«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Download 0.98 Mb.
bet62/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)


Назорат саволлари


  1. Электрокимё нимани ўргатади?

  2. Кандай моддалар электролитлар деб аталади?

  3. Электролитик диссоциация деганда нимани тушунасиз?

  4. Молизация жараёни кандай жараён?

  5. Электролитлардан электр токини окиши хусусиятларини тушунтиринг.


24 – МАЪРУЗА


Автоматик бошкариш тизимига куйилган талаблар. Таъсир турлари, автоматик бошкарув тизимларини яратиш принциплари
Режа:




1. Магнит қурилмалар ва уларни қўллаш.
2. Магнитли импульс ишлов бериш турлари.


Таянч сўз ва иборалар


Электрокимё; электролитлар; электролитик диссоциация; молизация; электролитларда электр токи; ионнинг металлдан чикиш иши; гидратация энергияси


Магнит қурилмалар ва уларни қўллаш. Магнит қурилмалари озиқ-овқат ва бошқа материалларни ферромагнит қўшилмалардан тозалаш, сувга магнит билан ишлов бериш, магнитоабразив силлиқлаш ва текислаш, иссиқлик алмашадиган аппаратларни чўкмалардан тозалаш ва бошқа ишлар учун кенг қўлланилади. Материалларга магнитли импульслар билан ишлов бериш интенсив киритилмоқда: деталларга шакл бериш, уларни қисиш, йиғиш, тешикларни чопиш, электр пайвандлаш ва бошқалар.
Материалларни ферромагнит қўшилмалардан тозалаш юқори сифатли махсулот олиш учун ва техника ҳавфсизлиги талабларини бажариш учун, металл қисмларни ишлов бериш машиналарини ишчи органларига тушишини олдини олиш, портлаш хавфи бор мухитларда учқун бўлишини олдини олиш ва бошқаларга имкон беради. Бу мақсадларда озиқ-овқат, кимё, тўқимачилик, тоғ ва саноатни бошқа сохаларидаги хомашъё ва махсулотларни узатадиган транспорт ва оқим линияларида магнит ушловчилар ўрнатилади, улар доимий магнитлар ёки доим ишлайдиган магнит сепараторлардир. Конструкция бўйича доимий тақасимон магнитли магнит ушловчилар энг оддийдир Ушловчи қисм қатор тақасимон магнитлар шаклида бўлиб материал узатувчиларга, мустақил оқизадиган трубалар, дозаторлар тагидаги конуслар ва бошқаларда ўрнатилади.
Магнит ушлагичлар қатор камчиликларга эга, масалан, магнитларга ёпишган ферромагнит қўшилмаларни қўлда тозалашга тўғри келади. Доимий магнитларни тортиш кучи етарли эмас, бу куч ишлаган сари камайиб боради. Шунинг учун магнитларни даврий текшириш ва юк кўтариш имконини тиклаш учун магнитлаш зарур бўлади.
Электромагнит сепараторлар. Магнит майдонда сепарациялаш ажратилаятган фракцияларни турли магнит хусусиятларига асосланган. Улар магнит майдонда массаси 1 кг бўлган заррачага таъсир қилаетган магнит куч Fмаг, Нкг, билан аниқланади:

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling