электр тармоғининг баланс бўйича мансублик чегараси — электр тармоғининг баланс бўйича мансублиги билан аниқланадиган, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи ўртасидаги электр тармоғининг бўлиниш нуқтаси;
электр таъминоти шартномаси — ҳудудий электр тармоқлари корхонасига истеъмолчида керакли ускуналар ва электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлган тақдирда, унга электр тармоғи орқали электр энергияси етказиб бериш мажбуриятини юклайдиган, истеъмолчига эса электр энергияси ҳақини тўлаш, шунингдек, электр энергияси истеъмолининг шартномада назарда тутилган режимига риоя қилиш, ўз тасарруфида бўлган электр тармоқларини эксплуатация қилиш хавфсизлигини ҳамда электр энергияси истеъмоли билан боғлиқ бўлган ўзи фойдаланадиган ускуналар ва асбобларнинг соз ҳолатда бўлишини таъминлашга доир чора-тадбирларни бажариш мажбуриятини юклайдиган битим;
электр энергияси (қуввати) истеъмолининг шартномадаги миқдори — электр таъминоти шартномасида белгиланган ва тегишли ҳисоб-китоб даврида техник шартларга кўра рухсат этилган қувват, электр қурилмаларидан фойдаланилган иш соатлар сони ва иш кунлар миқдорларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган электр энергияси (актив, реактив) миқдори;
ягона электр энергетика тизими — электр энергияси ишлаб чиқарувчи, магистрал электр тармоқлари, ҳудудий электр тармоқлари ва уларни тезкор-диспетчерлик бошқариш корхоналари;
электр энергияси сифати — электр энергияси параметрларининг давлат стандартлари бўйича белгиланган талабларга мувофиқлиги;
электр энергиясини ҳисобга олишни назорат қилиш асбоби — назорат қилиш учун фойдаланиладиган ва кўрсаткичлари асосида алоҳида цехлар, технологик линиялар, кўп энергия сарфлайдиган ускуналар ва бошқа ускуналарнинг электр энергияси сарфини аниқлаш имконини берадиган ҳисоблаш асбоби;
етарли миқдорда етказиб берилмаган электр энергияси (кам етказиб бериш) — энергия таъминотидаги танаффус, шу жумладан узиб қўйиш ва чеклаш вақтида истеъмолчи тўлиқ олмаган электр энергияси миқдори;
Do'stlaringiz bilan baham: |