Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг
Ишларни ўтказиш ва хавфсизлик чоралари бўйича йўриқнома
Download 0.85 Mb.
|
116 01.06.2009-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишлашга кундалик ижозат беришни, иш тугашини, бошқа иш жойига ўтказишни
- Бригада таркибида ўзгаришлар
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига 7-ИЛОВА Нарядлар ва фармойишлар бўйича ишларни ҳисобга олиш журнали
Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига 8-ИЛОВА Оғирликларни механизациялашган усулда юклаш, тушириш ва жойдан-жойга кўчиришда техник талаблар 1. Бир-бирининг устига уюлган, баландликда тахланган юклар эстакадаларда ва темир йўлларда туширилаётганда, вагоннинг люклари махсус кўприкчалар устида туриб очилиши керак. Бу люкларни махсус люк кўтаргичлар ёрдамида ёпиш керак. 2. Вагонларнинг люклари ва эшиклари, шунингдек платформаларнинг бортлари очилаётганда юк тушиб кетиши, борт ёки люк билан урилиши эҳтимоли бўлган зонада туриш ман этилади. 3. Темир йўл вагонларидан юкларни ортиш-тушириш майдончасига, омборга ўтишда ва ундан қайтишда ўтиш учун кўприкчалар ўрнатилиши шарт, улар тахтадан ёки тарамланган темирдан тайёрланади. Кўприкчалар «Қурилиш-монтаж ишлари учун майдончалар ва нарвонлар. Умумий техник талаблар» ГОСТ 26887 ига мос келиши керак. 4. Юклар штабели 1,2 m гача бўлганда (темир йўл ишлари учун тушириладиган балластдан ташқари) юклар унга энг яқин бўлган темир йўл релсининг каллагининг ташқи четидан камида 2 m масофада бўлиши керак, агар баландлиги юқори бўлса камида 2,5 m масофада бўлиши керак. Тахлаб қўйилган юклар чиқиб турган қисмларга (симлар, ломлар, шпаллар ва б.) эга бўлмаслиги шарт. 5. Юкларни тушириш (ортиш) фронти бўйлаб темир йўл вагонлари ёки платформаларини локомотивлар, итаргичлар ва маневр лебедкалари билан кўчириш керак. Юкларни тушириш ёки ортиш фронти бўйича вагонларни энг оддий мосламаларни (қўл лебедкаси, аншпуг) қўллаш билан кўчириш алоҳида вазиятларда фақат темир йўлнинг горизонтал участкаси бўйича бир юкланган ёки икки бўш тўртўқли вагонлардан ортиқ бўлмаган, албатта бириктирилган вагонларни, бир вагон узунлигидан ортиқ бўлмаган масофага ва махсус ажратилган шахс раҳбарлиги остида йўл қўйилади. Хавфли юклар билан вагонларни қўлда кўчириш ман этилади. Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига 9-ИЛОВА |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling