида бўлиши даврида наряд навбатчи ходимларда бўлиши керак. Ишлар иш раҳбарининг бевосита назорати остида бажарилиши керак. Унинг электр цехи сменасининг бошлиғи ёки электр станция сменасининг бошлиғи (иссиқлик тармоғининг навбатчи диспетчери) орқали талаби бўйича электр цехининг ходимлари электр схемани қисмларга ажратиши ва йиғиши керак. Механизмларни улаш ва узилишини, ушбу механизмларга хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан амалга оширилади. Б. Ишдаги иш куни тугаши бўйича танаффус ва келгуси кунда ишнинг бошланиши 177. Иш куни тугаши билан иш жойи тозаланади, хавфсизлик белгилари тўсиқлар ва ёпиб қўювчи қурилмалар жойида қолади. Наряд навбатчи ходимларига (иссиқлик тармоқларида— мазкур Қоидаларнинг 152-бандининг талабларига мувофиқ тайинланган ижозат берувчига) топширилади, оралиқ нарядни қайтариш зарурлигини умумий наряд бўйича иш раҳбари белгилаб беради. 178. Ишлашга ҳар кунлик ижозат бериш наряд жадвалида ижозат берувчи ва ишбошининг имзолари билан расмийлаштирилади, ишнинг тугаши эса ишбоши ва навбатчи ходимлардан масъул шахснинг имзоси билан иш бошланиши ва тугатилган санаси ва вақтини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади. Иссиқлик тармоқларида иш тугатилиши наряднинг жадвалида ишбоши ва ижозат берувчининг имзолари билан расмийлаштирилади. Умумий нарядлар бўйича ишлар бажарилаётганда ҳар куни ишлашга ижозат бериш ва расмийлаштириш талаб қилинмайди. Оралиқ наряди бўйича ҳар куни ишлашга ижозат бериш ёзма равишда расмийлаштирилмайди. 179. Келгуси кунда иш жойи кўриб чиқилиб, бригадага йўриқнома берилгандан кейин ҳамда ишлашга ижозат берувчи ва ишбоши томонидан хавфсизлик чораларини бажарилиши текширилгандан кейин нарядлар бўйича тўхтатилган ишни бошлаш мумкин. Ишнинг тугатилиши. Иш жойини топшириш-қабул қилиш. Нарядни ёпиш. 180. Иш тўла тугатилгандан кейин бригада иш жойини тозалайди, ундан кейин ишбоши бригадани иш жойидан чиқаради, нарядга имзо чекади ва уни иш раҳбарига топширади. 181. Иш тўлиқ тугалланганидан сўнг ишбошидан иш жойини қабул қилаётганда, иш раҳбари ишлар тўла ва ишончли бажарилганини, иш жойида бошқа нарса йўқлигини ва иш жойини тегишлича юзалигини текширади, ундан сўнг наряднинг «Иш тўлиқ тугалланган» сатрида имзо чекади, ҳамда вақт ва санани ёзиб қўяди. Зарур бўлганда иш жойини қабул қилиш ва иш тўлиқ бажарилгани тўғрисида наряд сатрида имзо чекиш, иш раҳбари ўрнига нарядни берган ёки нарядни амал қилиш муддатини узайтирган шахс томонидан амалга оширилиши мумкин. 182. Навбатчи ходимлардан бўлган масъул шахс шахсан ўзи ёки бўйсунган ходимлари иш жойини кўриб чиқиши, одамлар ва бегона нарсалар иш жойида йўқлигини текшириши хамда иш раҳбари иш тўлиқ бажарилгани тўғрисида наряд сатрида имзо чекишидан кейин, наряд ёпилган вақти ва санасини кўрсатиб нарядни ёпади. 183. Ускуналар, фақат ишлар раҳбари иш тўлиқ бажарилгани тўғрисида наряднинг сатрига имзо чекиши ва наряд навбатчи ходимларнинг масъул шахси томонидан ёпилиши, шунингдек вақтинча тўсиқлар, хавфсизлик белгилари, ёпувчи қурилмалари олиб қўйилиши ва доимий тўсиқлар ўз жойига тикланишидан кейин ишга туширилиши мумкин. 184. Нарядларнинг тўғри расмийлаштирилишини танланма текшириш йўли билан назорат қилиш нарядларни берувчи шахслар, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси бўйича муҳандис-инспектор ва бунга ваколатланган бошқа шахслар томонидан амалга оширилиши керак. 185. Ёпилган нарядлар 30 кун давомида цех (район) бошлиғида сақланиши керак, ва шундан кейин йўқ қилиниши мумкин. Газдан хавфли ишлар ўтказилишига берилган нарядларнинг сақлаш муддати - улар берилгандан сўнг 1 йил. Пудратчи ташкилотларнинг ишлаши 186. Ускуналарни таъмирлаш ишлари пудратчи ташкилот ёки корхонанинг таъмирлаш бўлинмаси ёки бошқа цех (район) томонидан ўтказиладиган тақдирда, таъмирлаш ходимларининг малакаси учун жавобгарлик ушбу ташкилот, бўлинма ёки район раҳбарига юкланади. 187. Корхона бўлинмаларида корхона билан бевосита шартномалар бўйича бир нечта ташкилотлар томонидан бир вақтнинг ўзида цех (участка)нинг бир ускунаси ёки иншоотида таъмирлаш, созлаш ва бошқа ишлар бажарилаётганда, бўлинманинг маъмурияти пудратчи ташкилотларнинг раҳбарияти билан биргаликда ишларнинг бирлаштирилган графигини, хавфсизлик техникаси бўйича умумий тадбирларни ишлаб чиқишга мажбурдир. Улар корхонанинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Иш жойини тайёрлаш, бирлаштирилган ишлар графиги ва хавфсизлик техникаси бўйича умумий тадбирларни бажарилиши бўйича ишларнинг мувофиқлаштирилиши ва ишлашга ижозат берилиши учун электр станция (иссиқлик тармоғи)нинг маъмурияти жавобгар бўлади. Ўзларининг иш участкасида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича тадбирларни ташкил қилиниши ва бажарилиши, ходимларнинг малакаси талаб қилинганга мувофиқлиги ва улар томонидан хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиниши учун пудратчи ташкилотларининг раҳбарлари жавобгар бўладилар. 188. Бундай ишлар субпудратчи ташкилотларни жалб қилган ҳолда бош таъмирлаш корхонаси томонидан олиб борилганда хавфсизлик техникаси бўйича умумий тадбирлар бажарилиши учун жавобгарлик бош таъмирлаш корхонаси зиммасида бўлади. Унинг ўзи субпудратчи ташкилотлар билан биргаликда бирлаштирилган графикни ишлаб чиқади, бу графикни бош таъминлаш корхонасининг ваколатли вакили тасдиқлайди. Субпудратчи ташкилотлар учун ажратилган участкада хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирларни ташкил қилиш ва бажарилиши учун, ҳамда уларнинг ходимлари томонидан хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиниши учун субпудратчи ташкилотлар жавобгар бўлади. Ишларни бажариш учун умумий наряд, ускуналар тасарруфида бўлган ташкилот томонидан бош таъмирлаш корхонасига берилади ва унга субпудратчи ташкилотларига оралиқ нарядларини бериш ҳуқуқи тақдим этилади. 189. Ишлаб турган цехлардаги иссиқлик энергетика ускуналарининг яқинида корхоналарнинг таъмирлаш-қуриш бўлинмалари томонидан бажариладиган ишлар мазкур Қоидаларнинг 5-иловасида келтирилган, наряд-ижозат бўйича амалга оширилади Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling