Электр хавфсизлиги
Ҳаво электр узатиш тармоқлари трассасини дарахтлардан тозалаш
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Ҳаво электр узатиш тармоқларини кўрикдан ўтказиш ва текшириш
3. Ҳаво электр узатиш тармоқлари трассасини дарахтлардан тозалаш
Дарахтларни йиқитишдан олдин иш жойи тозаланиши керак. Қиш пайтида йиқилаѐтган дарахтдан сақланиш мақсадида, унинг ағанашига қарама- қарши томонга қараб, қордан тозаланган 5-6 м узунликда иккита йўлакча очилиши керак. Кесилаѐтган ѐки арраланаѐтган дарахтлар устига чиқиш ман этилади. Ишбоши барча бригада аъзоларини иш бошлашдан олдин, ағанаѐтган 76 дарахтлар, арқонлар ҳаво электр узатиш тармоқлари симларига яқинлашиш хавфи борлиги тўғрисида огоҳлантириши шарт. Дарахтларнинг симлар устига ағанашини олдини олиш учун уларни кесишдан олдин тортқи билан тортиб қўйиш зарур. Дарахт симларга ағанаган тақдирда, ҳаво электр узатиш тармоғидан кучланишни олмасдан туриб, унга 8 м гача масофага яқинлашиш ман этилади. Арракашлар, ағанатилаѐтган дарахтни тушиши тўғрисида, бошқа ишчиларни олдиндан огоҳлантиришлари шарт. Дарахт ағанаши мўлжалланган томонда, ҳамда унинг қарама-қарши томонида туриш ман этилади. Дарахтни, маълум қисмини кесмасдан ѐки арраламасдан, бутунлай арралаб ағдариш ман қилинади. Қийшайган дарахтни эгилган томонга ағанатиш зарур. Кесилаѐтган ѐки арраланаѐтган дарахтларни ағанатмасдан, ишдан танаффусга чиқиш ѐки бошқа дарахтни кесишга ўтиш ман қилинади. Чириган ва қуриган дарахтни ағанатишдан олдин, уни маҳкамлигини текшириш, шундан сўнг, йиқитиш учун арралашни бошлаш зарур. Бу дарахтларни кесиб ағанатиш ман этилади. Бир неча дарахтларни олдиндан маълум қисмини арралаб ҳаммасини бирданига ва бирини устига бирини йиқитиш йўли билан ағанатиш ман этилади. Биринчи навбатда чириган, куйган ва қуриган дарахтлар ағанатилиши зарур. 4. Ҳаво электр узатиш тармоқларини кўрикдан ўтказиш ва текшириш Ҳаво электр узатиш тармоқларини ѐки ўчириш-ѐқиш пунктларини кўрикдан ўтказиш жараѐнида, бирон-бир таъмирлаш ва тиклаш ишларини бажариш, шунингдек устунларга ва унинг конструктив бўлакларига кўтарилиш ман этилади. Ҳаво электр узатиш тармоқлари устунларига кўтарилиб текширишга рухсат этилади. Ўтиш қийин жойларда (ботқоқ, сув тўсиқлари, тоғ, ўрмон ва ҳоказо) ва ҳаво айниган шароитларда, ҳамда куннинг қоронғи пайтларида ҳаво электр узатиш тармоқларини кузатувдан ўтказиш, II гуруҳга эга бўлган икки ходим томонидан амалга оширилиши керак. Қолган пайтларда ҳаво электр узатиш тармоғини текширувдан ўтказиш II гуруҳга эга бўлган бир ходим томонидан амалга оширилиши мумкин. Кунни қоронғи пайтида ҳаво электр узатиш тармоғини назоратдан ўтказишда симлар остидан юриш ман қилинади. Ҳаво электр узатиш тармоғини носоз жойини қидираѐтганда кўрикдан ўтказувчида ўзи билан огоҳлантирувчи белги ѐки шиорлар бўлиши зарур. 1000 В кучланишдан юқори ҳаво электр узатиш тармоқларини узиб, ерда ѐтган симларга 8 м гача масофага яқинлашиш ман қилинади. Бундай симларга одамлар ва ҳайвонларни яқинлашишини олдини олиш учун назоратчилар қўйилиши мумкин бўлган ҳолларда, огоҳлантирувчи белгилар ѐки шиорлар қўйилиши, ҳамда ушбу ҳодиса тўғрисида электр тармоқлари корхонасига хабар берилиши зарур. Агар темир-бетон устунли 6-35 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғи изоляторларининг носозлиги, симларни устунга тегиб тургани ва бошқа сабаблар натижасида ерга ток ўтаѐтганлик аломати сезилса, (яъни ердан намнинг кўтарилиши, устунда ва устуннинг ерга тегиб турган жойида электр |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling