Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг


§ 8. Иссиқлик тармоқлари ускуналарига хизмат кўрсатиш


Download 0.85 Mb.
bet24/31
Sana19.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1602228
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   31
Bog'liq
116 01.06.2009-1


§ 8. Иссиқлик тармоқлари ускуналарига хизмат кўрсатиш
776. Иссиқлик пунктлари алоҳида ажратилган ҳайдаш тортиш вентиляцияси билан жиҳозланган хоналарда жойлаштирилиши керак. Иссиқлик пункти хонасининг узунлиги 12 m ва ундан кўп бўлса, ундан иккита чиқиш жойи бўлиши керак, улардан бири ташқарига.
Иссиқлик пунктларининг габаритлари ускуналарга (иссиқлик алмаштириш аппаратлари, ҳайдаш қурилмалари, арматуралар, қувурлар ва б.) меъёрли хизмат кўрсатиш имконини таъминлаши керак.
777. Ички юзаси 2,5 дан 6 m2 гача бўлган ер ости иссиқлик камераларида камида иккита люк бўлиши керак, улар диагональ бўйича жойлаштирилиши керак, камераларнинг ички майдони 6 m2 ва ундан кўп бўлса тўртта люк бўлиши керак.
Камераларга тушиш бевосита люк остида жойлаштирилган стационар металл нарвонлари ва скоба — зиналар бўйича амалга оширилиши керак.
778. Иссиқлик пунктлари ускуналарни кўтариш ва жойдан-жойга кўчириш учун дастакли ёки электр юритмали юк кўтарувчи механизмлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Бу мақсадлар учун иссиқлик камераларида қўлли таллардан фойдаланиш мумкин.
779. Ер ости иссиқлик қувурлари, камералари ва каналларига хизмат кўрсатишда, мазкур Қоидаларнинг III боби 9-параграфида қайд этилган талабларга риоя қилиниши керак.
780. Сменада район бўйича фармойиш билан усталар ва чилангарларга уларнинг хизмат кўрсатиш чегараларини аниқ кўрсатилиб иссиқлик тармоқларининг белгиланган участкалари бириктирилган бўлиши керак. Район бўйича иссиқлик тармоғига районнинг навбатчи диспетчери, тармоқнинг марказий диспетчерлик хизматида эса хизматнинг навбатчи диспетчери оператив хизмат кўрсатади.
781. Иссиқлик трассасини ерости иншоотларига тушмасдан айланиб кўриб чиқилишини камида икки кишидан иборат бўлган гурух амалга ошириши керак. Камерага тушилганда ёки унда иш бажарилганда, бригада камида уч кишидан иборат бўлиши керак.
Иссиқлик трассасини айланиб кўриб чиқаётганда ходимлар чилангарлик асбобларидан ташқари камера люкини очиш учун калитга, камераларни очиш учун илгакка, очиқ камералар олдида ва кўчанинг транспорт юрадиган қисмида ўрнатиш учун тўсиқларга, ёритиш воситаларига (портлашдан ҳимояланган кучланиши 12 V дан юқори бўлмаган дастакли ёритгичлар ва аккумулятор фонарлари), шунингдек газоанализаторга эга бўлишлари керак.
Гуруҳ смена давомида районнинг навбатчи диспетчери билан мунтазам равишда алоқани ушлаб туриши ва унга бажарилган ишлар тўғрисида маълумот бериб туриши керак. Агар ускуналарда одамларга ва ускуналар бутунлигига хавф туғдирадиган нуқсонлар аниқланса ходимлар уни тармоқдан зудлик билан узиш учун чоралар кўриши керак.
782. Сув ёки буғ иссиқлик тармоқларини ишга тушириш, шунингдек, тармоқни ёки унинг айрим элементлари ва конструкцияларини синаш билан боғлиқ бўлган ишлар иссиқлик тармоқлари корхонаси (электр станция) бош муҳандиси тасдиқлаган махсус дастур бўйича ўтказилиши керак. ИЭМ коллекторларидан бевосита кетувчи янги қурилган магистрал тармоқларини ишга туширишда, қувурларни ювиш учун ИЭМнинг тармоқ ва қўшимча таъминлаш насосларидан фойдаланилганда ва тармоқларни ҳисобланган босимга ва ҳисобланган ҳароратга синашда дастурлар электр станциянинг бош муҳандиси билан, зарур бўлган вазиятларда — истеъмолчилар билан келишиб олиниши керак.
Дастурларда ходимлар хавфсизлиги учун зарур бўлган чоралар назарда тутилган бўлиши керак.
783. Қувурларни гидропневматик ювилиши ва тармоқларни ҳисобланган босимга ва ҳисобланган ҳароратга синалиши наряд бўйича район (цех) бошлиғи ёки унинг ўринбосарининг бевосита раҳбарлиги остида ўтказилиши керак. Ювишни район (цех) бошлиғининг фармойиши билан тайинланадиган район (цех)нинг бошқа муҳандис техник ходими раҳбарлиги остида ўтказишга ижозат берилади.
784. Иссиқлик тармоқлари ишга туширилаётганда тўлғазилаётган иссиқлик тармоғи қисмининг статистик босимидан 0,2 МРа (2kg/cm2)дан ортиқ бўлмаган босим остида тўлдириш керак, бунда истеъмолчиларнинг тизими тармоқдан узилган бўлиши керак.
785. Тармоқ тўлдирилаётганда иссиқлик камерасида воздушникларни кузатувчи ишчилар фланецли бирикмалардан четда туришлари керак. Ҳаво арматураси, чуқурча томонига йўналтирилган отводларга эга бўлишлари керак. Отводларнинг учидан чуқурчанинг юқори қисмигача бўлган масофа 50 mm дан кўп бўлмаслиги керак.
Воздушникларни қўлда маховиклар ёрдамида очиш ва ёпиш керак. Ушбу мақсадларда калитлар ва бошқа ричагли мосламаларни қўллаш ман этилади.
Иссиқлик тармоғи тўлдирилгандан сўнг қайта пуфланишида воздушниклар алоҳида эҳтиётлик билан, кўп сувни ташлаб юборилишига йўл қўймасдан, очилиши керак.
786. Иссиқлик тармоқларини гидропневматик ювишида ва иссиқлик тармоғини ҳисобланган босимга синашда истеъмолчилар тизимлари ва иссиқлик пунктлари тармоқдан узилган бўлиши керак.
Иссиқлик тармоқлари ва истеъмолчилар тизимларини биргаликда гидропневматик ювилишига йўл қўйилмайди.
787. Иссиқлик тармоғи участкаларида гидропневматик ювиш ўтказилаётган вақтда таъмирлаш ва бошқа ишларни бажариш хамда ювишда бевосита қатнашмаётган шахсларни, ювилаётган қувурлар яқинида туриши ман этилади.
788. Ювилаётган қувурлардан сув ҳаво аралашмаси ташланаётган жойлар тўсилиши ва унга бегона шахсларни яқин келишига йўл қўймаслик керак.
Сув ҳаво аралашмасини ташлаётган қувурлар, бутун узунлиги бўйича ишончли маҳкамланган бўлиши керак.
789. Ювилаётган қувурларга компрессорлардан сиқилган ҳавони келтириш учун шланглардан фойдаланилганда уларни штуцерлар билан махсус хомутчалар билан бириктириш керак; штуцерларда улардан шланг сирпаниб тушиб кетишини олдини олиш учун ўйиқлар бўлиши керак. Ҳар бир бирикмада камида икки хомутча ўрнатилган бўлиши керак. Шлангларни штуцерлар билан бирикмаларнинг зичлиги ва маҳкамлиги устидан ювиш даврининг бутун давомида кузатиб туриш керак.
Талаб қилинган босимга мўлжалланмаган шланглардан фойдаланиш ман этилади.
Ҳаво қувуридаги қайтариш клапани яхши жипс ёпилган ва гидропресс билан зичликка текширилган бўлиши керак.
790. Иссиқлик тармоғининг ювилаётган участкаси камераларида ва ўтиш каналларида ювилаётган қувурларига ҳаво берилаётган моментида одамлар бўлиши ман этилади.
791. Иссиқлик тармоғини ҳисобланган босимга синашни бошлашдан олдин синалиши керак бўлган қувурлардан пухталик билан ҳавони чиқариб юбориш зарур.
792. Ҳисобланган ҳароратга синаш ўтказилаётганда иссиқлик тармоғидан болалар ва даволаш муассасаларининг иситиш тизимлари, бевосита бириктирилган иситиш тизимлари, иссиқ сув таъминотининг очиқ тизимлари, калорифер қурилмалари, шунингдек, автоматлаштирилмаган иссиқлик суви таъминотининг ёпиқ тизимлари узилган бўлиши керак.
