Электр таъминоти манбалари
Электр таъминотининг баъзи схемалари ва уларнинг
Download 97.05 Kb.
|
реферат (3)
Электр таъминотининг баъзи схемалари ва уларнинг
элементлари ҳақида Электр таъминотида электр тармоқлари турли номинал кучланишли ўзгарувчан ва ўзгармас ток таъсирида бўлади, одатда, уч фазали ўзгарувчан ток тармоқларидан фойдаланилади. Ўзгарувчан ток тармоқларида 127, 220, 380 ва 660 В ли кучланишлар паст ва 3, 6, 10, 20, 35, 110, 150, 220, 330, 500, 750 кВ ли кучланишлар юқори ҳисобланади. Электр тармоқлари ҳаво ва кабель линиялари, шина ўтказгич ва бошқа электр ўтказгичлардан иборат бўлиши мумкин. Саноат корхоналари электр энергиясини электр энергетика тизимидан ёки ўзидаги электр станциялардан олади. Йирик саноат корхонасининг электр энергетика тизимидан электр энергияси билан таъминланиши схемасидан бири 19.1-расмда келтирилган. Юқори кучланишли (220 кВ) ли энергия электр энергетика тизимидан ҳаво линияси ёки кабелp орқали юқори кучланиш (220 кВ) ли тақсимлаш қурилмаси (ТҚ) га келади. Электр энергия тақсимлаш қурилмасидан ажратгич А ва узгич У лар орқали трансформатор Т1 ва Т2 ҳамда ажратгич ва узгичлар орқали юқори кучланиш (6-10 кВ) ли тақсимлаш қурилмаси ТҚ2 га келади. Трансформаторлар Т1 ва Т2 220 кВ ни 6-10 кВ гача пасайтиради. ТҚ2 дан 6-10 кВ ли юқори кучланишли энергия пасайтирувчи подстанциялар ТП1, ТП4 ва ТҚ3 орқали ТП2, ТП3 ларга ҳамда юқори кучланишли двигатель Д ва электр печлари ЭП га келади. Уларга таъминловчи линиялар ажратгичлар ва узгичлар орқали уланади. Пасайтирувчи трансформаторли подстанциялар (ТП1-ТП4) 6-10 кВ ли кучланишни 0,4 кВ кучланишга айлантиради ва тақсимловчи қурилмалар (ТҚ4-ТҚ7) га автоматлар (АВ) орқали уланади. Сақлагичлар (С1 ва С2) ТП1 ва ТП3 ларни қисқа туташув токидан ҳимоя қилади. Трансформаторли подстанцияларда қуйидаги коммутацияловчи аппаратлар ишлатилади: Юқори кучланишли узгич занжирни иш токига улаш ва узиш учун ҳамда уни қисқа туташув токида ва ўта юкланишда узиш учун хизмат қилади. Ёй сўндирувчи қурилма, контакт системаси, ток ўтказувчи қисмлар, корпус, изоляцияловчи конструкция ва ҳаракатга келтирувчи механизм узгичнинг асосий элементлари ҳисобланади. Конструкцияси ва ёй сўндириш усулига кўра узгичлар катта хажмдаги мойли, кичик хажмдаги мойли, ҳаволи, электромагнитли, элегазли, автогазли, вакуумли хилларга бўлинади. Ажраткич токсиз занжирларни кучланиш остида улаш ва узиш учун ҳамда юқори кучланишли занжирларда яққол кўринадиган узилиш ҳосил қилиш учун хизмат қилади. Ажраткичлар ёй сўндириш қурилмаларига эга эмас. Шунинг учун ажраткич ёрдамида токли зан-жирни узиш ва юкланмали занжирни улаш мумкин эмас. Ажраткични узишдан олдин занжир узгич ёрдамида узилган бўлиши шарт. 19.1 – расм. Сақлагич электр занжирида қисқа туташув ёки ўта юкланиш бўлганида уни автоматик равишда бир марта узиш учун хизмат қилувчи аппаратдир. Занжирни сақлагич орқали узилиши эрувчан қўйма (сим) нинг эриши туфайли амалга оширилади. Занжир узилгандан сўнг сақлагичдаги эрувчан қўйма алмаштирилади. Автомат нормал иш режимида занжирни манбага улаш ва узиш ҳамда нормал бўлмаган режимда ишлаётган электр занжирни автоматик узувчи паст кучланишли электромагнит аппаратдир. Автоматлар 1, 2, 3 қутбли бўлади. Автоматларнинг турли хиллари бўлиб, улар 160-5000 А токларга ва кучланиши ўзгарувчан токда 660 В гача, ўзгармас токда 440 В гача мўлжаллаб ишлаб чиқарилади. Бош пасайтирувчи подстанция (БПП) саноат корхоналарининг яқинига қурилади. Унинг Т1 ва Т2 трансформаторлари 3200, 5600, 7500, 10000 кВА қувватга эга бўлиши мумкин. Улар 220 кВ кучланишни 6-10 кВ ли кучланишга тушириб беради. Пасайтирувчи трансформаторлар подстанция (ТП1 – ТП4) лар цехларнинг юкланма энг кўп бўлган жойларига жойлаштирилади. Уларнинг қуввати 180, 320, 560, 750 ва 1000 кВА бўлиши мумкин. Бу қийматлар цехнинг қабул қилувчи қувватига қараб танланади. Катта қувватли ТП ларда, одатда иккита трансформатор бўлади. Худди шундай биринчи тоифадаги истеъмолчиларга ҳам иккита трансформатор ўрнатилади ва бошқа таъминловчи (масалан, ТП2) билан резервланади. 0,4 кВ кучланишли тақсимловчи қурилмалар (ТҚ4-ТҚ7) га цехларнинг электр энергия истеъмолчилари уланади. 19.2 – расм. 19.2–расмда цех ТП ларнинг радиал таъминлаш схемаси келтирилган. Бу схемада ҳар ТП ўзининг мустақил таъминлаш линиясига эга. Радиал схема ишлатиш учун қулай ва содда ҳамда электр таъминотининг юқори ишончлилигини таъминлайди. Унинг камчилиги нисбатан кўпроқ аппаратлар ва таъминлаш симларини талаб қилишидир. 19.3-расм 19.3-расмда цех ТП ларнинг магистрал таъминлаш схемаси кўрсатилган. Бунда битта таъминлаш линиясига бир нечта ТП лар уланади. Магистрал схема ишлатиш учун мураккаб ва ноқулай ҳамда ишончлилиги пастроқ, лекин нисбатан камроқ аппаратлар ва таъминлаш симларини талаб қилади. Кўпинча ҳар иккала схеманинг комбинацияларидан фойдаланилади. Аҳолиси зич жойлашган ерларда асосан магистрал схема қўлланилиб, битта линия 15 тагача ТП лар уланади ва улар ёритиш юкланмаларини энергия билан таъминлайди. Download 97.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling