Пропан С3Н8, бутан С4Н,10, пропилен СЗН6 ва бутилен С4Н8 — рангсиз, ёнувчи , ҳидсиз газлар, ҳаво билан аралашиши қийин. Пропан ва бутан билан оз миқдорда нафас олинса заҳарламайди; пропилен ва бутан гиёҳванд модда каби таъсир қилади.
Суюлтирилган газлар ҳаво билан қуйидаги таркибда бўлганда портлаш хавфи бор аралашмаларни ҳосил қиладилар, ҳажми бўйича фоизда:
Пропан 2,3 — 9,5
Бутан 1,6 — 8,5
Пропилен 2.2— 9.7
Бутилен 1.7 — 9.0
Ҳимоя воситаси — ПШ-1, ПШ-2 шлангли газ ниқоблари.
Карбон оксиди CO — рангсиз газ, ҳидсиз, ёнувчи ва портлаш хавфи бўлган, ҳаводан анча енгил. Карбон оксиди ҳаддан ташқари заҳарли. Карбон оксидининг одамга физиологик таъсири ҳаводаги концентрацияси ва нафас олиш давомийлигига боғлиқ..
Карбон оксиди чегаравий йўл қўйилган концентрациясидан юқори бўлган ҳаводан нафас олиниши заҳарланишга ва ҳаттоки ўлимга олиб келиши мумкин. Ҳавонинг таркибида ҳажми бўйича 12,5 — 75 фоиз карбон оксиди бўлса, портлаш хавфига эга бўлган аралашма ҳосил бўлади.
Ҳимоя воситаси — CO маркали фильтрловчи газ ниқоби.
Карбонат ангидрид гази СО2 (карбон иккиоксиди) — рангсиз газ, ҳидсиз, нордон мазали, ҳаводан оғир. Ерости иншоотларига тупроқдан киради. Органик моддалар чириши натижасида ҳосил бўлади. Резервуарларда (бакларда, бункерларда ва бошқаларда) ҳам уларда сульфауголь ёки кўмир мавжуд бўлганда, аста-секин оксидланиши натижасида ҳосил бўлади.
Ерости иншоотига тушиб қолганда, карбонат ангидрид гази ҳавони сиқиб чиқаради, ерости иншоотининг фазосини тагидан бошлаб тўлдиради. Карбонат ангидрид гази заҳарли эмас, бироқ наркотик хусусиятига эга ва шиллиқ пардаларига таъсир қилиши мумкин. Концентрацияси юқори бўлганда ҳавода таркибидаги кислород камайиши оқибатида одамни бўғилишига олиб келиши мумкин.
Ҳимоя воситаси — ПШ-1, ПШ-2 шлангли газниқоблари.
Олтингугурт водороди H2S — рангсиз ёнувчи газ, сасиган тухум ҳидига эга, ҳаводан бироз оғирроқ. Заҳарли, нерв тизимига таъсир қилади, нафас олиш йўллари ва кўзларга таъсир қилади (қичитади).
Ҳаводаги таркибидаги олтингугурт водороди ҳажми бўйича 4,3 — 45,5 фоизни ташкил этса портлаш хавфига эга бўлган аралашма ҳосил бўлади.
Ҳимоя воситаси — В, КД маркапи фильтрловчи газ ниқоблари.
Do'stlaringiz bilan baham: |