Иссиқлик тармоғини ҳисобланган босимига синаш ўтказилаётган вақтига истеъмолчиларнинг иссиқлик пунктлари ва маҳаллий тизимлари синалаётган тармоқдан узилган бўлиши керак.
Истеъмолчиларнинг иссиқлик пунктидаги узувчи арматурасининг зичлиги бузилганда, уларни иссиқлик тармоғига улаш камераларидаги задвижкалар ёки иссиқлик пунктларида ўрнатиладиган тиқинлар билан узиб қўйиш керак.
793. Иссиқлик тармоғини иссиқлик ташувчисининг ҳисобланган параметрларига синаш вақтида истеъмолчиларнинг иссиқлик пунктлари ва тизимларида абонентлар ходимларининг доимий навбатчилиги ташкил этилган бўлиши керак. Бундан ташқари, иссиқлик тармоғини ҳисобланган ҳароратга синаш вақтига иссиқлик тармоғининг бутун трассаси бўйича кузатишни ташкил этиш керак, бунинг учун, синов раҳбарларининг кўрсатмасига қараб ва маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда, иссиқлик тармоғи ва абонентларнинг эксплуатацион ходимларидан, шунингдек, саноат корхоналарининг тегишли хизмат ходимларидан кузатувчиларини трасса бўйлаб қўйиш керак.
Тармоқнинг йўловчилар ва транспорт ҳаракатланадиган жойлардаги участкаларига, қувурлар каналларсиз ўтказилган жойлардаги участкаларига, бундан олдин қувурлари коррозиядан бузилган ҳолатлари бўлган участкаларга алоҳида эътибор қаратиш керак.
794. Иссиқлик тармоғини иссиқлик ташувчисининг ҳисобланган параметрларига синаш ўтказилаётганда қуйидагилар ман этилади:
синашлар билан боғлиқ бўлмаган ишларни синалаётган участкасида бажариш;
камералар, каналларга ва туннелларга тушиш ва у ерда бўлиш;
қувурлар ва арматураларнинг фланецли бирикмалари қаршисида жойлашиш;
аниқланган носозликларни бартараф этиш.
Шунингдек иссиқлик тармоғининг иссиқлик ташувчисининг ҳисобланган босимига синашда босимни кескин кўпайтириш ва уни синаш дастурида назарда тутилган чегарасидан юқори кўтариш ман этилади.
Ҳисобланган ҳароратга синаш вақтида камералар ва туннелларни трассанинг юқорисидан айланиб кўриб чиқиш керак.
Қўзғалмас таянчлар, компенсаторлар, арматуралар, фланецлар ва бошқаларнинг ҳолатини, камераларга тушмасдан, люклар орқали назорат қилиш керак.
795. Бир вақтнинг ўзида ҳисобланган босим ва ҳисобланган ҳароратга синашни ўтказиш ман этилади.
796. Қувурларда ишлаганда хавфсизлик шароитлари ва қувурнинг ўзида ва иссиқлик тармоғи камераларида газ бўлмаслиги таъминланган бўлиши керак.
797. Қувурга, кўриб чиқиш ва уни бегона нарсалардан тозалаш учун фақат узунлиги 150 m дан кўп бўлмаган тўғри участкаларда ва қувур диаметри 0,8 m дан кам бўлмаганда, киришга рухсат этилади. Бунда кўриб чиқилиши ва тозаланиши керак бўлган қувур участкасининг иккала учидан эркин чиқиш таъминланган бўлиши керак.
Участкада мавжуд бўлган шаҳобланишлар, бошқа қувурлар билан туташишлар ва бириктиришлар ишончли узилган бўлиши керак.
Қувурни кўриб чиқиш ва тозалаш учун камида уч киши тайинланган бўлиши керак, улардан икки киши қувурнинг иккала учида туриб ишлаётганни кузатиши керак.
Қувур ичида брезент костюмда ва қўлқопларда, этикда, тизза пўшларда, кўзойнакда ва каскада ишлаш керак. Сақлагич белбоғининг қутқариш канатининг учи қувурга кириш томонида кузатувчининг кўлида бўлиши керак. Қувурдан чиқиш томонидаги кузатувчида унинг бутун участкасини ёритувчи фонар бўлиши керак.
798. Доимий навбатчи ходимлари йўқ бўлган иссиқлик пунктларининг хоналари қулфланган бўлиши керак; уларнинг калитлари аниқ белгиланган жойларда сақланиши ва иссиқлик тармоғи райони (электр станция цехи) бошлиғи тасдиқлаган рўйхатда кўрсатилган шахсларга берилиши керак.
799. Иссиқлик тармоғи (электр станция) ва абонент орасида ускуналарга хизмат кўрсатиш чегараси бўлиши керак. Ускуналарга хизмат кўрсатиш чегараси билан ходимлар имзо чекиш билан таништирилган бўлиши керак.
800. Иссиқлик пунктида жорий таъмирлаш ишлари бажарилаётганда, иссиқлик ташувчининг ҳарорати 750 С дан ортиқ бўлмаганда ускуналарни иссиқлик пунктидаги бош задвижкалар билан узиш керак.
Иссиқлик ташувчининг ҳарорати 75° С дан юқори бўлганда иссиқлик пунктида ускуналарни таъмирлаш ва алмаштириш ишларини иссиқлик пунктида бош задвижкалар билан ва абонентга шаҳобланишдаги задвижкалар билан (энг яқин камераларда) тизим тармоқдан узилгандан кейин ўтказиш керак.
Тизимни иссиқлик тармоқлари райони (электр станция цехи) ходимлари тармоқдан узади.
801. Элеватор конусини алмаштириш элеватор олдидаги киргизманинг икки энг яқин фланецларини болтлардан ечиб олиш йўли билан ўтказилади.
Элеватор олдидаги қувур участкасини тортиш билан элеватор конусини чиқариб олиш ман этилади.
802. Буғ билан таъминланадиган иссиқлик пунктлари ва тизимларини улашда, дастлаб тегишли ишга тушириш дренажларини очиш ва гидравлик уришлар пайдо бўлиши имконини истисно қилувчи тезликда қувурлар ва ускуналарни иситиш керак.
803. Ерости ётқизиш шурфлашни ўтказиш ишлари мазкур Қоидаларнинг III боби 14-параграфи талабларига мувофиқ бажарилиши керак.
804. Корхонада иссиқлик тармоғининг махсус схемаси бўлиши керак, унда мунтазам равишда режали шурфлаш жойлари ва натижалари, авариявий бузилишлар жойи, трассанинг сув босими ва қайта қуйилган участкалари қайд этилиши керак, ҳамда унга қўшни ерости коммуникациялари (газ қувурлари, канализация, кабеллар) электрлаштирилган траспортининг рельс йўллари ва тортиш нимстанциялари киритилган бўлиши керак.
805. Қувур ёрилганда, тупроқ сувланганда, ҳамда иссиқлик суви тарқалаётганда хавфли зона тўсиб қўйилиши ва зарур бўлганда кузатиб турувчилар қўйилиши керак. Тўсиқларда огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари ўрнатилган бўлиши, қоронғи вақтда эса—сигнал ёритгичлар ўрнатилиши керак.
806. Қувурларнинг айрим участкалари демонтаж қилинаётганда қувурларнинг қолган қисми турғун ҳолда бўлишини назорат қилиш керак. Қувурларнинг осилиб қолган консоль учлари вақтинчалик устунларга таяниши керак.
Қувурларнинг фазовий узеллари жойлаштирилаётганда уларнинг шаҳобларини очилган ҳолда, маҳкамламасдан қолдириш ман этилади.
807. Қувурларни монтаж қилишдан олдин, улар ётқизиладиган траншеяларининг қияликлари турғунлиги ва мустаҳкамлагичлар маҳкамлиги, шунингдек, улар бўйлаб машиналар юрадиган қияликлар нишаби ва хавфсизлик шартлари бўйича траншеялар деворлари маҳкамлагичлари мустаҳкамлигига текширилиши керак.
808. Қувурлар ва арматураларни қудуқларга ва траншея участкаларига туширишдан олдин улардан ишчилар чиқарилиши керак.
§9. Иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техник ўлчовлари ва ҳимоя қурилмаларига хизмат кўрсатиш
809. Автоматика, НЎА ва ҳимоя датчикларининг бирламчи (очиш-ёпиш) вентилларини улаш ва узишни иссиқлик механикаси ускунасига хизмат кўрсатувчи ходимлар ўтказиши керак. Автоматика НЎА ва ҳимоя датчиклари олдида ўрнатилган иккинчи вентилларга хизмат кўрсатиш, ҳамда иссиқлик механикаси ускуналаридаги иссиқлик автоматикаси ва ўлчовлар қурилмалари цехи қурилмаларини кўрикдан ўтказиш ва иссиқлик шчитлари, панеллари ва бошқаларнинг ички кўригини ўтказиш, иссиқлик механикаси ускуналарига хизмат кўрсатувчи ходимларни огоҳлантирган ҳолда, мазкур цехнинг ходимлари томонидан ўтказилиши керак.
810. Идишлар, қувурлар ва арматураларда ўрнатилган назорат ва авторостлагичларни кўрикдан ўтказиш, созлаш ва таъмирлаш мазкур Қоидаларнинг III боби 10-параграфи ва 19-иловасининг талабларига риоя қилган ҳолда ўтказилиши керак.
811. Қувурлардан (идишлардан) датчикларни узиш, ричагни қўлламаган ҳолда, импульс линиясидаги бирламчи (олиш) вентилларини ёпиш билан амалга оширилиши керак. Агар датчикнинг импульс линиялари турли олиш қурилмаларига уланган бўлса, ушбу барча қурилмалардаги бирламчи (олиш) вентиллари ёпилган бўлиши керак.
6 МРа (60 kgF/cm2)дан юқори бўлган қувурлардан (идишлардан) датчикларни узиш, иккита кетма-кет ўрнатилган қулфловчи вентилларни ёпиш билан амалга оширилиши керак, улардан биттаси (олиш вентили) бевосита қувур (идиш) ёнида, иккинчиси эса — датчик олдидаги импульс линиясида жойлашган бўлади.
6 МРа (60 kgF/cm2)дан юқори бўлган импульс линияларини фақат қувурлар (идишлар) узилгандан кейин таъмирлаш мумкин. Қувурларни (идишларни) тармоқдан узмасдан, мазкур Қоидаларнинг 19-иловасининг 1 ва 2-бандлари талабларига риоя қилган ҳолда таъмирлаш имкони электр станциянинг бош муҳандиси томонидан аниқланади.
812. Қувурлар ва идишларга импульс линияларини улаш, ўлчаш диафрагмалари, арматуралар, фланецларни қисмларга ажратиш, термопаралар гильзаларини ўрнатиш, шу ускуналар бириктирилган цехларнинг ходимлари томонидан, иссиқлик автоматикаси ва ўлчовлар цехи вакили иштирокида ўтказилиши керак. Кўрсатилган ишлар қувурлар ва идишлардаги босим туширилгандан сўнг ва дренажлар очиқ бўлганда бажарилиши керак.
813. Кириш қийин бўлган ва ҳарорати 33°С дан юқори бўлган жойларда жойлаштирилган термопаралар ва қаршилик термопараларни алмаштириш, созлашни камида икки киши амалга ошириши керак. Иш жойларини шамоллатиш кўчма ҳаво душловчи қурилмалари билан амалга оширилиши керак.
814. Махсус пуфлаб тозалаш қурилмалари мавжуд бўлмаганда ёки пуфлаб тозалаш линиялари тиқилиб қолганда сув ва буғ импульс линияларини пуфлаб тозалаш, технологик цех навбатчи ходимларининг рухсати билан камида икки киши томонида, операцияларнинг технологик кетма-кетлиги ва хавфсизлик чоралари кўрсатилган маҳаллий йўриқномага мувофиқ бажарилиши керак.
815. Иссиқлик механикаси ускуналарида авариявий ҳолат пайдо бўлганида пуфлаб тозалаш тўхтатилиши, арматура ёпиб қўйилиши керак.
816. Қозон ўчоқлари, газ йўллари, ҳавоузатгичлар, қозон барабанлари ичида назорат ва авторостлагичларни кўрикдан ўтказиш, созлаш, таъмирлашни мазкур Қоидаларнинг III боби 9-параграфи 550 — 583-бандлари ва 19-иловасининг талабларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш лозим.
817. Бункерларда кўмир сатҳини ўлчагичлар ва сигнализаторлар датчикларининг стерженлари ва электродларини конструкцияси, ушбу қурилмаларга хизмат кўрсатилишида бункерда қандайдир ишларни бажариш заруриятини истисно этиши керак.
Датчикларга етиш учун бункер люклари очилишини талаб қилувчи ишлар, мазкур Қоидаларининг 510 — 525-бандларида қайд этилган хавфсизлик чораларига риоя қилиб бажарилиши керак.
818. Ёқилғини узатиш конвейерларида ўрнатилган қурилмаларни таъмирлаш, нуқсонларини бартараф этиш, мойлаш фақат конвейерни тўхтатиб, унинг электр двигателидан кучланиш олингандан кейин бажарилиши керак, бунда ўчирувчи қурилмада «Уланмасин-одамлар ишламоқда» хавфсизлик белгиси бўлиши лозим.
Конвейер тасмасида кўмир борлигини назорат қилувчи датчиклар, тасма изидан чиқишини қайд этувчи сигнализаторларини созлаш, ростлаш, тормозларини созлаш ва бошқалар ишлаб турган конвейерда, мазкур Қоидаларнинг 433 — 456-бандларида баён этилган хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда бажарилиши мумкин.
Созлаш, ростлаш ишларини ўтказаётган ходимлар конвейерларнинг авариявий тўхтатиш қурилмаларинг ўрнашишини ва улардан фойдаланишни билиши керак.
819. Мазут хўжалиги ускуналаридаги иссиқлик автоматикаси ва ўлчаш қурилмаларига хизмат кўрсатилаётганда мазкур Қоидаларнинг 62, 98,104, 475, 481 — 486-бандлари ва III бобининг 9-параграфи талабларига риоя қилиш зарур
820. Газ хўжалигининг назорат ва автоматик қурилмаларига хизмат кўрсатишда мазкур Қоидаларнинг 24, 60, 61, 103, 104, 526 — 529, ва III боби 9-параграфи талабларига риоя қилиш зарур.
821. Газ қувурларида ўрнатилган манометрларда ишчи босим қизил чизиқ билан кўрсатилган бўлиши керак.
822. Кимё цехининг ускуналарида жойлаштирилган автоматика, иссиқлик техникаси ўлчовлари ва ҳимоя қурилмаларида ишлар бажарилаётганда мазкур Қоидаларнинг III боби 8 ва 9-параграфлари, IV боби 7-параграфи, мазкур Қоидаларнинг 14-иловасининг ва мазкур Қоидаларнинг 19 - иловасининг II боби 4 -параграфи талабаларига риоя қилиниши керак.
823. Кислота ва ишқор қувурларига ёки кислотали ва ишқорли сиғимларга уланадиган импульс линиялари, арматураси ва датчиклари таъмирланиши керак бўлса, улар кислоталардан ва ишқорлардан бўшатиб, тозаланиши ҳамда ишлаб турган қувурлар ва резервуарлардан тиқинлар билан ажратилиши зарур. Шундан сўнг таъмирланадиган импульс линиялари, арматуралар, датчиклар ювувчи сувлар нейтрал реакция бергунга қадар сув билан яхшилаб ювилиши керак. Ишни бошлашдан олдин иссиқлик автоматикаси ва ўлчашлар цехи ходимлари, кимё цехининг навбатчи ходимлари иштирокида, таъмирланадиган импульс линияларини ишлаб турган ускуналардан тиқинлар билан ажратилганлиги ва уларга кислота ёки ишқор тушиш эҳтимоли йўқлиги ва улардан реагентлар тўла чиқариб ташланганлигига ишонч ҳосил қилишлари керак.
824. Кимё цехида ўрнатилган иссиқлик автоматикаси ва ўлчовлари цехининг импульс линиялари ва аппаратураларида ишлаётганда, агар улардан тасодифан агрессив муҳитлар (кислоталар, ишқорлар, каогулянтлар) отилиб чиқиши мумкин бўлса, ишлар резина қўлқопларда, резинлаштирилган фартуклар ва ҳимояловчи кўзойнакларда бажарилиши керак.
825. Кимё цехи хоналарида ишлаётган иссиқлик автоматикаси ва ўлчовлар цехи ходимлари фойдаланилаётган реагентларнинг асосий хусусиятларини ва улар билан ишлаш қоидаларини мазкур Қоидаларнинг 15-иловасига мувофиқ билиши керак.
826. Иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техник ўлчовлари ва ҳимоя қурилмаларига хизмат кўрсатиш мазкур Қоидаларнинг 19-иловаси талабларига мувофиқ бажарилиши шарт.
Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling