Электр таъминоти манбалари


Электр таъминоти тизимининг ҳисобий қуввати


Download 97.05 Kb.
bet3/4
Sana10.10.2023
Hajmi97.05 Kb.
#1697145
1   2   3   4
Bog'liq
реферат (3)

Электр таъминоти тизимининг ҳисобий қуввати
Электр истеъмолчиларининг, тақсимлаш қурилмаларининг ТП ва бошқаларнинг ҳисобий қуввати уларнинг юкланма графиги ёки номинал қуввати асосида аниқланади. Ҳар бир истеъмолчининг электр юкланмаси, бинобарин, улар ҳосил қилган энергия тизимидаги жами юкланма ҳам узлуксиз ўзгариб туради. Бу юкланма графигида, яҳни электр қурилмалар қуввати (токи) нинг вақт бўйича ўзгариш диаграммаси акс эттирилади.
Қайд қилинадиган параметрларнинг турига қараб графиклар электр қурилмаларининг актив, реактив ва тўла қуввати ҳамда токнинг графикларига бўлинади. Графиклар юкланманинг маълум вақт оралиғидаги ўзгаришини кўрсатади. Улар шу жиҳатдан суткали, ойли, йилли ва ҳ.к. графикларга бўлинади.
Ҳар бир истеъмолчининг ҳисобий қуввати Рном бўйича аниқланади. Двигателнинг номинал қуввати унинг ўқида ҳосил қилинадиган механик қувват эканлигини ҳисобга олсак, у ҳолда двигателнинг тармоқдан қабул қиладиган электр қуввати, яъни ҳисобий қуввати қуйидагича аниқланади:
,
бу ерда дв- двигателнинг фойдали иш коэффициенти.
Ўзгарувчан ток двигателининг ҳисобий реактив ва тўла қувватлари қуйидагича аниқланади:
; ,
бу ерда cоs - двигателнинг номинал қувват коэффициенти.
Агар электр тармоғига бир неча истеъмолчилар уланган бўлса, электр тармоғининг ҳисобий (максимал) қуввати шу истеъмолчилар ҳисобий қувватларининг йиғиндисига тенг бўлади.
Ҳисобий қувватни аниқлаш учун, авваламбор, электр истеъмолчиларнинг белгиланган қуввати, яъни уларнинг номинал қувватлари йиғиндиси тўғрисидаги маълумотга эга бўлиш керак.

Актив юкланма учун белгиланган қувват:


Рбел = Рном.
Электр тармоғининг уланган қуввати:
,
бунда ўр.ист – номинал юкланмада истеъмолчилар (электр двигатели ва бошқа қурилмалар) нинг ўртача ФИК.
Истеъмолчиларнинг подстанция шиналарига уланган қуввати
,
бунда ўр.тар – паст кучланишли тармоқнинг номинал юкланмадаги ўртача ФИК.
Одатда, эксплуатация вақтида истеъмолчиларнинг ҳақиқий юкланмаси белгиланган қувватлар йиғиндисидан кичик бўлади. Бу фарқ бир вақтлилик Кб ва юкланиш Кю (бирдан кичик) коэффициентлари орқали ҳисобга олинади. Бу вақтда истеъмолчилар юкланма ҳисобий қувватининг ифодаси қуйидагича бўлади:
, (19.1)
бунда Кэҳт – кўрилаётган истеъмолчилар тури учун эхтиёж коэффициенти.

Download 97.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling