Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари тошкент-2021


Download 0.89 Mb.
bet9/27
Sana07.03.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1247771
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27
Bog'liq
3.2.ЭМ эксп. мажмуа

Мавзуга қўлланилиши:
«Электр машиналарини эксплуатация қилиш» кетма-кетлигини жойлаштиринг. Ўзингизни текшириб кўринг!

Ҳаракатлар мазмуни

Якка баҳо

Якка хато

Тўғри жавоб

Гуруҳ баҳоси

Гуруҳ хатоси

Электр машинасини ташқи назоратдан ўтказиш
















Электр машинасини ишга тушириш
















Электр машинасини эксплуатация қилиш
















Электр машинасининг электр параметрларини текшириш
















Электр машинасини эксплуатация қилиш бўйича йўриқнома яратиш

















III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
Маъруза №1. ТРАНСФОРМАТОРЛАРНИ ЭКСПЛУАТАЦИЯСИ
Режа:

  1. Трансформаторларнинг иш режимлари.

  2. Трансформаторларнинг авария режимлари.

  3. Трансформаторларга хизмат кўрсатиш турлари.

Таянч сўз ва иборалар: трансформатор, иш режими, авария режими, хизмат кўрсатиш, қувват, кучланиш, чулғамлар.
Трансформаторларни ишлатиш жараёнида уларга оператив ва техник хизмат кўрсатиш, ҳамда режали-олдини олиб таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Трансформаторларга хизмат кўрсатувчи барча персоналнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш электр сех ёки мос хизматлар раҳбарияти, электр тармоғи корхоналарида - электр тармоқ ёки корхонанинг ишлаб чиқариш хизматлари раҳбарияти томонидан амалга оширилади.
1. Трансформаторлар ишлаш режимлари. Трансформаторнинг номинал иш режими деб шундай режимга айтиладики, унда хос стандарт ёки техник шартларда келтирилган кучланиш, частота ва юкланишнинг номинал қийматлари, ҳамда атроф муҳит ва ўрнатиш жойи шароитлари номинал миқдорларида ишлаши тушунилади. Бундай режимда трансформатор узоқ муддат ишлаши мумкин. Номинал катталиклар, ишлаб чиқарувчи-корхона томонидан трансформаторга маҳкамланган паспорт-тахтачда кўрсатилган бўлади.
Трансформаторнинг меъёрий (нормал) ишлаш режими деб шундай режимга айтиладики, унда трансформатор параметрлари стандарт, техник шартлар ёки йўриқномаларда кўрсатилган жоиз оғишлардан ортиб кетмайди. Масалан, кучланиши 110 кВ ва ундан юқори бўлган мойли трансформаторлар ишлашида чулғамнинг ихтиёрий уламасидаги кучланишнинг миқдори 20 секунд вақт давомида 1,3 марта (юклама номинал) ва 20 минут вақт давомида (юклама 0,5 номинал) 1,15 марта номинал қийматидан оғиши рухсат этилади.
Агар ҳар қандай чулғамнинг ҳар қандай уламасидаги кучланиш шу уламадаги номинал кучланишдан 10% га ортган бўлса, кучланиши 35 кВ гача, қуввати 630 кВ·А дан юқори бўлган ва кучланиши 110 дан 1150 кВ гача бўлган барча трансформаторлар давомли ишлаши (номиналдан катта бўлмаган юкламада) жоиз бўлади. Бунда ҳар қандай чулғам уламасидаги кучланиш миқдори шу кучланиш туркумига Uкл ҳос бўлган ишчи кучланиши Uм дан ортмаслиги шарт:

Uкл,кВ

3

6

3

15

20

35

13

150

220

330

500

750

Uм, кВ

3,5

6,9

4,5

17,5

23

40,5

55

172

252

363

525

787

Кучланиши 35 кВ гача бўлган трансформаторлар давомли кучланишини ортиши стандарт талаблар ёки техник шартларга асосан ўрнатилган.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling