Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг


Download 0.85 Mb.
bet3/31
Sana19.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1602228
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
116 01.06.2009-1

тезкор-таъмирлаш ходимлари — уларга бириктирилган ускуналарга тасдиқланган ҳажмда эксплуатацион-таъмирлаш хизматини кўрсатиш учун махсус ўргатилган ва тайёрланган ходимлар;
қайта ижозат — ушбу наряд билан аввалдан бажарилаётган ишни давом эттириш учун иш жойига қайта ижозат бериш;
иш жойини тайёрлаш — ишни хавфсиз бажарилишини таъминлаш учун ускуналарни тармоқдан узиш, бўшатиш, совутиш, ювиш, шамоллатиш, уларни хато қилиб ишлашга қўшилишни олдини олиш, ортиқча босим ва зарарли моддалар йўқлигини текшириш, тўсиқларни ўрнатиш, ушбу иш жойида хавфсизлик белгиларини осиб қўйиш бўйича зарур бўлган операцияларни амалга ошириш;
ер ости иншоотлари — иссиқлик камералари, ўтиш ва ярим ўтиш каналлари, коллекторлар ва қудуқлар;
доимий иш жойи — ишловчи иш вақтининг кўпроқ қисмини (50% дан ортиқ ёки узлуксиз 2 соатдан ортиқ) ўтказадиган жой. Агар иш ишчи зонанинг турли пунктларида амалга оширилса, унда барча иш зонаси доимий иш жойи деб ҳисобланади;
сақлаш клапанлари — қозондаги, идишдаги ёки қувурдаги буғнинг босими ўрнатилган қийматидан ошиб кетишидан сақлаб қолувчи қурилма;
иш боши (иш бажарувчи) — наряд ёки фармойиш бўйича ишларни бажарувчи;
ишлаб чиқариш хоналари — махсус мўлжалланган бинолар ва иншоотлардаги берк жой, у ерда доимо (смена бўйича) ёки даврий (иш куни давомида) ишлаб чиқаришнинг турли ишларида, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, назорат қилиш ва бошқариш, шунингдек транспорт, алоқа ва бошқа корхоналарда меҳнатнинг ноишлаб чиқариш турларида иштирок этиш билан боғлиқ бўлган одамларнинг меҳнат фаолияти амалга оширилади;
Ёпиқ фазоларга 35 t/h дан ортиқ бўлган буғ ишлаб чиқариш унумдорлигига эга бўлган қозонларнинг ўчоқлари, қозонларнинг газ йўллари, иссиқлик камералари, ўтиш ва ярим ўтиш каналлар, қудуқлар ва бошқалар киради.
Ёпиқ идишларга қуйидаги тортиш пуфлаш машиналари киради: майдалагичлар, тегирмон барабанлари, ёқилғи бункерлари, чанг тайёрлаш тизими сепараторлари; газҳаво йўлларининг короблари; сув тайёрлаш ускуналарининг фильтрлари; сув захираси баклари ва бошқалар.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling