Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг
§ 5. Хлоратор қурилмаларига хизмат кўрсатиш
Download 0.85 Mb.
|
116 01.06.2009-1
§ 5. Хлоратор қурилмаларига хизмат кўрсатиш 660. Сув таъминоти тизимида (сув қувурлари, градирнялар, турбина канденсаторларининг қувурчалари) биологик ўсиб кетишни олдини олиш учун циркуляцион сувни хлорлаш ўтказилиши зарур. Қўлланиладиган схемаларга биноан, хлорлаш учун кўпинча суюқ хлор ва хлорли оҳакдан фойдаланилади. А. Суюқ хлор билан ишлаш 661. Суюқ хлор «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси талабларини қониқтирадиган темир йўл цистерналари, контейнер-бочкалар ва баллонларда корхонага етказиб берилади. 662. Суюқ хлорли контейнер-бочкалар ва баллонлар кучли таъсир этувчи моддаларни сақлаш омборлари учун санитария қоидаларига жавоб берувчи омборларнинг ёпиқ сақлайдиган жойларида сақланиши керак. 663. Суюқ хлор — қаҳрабо рангли, кескин бўғувчи ҳидли, нафас олиш йўлларини яллиғлантирувчи суюқлиқдир, юқори токсикликка эга. Одамнинг организмига таъсир қилиш даражаси бўйича юқори хавфли моддалар тоифасига киради (хавфлилик югасси-2). 664. Цистерналар ва бочкалардан суюқ хлор цистерна ёки бочкаларда қуруқ ҳаво билан ортиқча босим яратиш йўли билан туширилиши керак. Тушириш-қуйиш арматуралари золдир туридаги тез ҳаракат қилувчи клапанлар билан жиҳозланган бўлиши шарт. Суюқ хлорни тушириб олувчи ходимлар махсус йўриқномадан ўтишлари керак; ишчилар фильтрловчи газ ниқоблари билан (авария вазиятлари учун), ҳимояловчи герметик кўзойнаклар, резинали қўлқоплар ва резиналаштирилган фартуклар билан таъминланган бўлиши керак. 665. Суюқ хлор билан ишлашга фақат ўқитилган ходимларга ижозат берилади. 666. Хлорлаш қурилмаси хонасининг эшигида «Эҳтиёт бўлинг заҳарли моддалар» ва «Нафас олиш органларини ҳимояловчи воситаларини қўллаб ишлансин» деб ёзилган хавфсизлик белгилари бўлиши керак. Ходимлар хонага кириши олдидан, вентиляция ишга туширилиши керак. 667. Хлор омбори ва хлорлаш қурилмаси хонасида ушбу қурилмага хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажариш ва очиқ оловни қўллаш билан боғлиқ бўлган ишларни бажариш ман этилади. 668. Ушбу хоналарда чекиш ман этилади, чунки чекилганда хлорни сезиш камаяди ва у билан заҳарланиш имкони ошади. 669. Хлор омбори хоналарида ва хлорлаш қурилмасида барча иш жойлари йўриқномалар билан таъминланган бўлиши керак, уларда хлор хусусиятлари ва хлордан заҳарланишдан ҳимояланиш усуллари, шунингдек, авариявий вазиятларда ходимлар ҳаракати мажбурий ифодаланиши керак. Хлорли баллонларнинг ташқи юзаси ҳимоя рангига ва айлана бўйича яшил рангли чизиқ билан бўялиши керак. Суюқ хлорли контейнер-бочкаларнинг ташқи юзалари очиқ кулрангга, ҳимоя рангли фарқлаш чизиқлари билан бўялган бўлиши керак. Контейнер-бочкаларда яшил бўёқ билан ёзилган «Хлор», «Заҳарли», «Суюлтирилган газ» ёзувлари бўлиши керак. 670. Иш жойларида хлорни нейтраллаш учун қуйидаги миқдорда эритмалар бўлиши керак: камида 3 1 2% ли гипосульфит эритмаси ва 3 1 0,5 % ли ичиш сода эритмаси, шунингдек тоза латталар, резинали қўлқоплар, вазелин. 671. Хлорли баллонларни ташиш билан шуғулланувчи ходимлар ёнида В, М ёки БКФ маркали фильтрловчи газ ниқоблари бўлиши керак. 672. Хлор оқиб кетиши билан боғлиқ бўлган барча ишларда ходимлар газ ниқобларидан фойдаланиши мажбурийдир. 673. Хлор аппаратларини газ босими остида таъмирлаш ман этилади. Уларни таъмирлаш зарур бўлса хлор узатилишини тўхтатиш ва унинг қолдиқларини дастлаб эжектор билан сўриб олиш шарт. 674. Хлоратор қурилмаларининг ускуналари таъмирланишидан олдин иссиқ сув билан жадаллаштириб ювиш йўли билан тозаланиши ва хлор тўлиқ чиқариб ташлангунча қуруқ ҳаво билан пуфланиши керак. 675. Турли маркали ва узунлигидаги баллонлар келиб тушганда, уларни бир коллекторга улаш, баллон остига тагликлар қуйиш ёки бириктириш қувурчаларини кескин эгиш ман этилади. 676. Хлоратор қурилмаларида хлорга сув тушишига йўл қўймайдиган қуйидаги чоралар кўрилиши керак: хлорни ҳайдаш учун компрессордан келаётган ҳаво қуритилиши керак; гидравлик синашдан кейин идишлар қуритилиши керак; бўшатилган идишларда ва хлорўтказгичларда ортиқча босим сақланиши керак. Эжекторлар узилгандан кейин газ линиясига сув тушишини олдини олиш керак. 677. Хлор сизиб чиқиш жойлари қуйидагилар билан аниқланиши мумкин: газоанализатор билан; сизиб чиқиш жойи музлашидан; ушлаб кўриш билан аниқланадиган идишнинг паст ҳарорати бўйича; сизиб чиқиш жойига нашатир спирти (аммияк суви) шимдирилган пахтани яқинлаштирилганда қуюқ оқ булут пайдо бўлиши бўйича. 678. Сизиб чиқиш жойларини топиш ва уларни бартараф этишни, газ ниқобда ишловчи камида икки киши бажариши керак, бунда вентиляция уланган ва хонадан чиқиш эшиклари очиқ ҳолда бўлиши керак. 679. Хонада кўп бўлмаган миқдорда газ сизиб чиқса вентиляция қўшилиши ва эшиклар ҳамда ойналар очилиши керак. Йирик авария содир бўлганда ва хонага кўп миқдорда газ тушганда, булут тарқалишини чеклаш учун ойналар ва эшиклар ёпиқ бўлиши керак. Бу ҳолатда фақат авариявий оқиш бартараф этилгандан ва хонада дегазация қилингандан кейин шамоллатишни бошлаш мумкин. 680. Хлоратор қурилмаларининг барча ходимлари навбатчилик вақтида ўзи билан соз ва ўлчами тўғри келадиган газ ниқобини олиб юришлари керак. Бошқа вақтларда газ ниқоби ёпилган шахсий шкафда сақланиши керак. 681. Хлор омборлари хоналари ва хлорлаш қурилмасига киришда муҳрланган ойнали қутида кўпчиликка тўғри келадиган ўлчамли иккита-тўртта захирали газ ниқоблари сақланиши керак. 682. Газ ниқобларининг фильтрловчи қутичаларини ҳимоялаш хусусиятининг вақти график бўйича ҳар ойда камида икки марта аниқланиши керак. Текшириш натижалари махсус журналга ёзиб қўйилиши керак. Саноат газ ниқоблари учун фильтрловчи — ютувчи коробкалар маркаси, тури ва танитадиган ранги, Қоидаларнинг 16-иловасида келтирилган. 683. Тўсатдан атмосферага таркибида ортиқча хлор бўлган газ тушиб қолганда, ходимлар нафас олиш органларини ёрдамчи ҳимоя қилиш шахсий воситаси сифатида, сувда ҳўлланган дастурмоллар ва кийимнинг пахтали қисмларидан фойдаланишлари керак. Б. Хлорли оҳак билан ишлаш 684. Хлорли оҳак беркитилган ёғоч бочкаларида ёки полиэтиленли қопларда махсус омборда, пешайвон тагида ёки шамоллатиладиган совуқ хонада сақланиши керак. 685. Хлор оҳакли бочкалар омбордан истеъмол қилинадиган жойга автомошинада, электрокарда ёки дастакли аравачада етказилиши керак. Хлор оҳакли бочкаларни думалатиб ташиш ман этилади. 686. Хлор оҳакли бочкалар очиладиган ва оҳакли сут тайёрланадиган хона, бир соатда олти марта ҳавони алмаштирилишини таъминловчи вентиляцияга эга бўлиши шарт. 687. Хлор оҳакли бочкаларни очиш учун махсус асбоблардан фойдаланиш керак, улар хлорли оҳакнинг чанги ва эркин хлорни нафас органларига тушиш имконини истисно қилишлари керак (консерва туридаги калитлар ёки узайтирилган дастакли ударник тасвия этилиши мумкин). 688. Хлорлаш яхши вентиляцияланган ва ёритилган алоҳида хонада амалга оширилиши керак. Хона қуруқ бўлиши керак. Полда сув йиғилиб қолишига йўл қўйилмайди. 689. Ишлаш жойига хлор оҳагини аравачада (бочкаларда) олиб келганда етарли даражада кенг ва мустаҳкам тўшамалар ўрнатилиши зарур. 690. Хлор оҳаги билан ишлаётганда, унинг тўкилишига ва одамнинг терисига ва кийимига тушишига йўл қўймаслик керак. 691. Хонада хлор оҳакли очиқ бочкаларни, шунингдек, унинг тараларини қолдириш ман этилади. 692. Хлор оҳакли бочкалар ўрнатилган ва уни сўндириш амалга оширилаётган хонада гипосульфитнинг 5 — 10 % ли эритмаси ва ичиш содаси бўлиши керак. 693. Полга тўкилган хлор оҳагининг устидан содали гипосульфит эритмасини қуйиш ва дренажга сув билан ювиб ташлаш керак. 694. Хлор оҳаги билан ишлаётган ходимлар, чангга қарши распиратор, пахта матоли костюм, резиналаштирилган фартук, ҳимояловчи герметик кўзойнаги, резина қўлқоплари ва резина пойабзалини кийиши керак. Нафас органлари учун ёрдамчи шахсий ҳимоялаш воситалари бўлиб кўп қаватли дока боғлагичлари хизмат қилиши мумкин. 695. Ишлаб турган кишининг баданига хлор оҳаги тушганда, ушбу участкани зудлик билан совун ва сув билан ювиш керак, улар иш жойи яқинида ҳар доим бўлиши керак. 696. Хлор оҳаги билан ишловчилар иш тугатилгандан кейин душ остида ювиниши керак. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling