Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида


электр энергияси истеъмолчиси (истеъмолчи)


Download 0.54 Mb.
bet5/42
Sana25.10.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1722114
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
22 12.01.2018

электр энергияси истеъмолчиси (истеъмолчи) — электр таъминоти шартномасига мувофиқ ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси — вилоят, шаҳар, иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр таъминоти шартномаси асосида истеъмолчиларга электр энергиясини сотиш ва тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс;
электр энергиясини қабул қилгич (электр қабул қилгич) — электр энергиясини қабул қилиш ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган қурилма ёки асбоб;
истеъмолчининг уланган қуввати — истеъмолчининг электр энергиясини (бевосита электр қабул қилгичларни таъминлайдиган) ишчи кучланишга айлантирувчи трансформаторларининг ва 1000 В дан юқори кучланишли электр двигателларининг электр тармоқларига уланган жами қуввати. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари тармоқ трансформаторлардан ёки ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг паст кучланишли тармоқларидан таъминланганда, истеъмолчининг уланган қуввати учун фойдаланишга рухсат этилган қувват қабул қилинади, унинг миқдори ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан белгиланади ҳамда электр таъминоти шартномасида кўрсатилади;
ҳисоб-китоб даври — электр энергияси истеъмолининг сарфи (ҳажми) аниқланиши, истеъмол қилинган электр энергияси учун истеъмолчи ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши керак бўлган вақт даври (ой);
Электр энергиясини ҳисобга олиш прибори — электр энергияси сарфини ҳисобга олиш прибори (кейинги ўринларда ҳисобга олиш прибори деб аталади) бўлиб, истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳақ тўланиши лозим бўлган ҳажми унинг кўрсаткичлари асосида аниқланади;
тизим операториягона электр энергетика тизими, магистрал электр тармоқлари фаолиятининг технологик режимини тезкор-диспетчерлик бошқарувини, шунингдек, унинг бошқа давлатлар электр энергетика тизимлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи ваколатли тузилма;
субистеъмолчи — ҳудудий электр тармоқлари корхонаси розилиги билан бошқа истеъмолчининг электр тармоқларига бевосита уланган ва у билан электр таъминоти юзасидан шартнома тузган истеъмолчи. Электр энергияси субистеъмолчига берилганда, истеъмолчи мазкур Қоидаларга риоя қилиш бўйича жавобгар бўлади;

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling