2-боб. Электр энергиясига бўлган эҳтиёж прогнозини шакллантириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Республикада электр энергияси истеъмолининг прогнози ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан иқтисодий ривожланиш, аҳоли сонининг ўсиши ва уй-жой қурилишини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир истеъмолчи билан тузилган электр таъминоти шартномаларида кўрсатилган эҳтиёж миқдорлари асосида аниқланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
15. Электр энергетика объектларининг ички тармоқ электр энергияси истеъмолининг прогнози (корхоналарнинг электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича ўзининг ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари, белгиланган тартибда тасдиқланган электр энергиясини электр тармоғи хўжалиги объектларига узатиш бўйича электр энергиясининг технологик сарфи) ҳар йили 1 октябргача умумлаштирилади ҳамда келгуси йил учун электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш баланси таркибига киритилади.
16. Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхона ҳар йили 1 октябргача «Ўзбекэнерго» АЖга келгуси йилга электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувват ва прогноз тўғрисида маълум қилади.
17. «Ўзбекэнерго» АЖ чораклар бўйича бўлиб чиққан ҳолда, келгуси йилги электр энергияси эҳтиёжининг прогнозини шакллантиради ва жорий йилнинг 15 октябригача уни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансига мувофиқ, электр энергиясининг кўриб чиқилаётган йил учун чоракларга бўлинган йиллик ресурсларини белгиланган муддатда ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига етказади.
Do'stlaringiz bilan baham: |